Суѓориш тизимлари.
Ўќув – хўжалиги ерларини суѓориш манбаи Ќорасув дарёси ћисобланади. Массивларга сув ўз оќими билан берилади.
Ќорасув дарёсининг ўртача ойлик, ўртача йиллик сув сарфи 11,5 дан 15,1 м3/с гача ўзгаради. Суѓориш сувининг сифати ќониќарли. Сувнинг устки ќатлами чучук, Ќорасув дарёси сувининг ќаттиќ ќолдиѓи ёзда 0,27 г/л дан, ќишда 0,6 г/л гача ўзгаради. Сувнинг умумий ќаттиќлиги шунга таалуќли 3,5 дан 7,4 мг/экв гача ўзгаради.
Суѓориладиган ерлар тўлиќ сув билан таъминланмаган. Сув танќис шароитда суѓоришга коллектор-дренаж сувларидан фойдаланилади. Фойдаланиладиган сувнинг сифати яхши: сув чучук, ќаттиќ ќолдиќ миќдори ёзда 0,4 дан ќишда 0,5 г/л гача ўзгаради. Умумий ќаттиќлиги 5,8 дан 7,3 мг/экв гача. Тажриба хўжалиги худудида коллектор-дренаж тизими мавжуд бўлиб, умумий узунлиги 53,3 км ни ташкил ќилади, зичлиги 23,7 п.м./га тўѓри келади. Мавжуд очиќ ва ёпиќ турдаги коллектор-дренаж тизимлари ќониќарсиз ћолатда.
3. ТОМЧИЛАТИБ СУГОРИШ ТИЗИМИНИ ДАЛА ШАРОИТИДА СИНАБ КЎРИШ.
3.1. Тажриба далани жихозланиши.
Кейинги йилларда Ўзбекистонда ғўзани суғориш учун хорижда ишлаб чиқарилган томизғичлар ўрнатилган суғориш қувурларидан фойдаланилмоқда. Бунда уғоришга берилган сув миқдорини тежаш 50% гача, ҳосилдорликнинг 5-8 ц/га гача ошганлиги ва эгатлаб суғоришга нисбатан экинларга ишлов беришдаги меҳнат сарфининг анча камайганлиги кузатилди.
Лекин, бундай томизғичларни деҳқон ва фермер хўжаликларида кенг қўллаш қоплаш муддати 10 йилгача бўладиган катта миқдордаги капитал маблағни талаб қилади. Шунинг учун илмий изланишларнинг асосий мақсади ва вазифалари оддий эксплуатация қилинадиган ва осон тайёрланадиган ҳамда баҳоси арзон томчилатиш тизимининг янги турини ишлаб чиқиш ва жорий этишга йўналтирилган бўлиши лозим. Шу мақсадда биз янги турдаги трубкали томизғичнинг тажриба вариантини илаб чиқишга харакат қилдик ва у ТИМИнинг тажриба участкасида 0,12 га майдондаги ғўзани суғоришда текшириб кўрилди.
3.2.Трубкали томизгичнинг тузилиши ва техник тавсифномалари.
Трубкали-томизгич ташќи диаметри dташќи= 25 мм бўлган юмшоќ эгилувчан полиэтилен ќувурдан ташкил топган. Ќувур пастки ќисмида эни tлаб= 3 мм ли лабиринт билан бирлаштирилган. Лабиринтда суѓориш суви кириш учун эни 12-14 мм ли тирќишлар мавжуд. Сув суѓориш ќувуридан тирќишлар орќали лабиринтга киради ва зигзагсимон тишлар оралиѓидан ўтганда сув энергияси камаяди.
Диаметри d= 12-14 мм ли сув ўтказувчт тешиклардан 2,5 л/соат сув сарфи билан сув оќими эркин тушади. Сув ўтказувчи тешиклар ќувур узунлиги бўйлаб, ћар 50 сантиметр оралиѓидаги масофада жойлаштирилган. Суѓориш ќувури ва лабиринтнинг бўйлама ќирќими 4-расмда берилган.
Трубкали томизгичнинг асосий техник кўрсаткичлари:
1). Суѓориш ќувурининг диаметри dс.ќ = 25 мм;
2). 1 п.м. суѓориш ќувуридаги сув тушадиган тешиклар сони; n=2 дона.
3). Ќувур деворининг ќалинлиги t=0,1 мм ( Исроилники t=1,5-2,0 мм)
4). Сув туширгичнинг сув сарфи – 2,5 л/соат
5). Тизимдаги ишчи босим миќдори – 0,05-0,3 Мпа;
6). Майда заррачали оќизиќларнинг йўл ќўйилган миќдори – 5г/л;
7). Фойдаланиш шартлари; ер юзаси нишаблиги 0,0003< i < 0,03;
8). 1 п.м. трубкали томизгичнинг баћоси – 10 сўм.
Do'stlaringiz bilan baham: |