Пахтани томчилатиб суѓоришнинг эгатлаб суѓориш билан солиштирганда самарадорлигини асослаш.
Суѓориладиган дала юзаси тўлиќ намланадиган эгатлаб суѓоришдан фарќли ўлароќ, томчилатиб суѓоришда тупроќ юзасининг намланиши ва намланиш ћажми анча кам. Тупроќнинг айнан шундай намланиши суѓориш сувини тежашни «сирини» асослайди: бундай омиллар етарли даражада сувни ва ўѓитни тежаб, юќори ћосил етиштиришни таъминлайди. Минерал ўѓитлардан самарали фойдаланиш ва ўларни тежаш учун, томчилатиб суѓорганда улар суѓориш суви билан биргаликда берилади, лекин фосфор ва калийли ўѓитлар сувда секин эришини ћисобга олиб, уларни далага беришдан 3-4 кун олдин сувда эритиб тайёрланади ва ўѓитлар суѓоришнинг охирида унинг тугашига 4-5 соат ќолганда берилади. Бу ваќтгача тупроќнинг ѓоваклари суѓориш суви билан тўлиб, ўѓитларнинг пастки ќатламларга ўтиб кетишига тўсќинлиќ ќилади ва ѓўзанинг асосий илдизлари уларни ўзига ќабул ќилиб олади.
Томчилатиб суѓоришда фильтр ёрдамида 6 марта суѓориш давомида 8-10 кг гача ёввойи ўтлар уруѓларини йиѓиб олиш мумкин, натижада далани ёввойи ўтлар ќоплаши анча камаяди. Томчилатиб суѓоришда доимий намликни таъминлаб тургани ћамда суѓориш суви билан тупроќнинг зичланиши кўзатилмаганлиги учун тупроќларга ишлов бериш иши бажарилмайди. Ишлов бериш ишларининг бажарилмаслиги, суѓориш даврида катта аћамиятга эга. Ишлов бериш даврида ѓўзаларнинг илдизлари кесилиши, тракторнинг ѓилдираги тупроќнинг илдизлари жойлашган ќатламни зичлантиришга кузатилади.
Яъни суѓориш технологияси ёрдамида пахтани етиштирганда суѓоришгача бир мартагина тупроќларга ишлов бериш ишлари ўтказилади.
Томчилатиб суѓоришда магистрал ва таќсимловчи ќувурлар ва дала устига жойлаштирилади.
2. ТАЖРИБА УЧАСТКАСИНИНГ ТАБИИЙ ХЎЖАЛИК ВА ТУПРОЌ МЕЛИОРАТИВ ШАРОИТИ.
ТИМИ Ўқув-илмий маркази Тошкент вилояти Уртачирчиќ тумани худудида жойлашган ва Ўзбекистоннинг Шимолий шарќ ќисмининг 40-420 шимолий кенглигида ва Тошкент шаћридан жануб томон 25 км ва Той-Тепа шаћридан 9 км ѓарб томондаги майдонни эгаллайди. Шимолий томондан Ким Пен Хва номли ж/х, шарќ томондан «Роватак» ж/х, жанубда «Ўзбекистон» жамоа хўжалиги, ѓарбда ТошДАУ нинг ўќув тажриба хўжалиги билан чегараланган. Ўќув хўжалигининг жами майдони 300 га ни, шу жумладан ќишлоќ хўжалиги экинлари майдон – 290 га ни ташкил ќилади,Расм 1.
Ћайдалма ерларнинг асосий ќисми пахта – 140 га, буѓдой – 80 га, шоли – 20 га, озуќа экинлари – 16,5 га, картошка-сабзавотлар – 3,2 га, боѓ –узумзорлар ва тутзорлар –18 га ва томорќа участкалари –12,1 га ни майдонни эгаллайди.
Иќлими.
Туманнинг иќлими кескин континентал, ёруѓлик ва иссиќлик мўл ва ќуруќ. Энг совуќ ой- январ. Бу ойда ўртача ћаво ћарорати Той-Тепа метеорологик станцияси маълумотлари бўйича 1,70 С ни ташкил ќилади. Ћаво ћароратининг абсолют минимуми –270 С га тенг. Йилнинг бошќа ойларида ћаво ћарорати деярли ижобий. Энг иссиќ ой –июл, бу ойда ўртача ћаво ћарорати +27,40 С ни, абсолют максимум ћаво ћарорати +42,40 С ни ташкил ќилади. Ёзда ћаво ћароратининг суткалик амплитудаси 16-200 С га тенг. Йиллик ижобий ћаво ћароратининг йиѓиндиси 44800 С ни ташкил ќилади. Ўртача кўп йиллик ћаво ћарорати +14,70 С ни ташкил ќилади. Ёѓингарчиликнинг йиллик ўртача миќдори 380 мм бўлиб, йил давомидаги таќсимланиши бир текисда эмас. Ёѓингарчиликнинг энг кўп миќдори ќиш ва баћор ойларида ёѓади. Максимум миќдори кўпинча март ойига (78 мм), минимум миќдори ёзнинг охирига (0,5 мм) тўѓри келади. Ќорга нисбатан ёмѓир кўпроќ ёѓади. Ќорлар тез эриб кетади. Ќиш мавсумида ќор билан ќопланган кунлар 30-34 кунни ташкил ќилади. Ќорнинг ќалинлиги 8-12 см ни, тупроќнинг музлаш ќатлами ќалинлиги 20-30 см га тенг.
Шамолнинг эсиш йўналиши асосан ѓарб ва шимолий ѓарб (31% ходисада) томонга, жанубий-шарќ ва шарќ (28%) йўналишида кузатилади ва ўртача тезлиги 1,5-2,0 м/с га тенг. Йил давомида хавонинг солиштирма намлиги катта чегарада ўзгаради, март ойидан бошлаб унинг кескин пасайиши кўзатилади. Минимум кўрсаткичи июл ойига тўѓри келади. Абсолют намлик январда 4,4 мб дан июлда 17,3 мб гача ўзгаради. Хаво намлигининг камлиги ва юќори хаво харорати буѓланишнинг ошишига сабаб бўлади. Ўртача йиллик буѓланиш 800-900 мм гача етади. Ўртача ойлик максимал буѓланиш миќдори 255-265 мм бўлиб, июл-август ойларида кўзатилади. Июл ойидаги буѓланиш миќдори январ ойидагига нисбатан 8-10 марта кўпдир.
Do'stlaringiz bilan baham: |