Ўсимликларнинг нафас олиши. Картошка чириш бактериози билан касалланганда (Pec . phytophthorum) нафас олиш дастлаб кучаяди, кейин депрессияга учрайди. Бу жараён соғлам ва касаллланган туганакларда ҳам кузатилади. Касалланган туганакларда инфекцияни киритилган жойидан бошлаб ўсимлик ҳарорати кескин кўтарилади.
Нафас олиш жараёнининг ортиши Ps.tumefaciens бактерияси билан касалланган помидорда ҳам аниқланган. Бунга бўлинаётган ҳужайранинг интенсив озиқланиши сабаб бўлган. X. vesicatoria билан касалланган помидор кўчатларида нафас олиш интенсивлиги 57-54,3% камайган. Бунга сабаб ўсимликдаги полифенолоксидазанинг миқдорини кўтарилиши, ҳимоя вазифасини бажарувчи петоксидазанинг камайиши натижасидир.
Углеводлар миқдори Ps. tumefaciens бактерияси билан касалланиб, шишлар ҳосил қилган қанд лавлаги тўқимасида глюкоза миқдори кўпайиши, ҳужайра ширасида камайиши натижасидир.
Касалланган ўсимликларда ҳосил бўлган шишларидаги тўқимасида азот миқдори протеиндан ҳосил бўлган азот ҳисобига ортади. Азот миқдорининг ортиши инфекция таъсирида тўқималарни ҳосил қилувчи ҳужайраларнинг чексиз бўлиниши натижасида рўй беради. Бундай ўсимликларнинг соғлом ҳужайраларида азот миқдори аксинча камаяди. Бу парчаланган пептон ҳисобига аммиак ва индолилуксис кислотасининг миқдорини ортишига сабаб бўлади. Бактериал доғланиш билан касалланган тўқималарда оқсил камайиб, аммиак миқдори ортади.
Бижғитувчи ферментларнинг фаоллиги. Ўсимликларда шишлар ҳосил қилувчи бактерияларда бу ферментлар миқдори ортади. Ps. tume faciens билан касалланган картошкада оксидаза, перексидаза, тирозиназа, каталаза ферментлари фаоллиги ортади. Турли навларда бу жараён ҳар хил ўтади.
Ўстирувчи моддалар. Бактериялар билан касалланиб шиш ҳосил қилган тўқималарда индолилукцис кислотаси миқдори ортади. Бу жараён Ps.tumefaciens ва Сor. fascians бактерияларида ўсимликларни касаллантиришнинг дастлабки босқичда ҳосил қилинади.
Лавлаги туберкулёзи -X. beticola ва ўсимлик ракини келтириб чиқарувчи - Ps.tumefaciens бактерияси қўзғатувчилари касалланган ўсимликларда ауксин ва гиббереллин моддаларини ҳосил қилади.
Ps.tumefaciens бактерияси билан касаланган помидорда ДНК кислотаси миқдори ортади ва тетраплоид хромосомалар ҳосил бўлган.
Сув режими. Бактериоз билан касалланган ва сўлиш белгисига эга бўлган ўсимликларнинг транспирация жараёни кескин камайган. Бундай ўсимлик барглари сўлишига сабаб, поядаги ўтказувчи тўқима найларнинг тўсилиб қолиши натижасида сув ва унда эриган моддалар ҳаракати сустлашиб, улар баргга тўлиқ етиб бормаслигидир.
Do'stlaringiz bilan baham: |