Ўзбекистон республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги тошкент давлат аграр университети шералиев Абдусаид Шералиевич


-расм. Лофтрих бактериянинг катталаштирилган тасвири. 8-расм



Download 13,58 Mb.
bet10/109
Sana10.07.2022
Hajmi13,58 Mb.
#773211
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   109
Bog'liq
Бактнриология китоб

7-расм. Лофтрих бактериянинг катталаштирилган тасвири.

8-расм. Таёқчасимон перитрих бактериянинг кўриниши

Нокнинг куйиши-Erwinia amylovora, мева мағизини чириши-Pectobact. сorotovorum, бодринг бактериал сўлиши-Еrw. сheiphila касаллигини келтириб чиқарувчи бактериялар турли хилда хивчин ҳосил қилади.


Ўсимликларнинг бактериялар билан касалланиши экологик шароит ва ўсимлик ҳолатига боғлиқ. Айниқса, намлик ортиқча бўлган шароитларда ўсимликларнинг касалланиш даражаси юқори бўлади. Фитопатоген бактерияларнинг ривожланиши учун 20-250 С ҳарорат нормал ҳисобланади. Ўсимликларнинг бaктериялар билан касалланиши 5-100 С ҳарорат да бошланиб, 33-400 С да тугайди. Айрим фитопатоген бактериялар 400 С нобуд бўлади. Барча бактерияларга сунъий озиқанинг нейтрал ва бироз ишқорли муҳити рh-7,0-8,0 қулай бўлади, кислородли шароитда яхши ривожланади.
Бактериялар онтогенезидаги ўсиш ва ривожланиши икки босқичда ўтади. Унинг биринчиси вегетатив ҳаёт ва тирик даври, иккинчиси тиним даври-ҳаёт, лекин тирик бўлмаган даври. Бактерияланинг тиним даври модда ва энергия алмашинишининг пасайган даври ҳисобланади.
Бактериянинг вегетатив шаклида ўсиш ва кўпайиш, модда алмашиниш, омилларга сезувчанлик фаолияти меъёрида амалга ошади. Тиним даврида юқоридаги фазилатлар ўрнига ноқулай шароитдан сақланиб қолиш ва кўпайишга хизмат қилади. Вегетатив шакли тиним шаклидан геномлар турғунлиги, цитоплазмада сувнинг камайиши, устки рецепторларнинг йўқолиши, қўшимча қобиқнинг ҳосил бўлиши билан фарқ қилади. Тиним даврида бактериялар ҳужайраси шаклининг кичрайиши ва ташқи муҳит салбий таъсирига чидамлилигининг ортиши билан фарқ қилади.
Бактериялар ноқулай шароитда ҳосил қилган споралари юқори иссиқлик ва қурғоқчиликка чидамли бўлиб, у қуйидаги қисмлардан ташкил топади: споранинг ташқи мембранаси, қобиқ, экзоспорум, споранинг ички мембаранаси, ўзакдан ташкил топади (9-расм).


9-расм. Бактерия спорасининг тузилиши.

Ноқулай шароит бўлганда бактериялар спора ҳосил қилади. Споралар юқори ҳарорат, музлашга ва қуруқ шароитга мосланиш хусусиятига эга. Қулай экологик шароит вужудга келганда спорадан янги вегетатив ҳужайра ҳосил бўлади. Спора ҳосил бўлганда унинг фермент хусусияти пасайиб, узоқ муддат давомида ҳаётчанлигини сақлаб қолади.


Ноқулай шароитга мосланишига кальцийнинг юқори концентрацияси ва спорадапептидо гликан-дипиколинит кислотаси мавжудлигидир. Спора ҳосил қилувчи бактериялар ҳужайранинг ўртасида ёки охирида биттадан спора ҳосил қилади. Спора бактерияларнинг ноқулай шароитда сақланишига ва тарқалишига хизмат қилади ва унинг ҳосил бўлиши қуйидаги босқичларда ўтади (10-расм).


10-расм. Спора ҳосил бўлиш босқичлари.
Сунъий озиқа муҳитида яхши ўсади. Кўпчилиги аэроб, айримлари факултатив анаэроб шароитда ҳаёт кечиради. Бактерияларнинг озиқа муҳити юзасида ҳосил қилган колонияси думалоқ, қирраси текис, ялтироқ, шилимшиқ бўлади. Бактериялар колониясини ранги оқ, оқ қўнғир ва сариқ бўлади.
Бактерияларда икки хил пигментлари мавжуд: Хромофорли – cариқ ва хромопарли - яшил,жигар рангли. Картошка туганагини чиритувчи –Ps.xanthochlora, цитрусларда некроз ҳосил қилувчи- Ps. citriputeale бактериясида сариқ пигмент, бактериозни қўзғатувчиси- Ps.solanacearum бактериясида жигар ранг ҳосил қилади. Бактериялар вазелин ёғида, паст ҳарорат ва 1-2% намликда сақланади.
Бактериялар маьлум рақибга жавобан ранг ҳосил қилишга қараб иккита гуруҳга бўлинади: Граммусбатлар; Грамманфийлар.
Граммусбатлар генционвиалет ва йод билан ишлов берилиб, спирт билан рангсизлантирилганда кўк-қора рангни сақловчи турлардир.
Бактериялар озиқ моддаларни бутун танаси билан адсорбция-шимиш воситасида олади. Бунда бактериялар ҳосил қилган ферментлар асосий роль ўйнаб, парчаланиш натижасида ҳосил бўлган моддаларни ўзлаштиради. Озиқланиш усулига кўра бактериялар гетеротроф органиизмлардир.


Download 13,58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   109




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish