Ўзбекистон республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги тошкент давлат аграр университети шералиев Абдусаид Шералиевич



Download 13,58 Mb.
bet18/109
Sana10.07.2022
Hajmi13,58 Mb.
#773211
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   109
Bog'liq
Бактнриология китоб

Токсинларнинг ҳосил бўлиши
Фитопатоген бактериялар ўсимликларнинг модда алмашинишига салбий таъсир кўрсатувчи заҳарли моддаларни ҳосил қилади. Бундай заҳар моддалар Ps. tabaci бактерияси томонидан ҳосил қилинганлигидан тамаки ўсимлигининг метионин моддасини алмашиниши бузилиб, ўсимликни нобуд бўлишига сабаб бўлади. X. vesicatoria бактерияси ҳосил қилган заҳар моддаси помидорнинг нафас олиш интенсивлигини камайтиради.
Фитопатоген бактериялар ҳосил қилган токсинлар (заҳар моддалар) ўсимликдаги модда алмашиниш жараёнида паренхимани, ўтказувчи найларни зарарлайди ва уларга салбий таьсир кўрсатади (Psu. tabacum Dow, Ps. solanacearum E.F. Smith, Ps. tumeaciens Stew).
Бактериялар ҳосил қиладиган заҳар моддаларини қуйидаги 3 та гуруҳга бўлинади.
1. Локкал зарарланишни келтириб чиқарувчи заҳарлар (тамакининг бактериал доғланиш касаллигини келтириб чиқарадиган Ps.tabaci ).
2. Ўсимликда сўлиш касаллигини келтириб чиқарувчи заҳарлар (Ps. solanacearum).
3. Ўсимликларда гипертрафия ҳосил қилувчи заҳарлар (Ps. tumefacinens).
Заҳар моддаларнинг таркиби тўлиқ ўрганилмаган бўлсада, айрим тадқиқотларда Ps. tumefacinens, X. phaseoli бактерияларии ҳосил қилган заҳарлар полисахаридларга мансублиги аниқланган.


Фитопатоген бактерияларнинг тарқалиш йўллари ва
инфекция манбайи
Қишлоқ хўжалик экинларининг бактериал касалликлари вегетация давомида турли йўллар билан табиатда тарқалиши ва зарар етказиши мумкин. Бактериал касалликларнинг тарқалишида инфекция манбайи асосий роль ўйнайди. Бактериялар асосан ўсимлик уруғлари воситасида тарқалади. Уруғда учрайдиган инфекциялар ички ва ташқи турларга бўлинади. Ички инфекция бактериялар касалланган ўсимлик тўқимаси ичига кириб келади ва уни зарарлайди. Фитопатоген бактериялар илдизмеваларда, туганакларда, ўсимлик қолдиқларида, ўсимлик ризосферасида ҳам сақланади.
Бактерияларнинг инфекция манбайи улар учраган ўсимлик, ўсимлик қолдиқлари, улар тарқатган ҳудудлардаги зарарланган манбалар ҳисобланади. Инфекция манбайи келиб чиқишига кўра бирламчи ва иккиламчи инфекция манбайига бўлинади. Бактериал касалликлар бирламчи инфекция манбайидан тарқалади. Иккиламчи инфекция манбайи бирламчи манбадан соғлом ўсимликларга, унинг айрим аъзоларига тарқалишидан юзага келади.
Инфекция манбайи бўлиб уруғлар, экиш материаллари, зарарланган ўсимлик қолдиқлари, тупроқ, ҳашарот, тирик ўсимлик ва меҳнат қуроллари ҳисобланади.
Ўсимликларни бактериоз касалликларини асосий инфекция манбайи уруғлардир. Уруғликдаги ташқи инфекция ҳосилни йиғиш давомида уруғлар устига ўрнашади. Ички инфекция вегетация даврида бактериялар ўсимликларнинг ўтказувчи найчаларига кириши билан зарарлайди.
Экиш материалларида (туганаклар, ўсимликни ниҳоллари) ҳам инфекция манбайи ташқи ва ички бўлади. Ташқи инфекция, ҳосилни йиғиш даврида туганак, илдизмеваларга бактерияларнинг юқиши билан ўтади.
Ички инфекция деб ўсимликнинг вегетация даврида ўтказувчи найчалари орқали ўсимлик тўқималари ичига кирган бактерияларга айтилади.
Уруғ воситасида ғўзанинг гоммоз касаллиги, Россиянинг Воронеж вилоятига (X.malvacearum), кўк сагизнинг қора некроз касаллиги (X. necrosis) АҚШ га келтирилган. Ташқи инфекция уруғ юзасига механик ифлосланишдан зарарланса, ички инфекция уруғнинг тўқималари ичига кириб олади.
Ўсимликнинг уруғи бактериал касалликларнинг тарқалишида бирламчи инфекция манбайи ҳисобланади. Уруғда бактериялар қишлаб чиқиши ва майсаларни зарарлаши мумкин. Шунингдек бир худуддан бошқа худудларга ва ер шари бўйлаб тарқалишига имконият яратади. Натижада бактериал касалликларнинг янги ареаллари вужудга келади. Уруғларда инфекция уруғ пўстида ва унинг ичида сақланиши мумкин. Уруғнинг ташқи инфекцияси уруғ пўстига механик зарарланиш орқали тушади. Уруғнинг ички инфекцияси уруғнинг муртак ёки эндосперм қисмида учраши мумкин.
Уруғларнинг бактериялар билан зарарланиши қуйидаги йўллар билан амалга ошади:
1. Уруғларни мевадан ажратиш жараёнида зарарланиш. Бу жараён помидор, бодринг, тамаки ўсимликларида кузатилади. Масалан, помидор уруғларининг бактериал рак (Cor. michiganense) ва қора доғланиш (X. vesicatoria) билан, бодрингнинг бактериоз ( Ps.lachrymans) билан, тамакини Ps.tabaci билан зарарланиши мевадан ёки кўсакларидан ажратиш жараёнида амалга ошади.
2. Бактериялар ўсимлик ўсиш даврида меванинг зарарланишидан зарарланган уруғлар. Масалан, тамаки кўсаклари ўсиш даврида Ps.tabaci бактерияси билан зарарланиб, уруғни ҳам зарарлайди. X. translucens ва Ps.atrofaciens бактериялар буғдой бошоғининг касалланган қобиқларидан зарарланади.
3. Уруғ озиқланадиган ўтказувчи найлар орқали зарарланиш. Cor. michiganense, X. malvacearum бактериялари уруғга шундай йўл билан кириб келади. Картошка туганагининг ҳалқали чириш ва қорасон билан касалланиши ҳам бактерияларнинг столонлар орқали ўтишидан амалга ошади.
Уруғдаги инфекция уруғ унгандан кейин ўсимликнинг турли босқичларида турлича зарар келтиради.Уруғдаги ва туганаклардаги бактериялар ўсиб чиққан ўсимликни касаллантиради. Картошканинг ҳалқали чириш билан касалланганда касаллик белгилари ўсимлик гуллаш даврида намоён бўлади. Буғдойнинг қора бактериоз билан касалланган уруғлари экилганда касаллик белгилари бошоқ пишиш даврида намоён бўлади.
Ғўзанинг гоммоз касаллиги қўзғатувчиси уруғнинг уруғкуртакларини касаллантирганда уруғ унгандан кейин поясини, баргини касаллантиради.
Бактериал инфекциянинг сақланишида ва тарқалиши тирик ўсимликлар асосий рол ўйнайди. Айниқса, мевали ва цитрус дарахтларининг танаси ва қаламчалари инфекциянинг тарқалишига сабаб бўлади.
Касалланган ўсимликлар қолдиқлари касалликнинг сақланишида асосий рол ўйнайди. Фитопатоген бактериялар ўсимликларнинг чириши қийин бўлган қолдиқларида тупроқнинг юза қисмида сақланади. Масалан, X. malvacearum бактерияси ғўзанинг баргига нисбатан поясида узоқ сақланади. Бодрингни касаллантирувчи Ps.lachrymans бактерияси баргда куз ва қиш фаслларида сақланади. Бундай барглар 10 см чуқурликда сақланса инфекциянинг нобуд бўлиши кузатилган.
Айрим фитопатоген бактериялар ҳашаротларнинг танасида, ичагида сақланади. Бодрингда сўлиш касаллигини келтириб чиқарувчи Er. tracheiphila бактерияси Diabrotica vittata қўнғизининг ичагида қишлаб чиқади. Унинг экскрементлари билан бодринга тушиб касалликнинг тарқалишига сабаб бўлади.
Ҳашаротлар бактерияларинг қишлаш жойи бўлиб ҳисобланади. Aplanobact.stewartii бактерияси Diabrotica, туркумига мансуб қўнғизларда, Ps.savastanoi бактерияси карам пашшаси-Dacus olea да, Pec. сorotovorum бактерияси ўтлоқ пашшасида-Hylemyia floralis паразитлик қилади.
Фитопатоген бактерияларнинг ўсимлик қолдиқларида сақланишининг давомийлиги уларнинг жойланиш тезлигига боғлиқ.
Фитопатоген бактериялар, ўсимлик қолдиқлари билан тупроққа тушгач, у ерда тўлиқ жойлашган ўсимлик тўқималарида сақланади.
Баъзи бактериялар пиёз ва карам пашшаси танасида сақланади ва инфекция манбайи ҳисобланади.
Тирик ўсимликлар ҳам инфекция сақланадиган жой бўлиб, яна янги жойларга уларни олиб кириши мумкин.


Download 13,58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   109




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish