Ўзбекистон республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги тошкент давлат аграр университети шералиев Абдусаид Шералиевич


Прокариот ва эукариотларнинг генетик аппарати қандай тузилган?



Download 13,58 Mb.
bet9/109
Sana10.07.2022
Hajmi13,58 Mb.
#773211
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   109
Bog'liq
Бактнриология китоб

Прокариот ва эукариотларнинг генетик аппарати қандай тузилган?
А.Прокариотлар генетик аппарати нуклеоидлардан иборат.
Б.Эукориотларнинг генетик аппарати ҳақиқий ядроли бўлади.
В.А ва Б .
Г.Генетик аппарати мавжуд эмас.
Прокариот ва эукариотларнинг рибосомалари қандай тузилган?
А.Прокариотларнинг рибосомалари мембрани билан боғланмаган.
Б.Эукориотларнинг рибосомалари метохондриал ва цитоплазматик бўлади.
В.А ва Б .
Г. Прокариотларнинг рибасомалари мембрани билан боғланган.
II-БОБ


БАКТЕРИЯЛАРНИНГ УМУМИЙ ХАРАКТЕРИСТИКАСИ Bacteriamycetes


Бактерияларнинг морфологик белгилари

Бактериялар бир ҳужайрали, тубан хлорофиллсиз, тайёр органик моддалар ҳисобига гетеротроф озиқланадиган, прокариот организмлардир. Улар тайёр органик моддалар ҳисобига озиқланадиган, шаклланган ядроси мавжуд бўлмаган, нуклеоплазмаси (ядро моддаси) цитоплазмадан ҳеч қачон мембрана воситасида ажралмайди. Шунинг учун бактерия ҳужайралари протопласти протоплазма ва ядро моддасидан ташкил топган бўлади. Бактериялар протопласти ташқи томондан зичлашган қаватдан ташкил топиб, уни перипласт деб номланилади ва у ҳаёт учун муҳим аҳамиятга эга бўлган физик-химик жараёнларда (осмос, плазмолиз) қатнашади. Ҳужайра пўсти ва перипласт орасида капсула ва хивчинлар жойлашади. Капсула ажратиб чиқарган моддаси перипласт орқали ҳужайра пўстига чиқади.


Бактерияларнинг тузилишидаги асосий қисмларга: ҳужайра пўсти, периплазма, цитоплазма, нуклеидлар, қўшимча қисмларга: капсула, фимбрилар, хивчинлар, доначалар киради (1-расм).


1-расм. Бактерия ҳужайрасининг тузилиши.

Ҳужайра пўсти ҳужайрани ўраб туради ва макроқобиқ, микроқобиқ, псевдоқобиқдан ташкил топади. Ҳужайра пўсти бактерияларга шакл беради, периплазма ва капсула орасида жойлашиб, ташқи муҳит билан боғлайди. Ҳужайра пўстининг таркибини пептидогликан ташкил қилади. Унинг тузилиши микромолекуляр полимердан ташкил топиб, антибиотикларга таъсирчан бўлади (2-расм).


Бактериялар ҳужайрасидаги цитоплазма кўп қаватли пўст билан ўралган бўлади. Унинг ичида плазматик мембрана, рибосомалар, ДНК молекулалари жойлашган бўлади. Электрон микроскопда цитоплазмадаги ДНК, плазматик мембрана, цитоплазма ва ҳужайра пўсти яққол қўзга ташланади .



2-расм. Ҳужайра пўстининг тузилиши

Айрим бактерияларнинг ҳужайра пўсти шилимшиқ билан қопланган бўлиб, улар қулай шароитда шишади. Шилимшиқ модда бактериялар ҳужайраларини ноқулай шароитдан, қуриб қолишидан, қуёш нуридан ҳимоя қилади ва патогенлик хусусиятини белгилайди (Pseydomonas, Xanthomonas). Ноқулай шароитда бактериялар спора ҳосил қилади. Спора ташқи томони мустаҳкам пўстлоқ билан қопланган бўлиб, паст ва юқори ҳарорат, кучли босим, нурларга чидамлик қилади. Ғўза гоммози қўзғатувчиси – Xanthomonas malracearum +900 С –27,80С ҳароратда ҳам ҳаёт фаолиятини сақлаб қолган. Кўпчилик фитопатоген бактериялар аэроб шароитда ҳаёт кечиради. Уларнинг колонияси оқ, жигар рангга эга бўлиб, унинг ҳосил бўлиши каротиноидлар билан боғлиқдир.


Бактериялар ҳужайрасида ҳақиқий ядро мавжуд эмас, у цитоплазма таркибида майда доначалар тарзида учрайди. Бактериялар ядросини аниқлаш цитология фанида энг мураккаб вазифа ҳисобланади. Шаклланган ядро бактерияларнинг энг такомиллашган формаларида - миксобактерийларда мавжуд. Ядро моддасини борлигини дизоксирибонуклеин кислотасини аниқлаш усули ёрдамида аниқланади. Бактериялар ҳужайра пўстидаги осмотик босим билан шимиб озиқланади. Паразитлик билан ҳаёт кечирувчи бактериялар оқсил, қанд моддаларини ҳосил қилувчи ферментларга эга бўлади. Бундай ферментлар қаторига ҳужайра пўстини ва пектин моддасини парчаловчи протопектиназа, оқсилни парчаловчи протеаза, крахмални парчаловчи амилаза, хлорофил доначаларини парчаловчи хлорофиллаза, ўтказувчи найларни қорайтирувчи тирозиноза кабилар киради.
Микроблар морфологияси бактерияларнинг шаклини, ўлчамини, бир-бирига нисбатан ўрнини, тузилиш хусусиятларини, рангга бўялишини ўрганди. Бактерияларни ҳужайраларининг шаклига қараб қуйидаги гуруҳларга бўлинади: таёқчасимон спорасиз бактериялар, таёқчасимон споралилар бациллалар, шарсимонлари кокклар, эгилган таёқчасимонлари фибрионлар, спирал шакллилари спириллар ҳамда спирохеталар деб аталади (3- расм).



Таёқчасимон


Спиралсимон

Шарсимон



3-расм.Бактерия ҳужайраларининг шакли

Коккларнинг бир-бирига нисбатан жойланишига қараб қуйидаги турларга бўлинади: микрококклар, диплококклар, стрептококклар, стафилококклар, планококклар ( 4-расм).





4-расм. Коккларнинг бир- бирига нисбатан жойланиши.

Микрококклар (грекча coccus-дон, шарик демакдир) ҳужайралари шарсимон коккларнинг ёлғиз жойланишидан ҳосил бўлади. Масалан, Micrococcus agilis (Micro – кичик, agilis- ҳаракатчан).


Диплококкларда (diploos-иккитадан) иккита шарсимон ҳужайралар ёнма–ён жойлашади. Диплококларга Azotobacter chroococcum бактерияси мисол бўлиб, туркумнинг номи Azoto атмосферадаги азотни ўзлаштирувчи физологик хусусиятини билдирса, турни номи- chroo жигар рангли пигмент ҳосил қилувчи, coccum-шарсимон фора деган маънони билдиради.
Стрептококкларда (streptos-занжир) шарсимон кокклар занжирсимон жойлашиб, узун занжир ҳосил қилади. Бундай бактерияларга сут кислотали бижғиш жараёнини келтириб чиқарувчи Streptococcus lactis мисол бўлади. Бу бактериянинг номланишида туркум номи шарсимон ҳужайраларнинг занжир ҳосил қилишини билдирса, тур номи сутни бижғитишни келтириб чиқаришини билдиради.
Стафилококкларда шарсимон кокклар тўп-тўп бўлиб жойлашади. Планококларда шарсимон кокклар тўртадан, олтитадан, саккизтадан жуфтлашиб жойлашади. Уларнинг шакли кўпинча 4 та ҳужайранинг бирикишидан кубга ўхшаб жойлашади. Бундай турдаги тузилиш ҳаво микрофлорасида кенг тарқалган Sarcina flava тури учун характерлидир.
Бактерияларнинг ўсимликларда касаллик қўғатувчи турлари асосан таёқча шаклида бўлиб, катталиги баьзан 0,5-4,5 мкм, кўпчилиги 0,3-0,6 мкм ни ташкил қилади. Лекин, айрим турлари суньий озуқа муҳитида ўстирилиб фильтр орқали ўтказилганда, ундан ўтиши аниқланади. Кўпчилик турлари ўсимлик ҳужайра пўсти деворидан, ўтказувчи найлар орқали бемалол ўтиш хусусиятига эга бўлганлигидан улар орқали тарқалиш имконига эга.
Таёқчасимон бактериялар тузилишига кўра иккита гуруҳга бўлинади: бацилла ва бактериялар. Улар бир-бирига нисбатан жойланишига қараб: жуфт , бурчак ҳосил қилиб ва занжирсимон шаклда жойлашади (5-расм).





5-расм. Таёқчасимон бактерияларнинг жойланиши.

Бациллалар спора ҳосил қилса, бактериялар спора ҳосил қилмайди. Бациллаларга Bacterium, Achromobacter, Elavobacterium лар мисол бўлади. Жумладан, Bacillus mycoides, Bacillus mesentericus турлари стрептобациллаларга мисол бўлади. Бу бактерияларга денитрификаторлар гуруҳига мансуб Pseudomonas stutzeri тури мисол бўлади.


Ипсимон шаклдаги бактериялар шакли цилиндрсимон бўлиб, қатор ҳужайралар умумий қинча ичида жойлашади. Ипсимон бактериялар таркибида темир сақловчи сув ҳовузларида, тупроқда, увоқларда кўп учрайди. Сув ҳовузаларидаги таркибида темир сақловчи жинсларни парчаловчи бактерияларга Leptothrix туркумига мансуб турлар кириб, улар темирнинг оксидланишида қатнашади.
Спиралсимон бактериялар қуйидаги учта гуруҳга бўлинади: вибрионлар (лотинча-vibrio-тўлқинланувчи), спириллилар (лотинча- spiro-биғизсимон), спирохетлар. Вибрионлар қисман эгилган бўлиб, вергулсимон шаклда бўлади.
Спириллилар вибронларга нисбатан ҳужайраси узун, йўғон, эгилган бўлади. Спириллилар шакли русча С ва лотинча S ҳарфларига ўхшаш бўлади. Бундай бактерияларни кўриш учун гўнгдан тайёрланган ачитқини микроскопда кузатиш керак.
Спирохетлар узун ингичка ҳужайралар бўлиб, ташқи томондан майда, боғламлар билан ўралган бўлади. Бу бактерияларни кузатиш учун тишдаги ғубордан препарат тайёрлаб кўриш керак.
Бактерияларнинг ҳужайрасининг катталиги микрометр билан ҳужайра қисмлари нанометр билан ўлчанади. Уларнинг катталиги энига 0,3-0,6 мкм, узунлиги 0,5-4,5 мкм ни, коккиларнинг диаметри 0,5-1,5 мкм ни, таёқчалар кенглиги 0,2-0,4 мкм ни, узунлиги 0,7-1,5 мкм ни ташкил қилади. Бактерия ҳужайраси озиқа муҳитида колония ҳосил қилади, уни оддий кўз билан кўриш мумкин. Фитопатоген бактерияларнинг ўлчами, бўйига 0,5-4,5 мкм, энига 0,3-0,6 мкм ни ташкил қилади.
Бактериялар ҳужайраси таркибида мурамов кислотаси, D-аминокислоталар, аминокислотлар - оксилизин, лантаонин, a-e-диамино - пимелин кислота, полисахаридлар мавжуд. Ёғлардан циклопропан ёғ кислотаси учрайди. Бактериялар ҳужайрасида стероидлар мавжуд эмас, улар ўрнига – гапаноидлар, лецитин, нейтрал ёғлар, мочевина, гликоген, хитин учрайди.
Қишлоқ хўжалик экинларида касаллик қўзғатувчи бактериялар турли шаклида бўлиб, танасининг юзасидаги хивчинлар воситасида ҳаракат қилади (6-расм).
Бактериялар хивчинлари протопластнинг ўсишидан ҳосил бўлади. Улар сприлла шаклидан ташқари буралиб эгилган бўлади. Хивчинлар ҳужайранинг қутубларида ёки бутун юзасини қоплаб олади. Хивчинлар ҳужайранинг қайси қутбида жойланишига қараб: монотрих, лофотрих, амфитрих, перитрих каби турларга бўлинади.



6-расм. Хивчинларнинг ҳужайра қутбларида жойланиши (а-монотрих, в-лофотрих, с-амфитрих, d-перитрих).
Монотрих ҳужайралар ҳужайра қутбидаги битта хивчин воситасида, лофотрихда ҳужайранинг бир қутбида жойлашган тўртта хивчин воситасида, амфитрихда ҳужайранинг икки қутбида жойлашган биттадан хивчин ва перитрихда ҳужайранинг барча юзасида жойлашган хивчинлар воситасида ҳаракатланади. Хивчинлар, бактерия ўлчамига тенг, баьзан ундан узун бўлиши мумкин (7,8-расм).






Download 13,58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   109




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish