Ўзбекистон республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги тошкент давлат аграр университети


 Мавзу. Қишлоқ хўжалик машиналари ва агрегатларининг



Download 2,97 Mb.
Pdf ko'rish
bet103/169
Sana23.02.2022
Hajmi2,97 Mb.
#142747
1   ...   99   100   101   102   103   104   105   106   ...   169
Bog'liq
Agroinjeneriyada ilmiy tadqiqot

5.1. Мавзу. Қишлоқ хўжалик машиналари ва агрегатларининг 
ишлаш ва бузилиш жараёнларини математик
моделлаштириш асослари. 
Режа: 
1. Агрегатларнинг, машиналарнинг динамик тизим сифатида умумий 
характеристикаси: бир ўлчамли ва кўп ўлчамли моделлар схемаси. 
2. Қишлоқ хўжалик агрегатлари ишлаш жараёнларини математик 
моделлаштиришнинг назарий асослари. 
3. Тасодифий жараёнларнинг асосий ҳарактеристикаси. 
Мустақиллик йилларида агросаноат мажмуаси машина трактор 
парклари таркибида муҳим сон ва сифат жиҳатдан сезиларли 
силжишлар содир бўлди. Қишлоқ хўжалигида ишлаб чиқаришнинг 
барча жабҳаларини комплекс механизациялаш учун машиналар 
тизими янада ривож топмоқда. Тракторлар ва стационар энергетик 
воситаларнинг серэнергиялик даражаси анча кўтарилди. 
Қишлоқ хўжалиги агрегатлари ишончлилиги тўғрисидаги илм 
ҳам муҳим ривож топмоқда. Қишлоқ хўжалиги агрегатларининг 
статистик динамикаси янги техникалар, агрегатлар ва уларнинг 


175
комплексларини такомиллаштиришда, яратишда, лойиҳалашти-
ришда пухта илмий базага айланиб бормоқда. Кейинги йилларда 
қишлоқ хўжалик техникаларини тадқиқот қилиш ва синаш вақтида 
эҳтимолликлар услубларидан, машиналарнинг статистик дина-
микаси услубларидан фойдаланиладиган қишлоқ хўжалиги 
соҳасидаги мутахассислар доираси ҳам тобора кенгайиб бормоқда. 
Кейинги йилларда қишлоқ хўжалик агрегатлари ва техникалари 
параметрларини таҳлил, сентиз қилиш ва оптимизациялашда 
эҳтимоллик тадқиқотларнинг янги услублари ишлаб чиқилган ва 
янги натижалар қўлга киритилган. 
Замонавий қишлоқ хўжалик агрегатлари ва уларнинг 
комплекслари – кўп сонли ва хилма-хил омиллар ва ўзгарувчан 
ташқи таъсирлар шароитларида ишловчи мураккаб динамик 
тизимлардир. Мобил агрегатлар бундай омилларига дала 
юзаларининг нотекислигини, тупроқнинг физик-механик хусу-
сиятини (намлиги, зичлиги, механик таркиби ва бош.) 
ўсимликларнинг хусусиятларини (сер-ҳосилдорлиги, касалланган-
лиги технологик жараёнларни бажаришдаги агрегат массасининг 
ўзгаришини ва бошқаларни) айтиш мумкин. 
Стационар агрегатлар учун бу омилларга қайта ишлов 
берилаётган ва транспортировкаланаётган материалларни (тозалаш 
ва саралаш пайтидаги дон, майдалаш вақтидаги ўсимлик массаси, 
қайта ишлаш пайтидаги озуқа ва бош.) материалларни барқарор 
тарзда узатмаслик ва бошқалар сабаб бўлиши мумкин. 
Юқорида қайд этилган омиллар агрегатлар ва уларнинг 
двигателларида нотекис юкламаларнинг таъсир этиши оқибат-
ларида улар томонидан бажараётган операцияларнинг сифатига 
салбий таъсир этиши, машина ва улардаги ишчи органларининг 
ишончлилик ва агротехник кўрсаткичларида намоён бўлиши 
мумкин.
Мобил қишлоқ хўжалик агрегатлари таркибидаги ишчи 
органларнинг ишлов берилаётган муҳит (тупроқ, ўсимлик) билан 
бирга юриш қисмларининг дала юзаси билан ўзаро таъсир этиш 
чоғида баъзи тўқнашув нуқталаридаги мураккаб ҳаракатлар таъсири 
қатор операцияларнинг (ер ҳайдаш, экиш, ўриш, териш, пуркаш, 
майдалаш, тозалаш, ишлов бериш ва ҳ.) сифатига салбий таъсир 
кўрсатади.


176
Шу боисдан, қишлоқ хўжалик агрегатларини ҳисоблаш ва 
лойиҳалаштиришда ҳамда синаш ва тадқиқот қилиш жараёнида 
ўзаро боғланган қатор тизимдан иборат бошқариладиган динамик 
тизим каби қаралиши мумкин. Тракторлар, қишлоқ хўжалик 
машиналари, машина тракторларнинг агрегатлардан фойдаланиш-
даги мавжуд назариялар реал фаолият шароитларини у ёки бу 
даражада ҳар хил такомиллаштириш жараёнида илмий техник 
масалаларни ечишда ҳар хил моделларни (фикран ва физик) 
идеализациялаштиришга тўғри келади. 
Қишлоқ хўжалик агрегатлари ҳаракатини динамик тизим 
сифатида кирувчи ташқи таъсир реакцияси ва бошқарув таъсири 
каби кўриш анча қулайдир. Шунинг учун ҳар қандай агрегатнинг 
(агрегатлар комплексларининг) умумий ҳисоблаш схемасини, қайси 
мақсадда фойдаланишлигидан қатъий назар «кириш-чиқиш» 
принципи кўринишида таҳлил қиламиз. Бу 1-расмда кўрса-
тилганидек, уларни динамик тизим сифатида тасвирлашга имкон 
беради. 

Download 2,97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   99   100   101   102   103   104   105   106   ...   169




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish