Лизинг турлари
Молиявий лизинг (унда лизинг шартномаси қуйидаги
талабларга жавоб бериши керак):
A) Лизинг шартномаси тугагач, лизинг объекта лизинг олув-
чининг мулкига ўтади;
B) Лизинг шартномаси муддати лизинг объектининг хиз-
мат муддатидан 80 % дан ортиқ бўлади ёки лизинг шартномаси
муддати тугагач, лизинг объектининг қолдиқ қийматининг 20
% дан камни ташкил этади;
C) Лизинг олувчи лизинг объектини қатъий белгиланган нархда
ёки лизинг шартномаси муддати тугаганда аниқланадиган нархда
сотиб олиш хуқуқига эга; лизинг шартномаси давридаги
умумий суммаси лизинг объекти қийматининг 90 % дан
ортиқ.
Оператив лизинг (юқоридагилардан бирортаси назарда
тутилмаган бўлса, лизингнинг ушбу тури амалга
оширилади).
2-расм. Лизинг турлари.
Ер майдонлари ва бошқа табиат объектлари, шунингдек, эркин
муомалада бўлиш қонун хужжатлари билан таъкидланган ёки
муомалада бўлишнинг алоҳида тартиби белгиланган мол-мулк
лизинг объектлари бўлиши мумкин эмас. Лизинг берувчи ва
сотувчи лизинг субъектларидир. Лизинг турлари 2-расмда келтирган.
Лизинг-унинг учта субъекти иштирок этадиган тўғридан-тўғри
шаклда ҳам, лизинг олувчи ва сотувчи бўлиб бир шахснинг ўзи
284
иштирок этадиган, қайтариладиган шаклда ҳам амалга оширилиши
мумкин. Лизинг шартномасининг тавсифи 3-расмда ёритилган.
3-расмда таъкидланганидек, шартномада лизинг объектига
техник хизмат кўрсатиш ёки таъмирлашга оид жиддий талаблар
кўрсатилган. Унга қатъий риоя қилиш лозим. Лизинг берувчи ва
олувчининг хуқуқ ва мажбуриятлари қуйида тақдим этилган.
Келинг, уларни таҳлил қилайлик. Расмлардан кўриниб турганидек,
лизинг берувчи ва олувчилар ўзаро ишончли ҳамроҳлар бўлишига
эришишни йўлга қўйишдаги энг муҳим босқичлардан бири
ҳисобланади. Улар таркибидаги учинчи субъект-сотувчи қонун
хужжатларига ва шартнома мувофиқ хуқуқларга эга бўлади ва
тегишли мажбуриятларни бажаради. Агар лизинг шартномасида ёки
олди-сотди (етказиб бериш) шартномасида бошқача қоида назарда
тутилган бўлмаса, олди-сотди шартномаси бўйича сотувчининг
лизинг олувчига нисбатан хуқуқ ва мажбуриятлари лизинг
берувчига нисбатан хуқуқ ва мажбуриятларидагидек бўлади. Бунда
лизинг олувчи объектив олди-сотди шартномасини бекор қилишга
ёки уни ҳақиқий эмас деб топишга ҳақли эмас.
Лизинг олувчининг ҳуқуқий мажбуриятлари:
-лизинг объектини мустақил аниқлаш ва сотувчини танлаш;
-лизинг берувчидан шартномасини бажармаганлик ёки лозим
даражада
бажармаганлик
туфайли
етказилган
зарар
қопланишини талаб қилиш;
-сотувчига лизинг объекти олди-сотди шартномасидан келиб
чиқувчи талабларни, жумладан, унинг сифати ва бутлиги,
топшириш муддати, кафолатли таъмирлаш ва ҳоказолар
хусусида талаблар қўйиш;
-лизинг
объекти
етказиб
берилмаган,
тўлиқ
етказиб
берилмаган, етказиб бериш муддати ўтказиб юборилган ёки
сифати талаб даражасида бўлмаган лизинг объектини етказиб
берилган тақдирда, етказиб берилмаган лизинг объектидан воз
кечиш ва лизинг шартномасининг бекор қилишини талаб қилиш;
-лизинг шартномаси муддатдан олдин бекор қилинган такдирда,
вақти-вакти билан аванс сифатида тўланган тўловлар ва бошқа
маблағларни лизинг объектидан фойдаланиш даврида олган
фойданинг қийматини чегириб ташлаб, ўзига қайтариб беришни
талаб қилиш.
285
Do'stlaringiz bilan baham: |