5
|
Ғалла етиштиришда ҳаёт фаолияти хавфсизлиги..........................
|
58
|
|
Хулоса ва таклифлар................................................................................
|
64
|
|
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати......................................................
|
66
|
КИРИШ
Республикамизда қишлоқ хўжалигида олиб борилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳатлар бугунги кунда ўзининг натижаларини намоён этмоқда. Жумладан, қисқа вақт ичида мамлакат аҳолисини экалогик тоза ва сифатли қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан таъминланиши, қишлоқда аҳоли даромадининг ошиши, самарали тaшқи сaвдo ҳамда инвeстиция жараёнларини кучайтириш, қишлоқ хўжалигини ислоҳ қилиш, кичик бизнeс вa xусусий тaдбиркoрлик сoҳaсини бaрқaрoр ривoжлaнтириш, бaнк-мoлия тизими, пахта бозори фaoлиятини мустaҳкaмлaшда аҳамиятли ютуқлар қўлга киритилди.
Маълумки, ғуза иссиқсевар серунумли тупроқ ва сувга талабчан экиндир. Шунингдек Ўзбекистоннинг суғориладиган ерларининг 35-40 фоизи энг кўп экиладиган пахта экин майдонларидан биридир.
Пахтачиликнинг пировард асоссий маҳсулоти пахта толаси ва пахта мойидир. Пахта хом ашёсини ва ғўзани қайта ишлаш жараёнида инсон ва ҳалқ хўжалик учун зарур бўлган 1200 дан ортиқ турли-туман маҳсулотлар ишлаб чиқилади.
Пахта хом-ашёсининг ўртача учдан бири пахта толаси бўлиб ундан тўқимачилик саноатида газлама, ип, момиқ, сунъий ипак, трикатаж ва бошқа купгина буюмлар ишлаб чиқилади.
Пахтанинг учдан икки қисми чигит бўлиб, ундан ёғ, маргарин, совун ва бошқа маҳсулотлар; чигит қолдиғидан эса кунжала ва шелуха олинади.
Пахта тозалаш ва ёғ заводлари чиқиндиларидан целлюлоза, спирт, лак, буёқ ва бошқа кўпгина товарлар тайёрланади. Ғўзалардан қоғоз, картон , ошлаш материаллари ишлаб чиқилади.
Ўзбекистон мустақил ривожланиш йилларида ғаллла ишлаб чиқаришни қисқа муддатларда кўпайтириш мақсадида ғўза экин майдонини 500-600 гектарга қисқартирилди. Шунга қарамай 2012 йилларда ҳам ялпи пахта толаси ишлаб чиқариш буйича жахонда бешинчи ўринда, уни жаҳон бозорларида сотиш буйича эса иккинчи ўринни эгаллаб турибди. Хозирги кунда республикамизда пахта хом ашёсининг 99,1 фоизи фермер хўжаликлари томонидан ишлаб чиқарилмоқда.
Ўзбекистонда пахта толасини чуқур қайта ишлаш буйича йилдан йилга ютуқлар мустаҳкамланмоқда. Аммо, улар пахтачиликда бозор иқтисодиёти самарадорлигини ошириш талабларига тўлиқ жавоб бермайди.
Истиқболда пахта толасининг камида 50-60 фоизини Республикамизда чуқур қайта ишлашни ташкил этиш унинг социал-иқтисодий самарадорликни камида 3-4 марта ошириш учун шароит яратади.
Пахтачилик ва унинг билан бевосита саноат тармоқлари ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш орқали қишлоқ ва шаҳарда меҳнатга яроқли аҳолидан самарали фойдаланиш орқали аҳоли турмуш даражасининг кўтарилишига реал шароит яратилади.
Аммо, Жаҳон молиявий инқирози шароитида қишлоқ хўжалигида пахта ишлаб чиқариш самарадорлигини оширишда 1 ц пахта хом ашёсини ишлаб чиқаришга сарфланаётган моддий ресурслар самарали фойдаланган холда уни ишлаб чиқаришга сарфланадиган харажатларини камайтириш, пахта хом ашёсининг сифатини ошириш ва сотиш баҳоларини такомиллаштириш ҳамда фермерларнинг моддий манфаатдорлигини ошириш мухум аҳамиятга эга.
Ҳозирги кунда Республикамиз агросаноат мажмуасида хўжалик юритишнинг энг самарали шакли сифатида “Фермер хўжалиги” эътироф этилмоқда. Чунончи, мамлакатимизда ўтган йили 7 миллион 500 минг тонна ғалла, 3 миллион 460 минг тоннага яқин пахта, 9 миллион тоннадан ортиқ сабзавот ва полиз маҳсулотлари етиштирилди ва ушбу маҳсулотларнинг асосий улуши фермер хўжаликлари ҳиссасига тўғри келмоқда. Фермер хўжаликларида ишлаб чиқаришни ривожлантириш, улар салоҳиятидан самарали фойдаланиш бевосита уларнинг иқтисодий натижаларининг ижобий бўлишига олиб келади. Фермер хўжаликларини ташкил этиш, улар фаолиятини ривожлантириш борасида сезиларли ишлар амалга оширилган бўлсада, уларнинг ташкилий иқтисодий асосларини такомиллаштириш, улар салоҳиятидан фойдаланиш борасида маълум бир муаммоларга дуч келинмоқда. Жумладан, фермерларнинг моддий ресурсларини ривожлантириш, уларни янги замонавий техника ва технологиялар билан таъминлаш кабилар борасида муаммолар мавжуд.
Мазкур малакавий битирув ишида пахта хом ашёсини ишлаб чиқариш самарадорлиги таҳлили, уни ошириш имкониятларига алоҳида этибор берилган. Шу ўринда пахта ишлаб чиқаришда сарфланадиган моддий харажатларни пасайтиришга ва меҳнат унумдорлигини оширишга алоҳида этибор берилган.
Мазкур малакавий битирув ишида Оқдарё туман фермер хўжаликлари мисолида ўрганилган. Оқдарё туман фермер хўжаликлари пахтачиликда самардорлигини оширишда, моддий харажатлардан самарали фойдаланишда маълум даражада ютиқлар қўлга киритган. Шу билан биргаликда тўлиқ фойдаланмаган реал имкониятлари ҳам мавжуд.
Малакавий битирув ишида Оқдарё туман фермер хўжаликлари 2010-2012 йил ҳисоботларидан, режаларидан, бирламчи учёт ҳамда таҳлил маълумотларидан, мутахасисларнинг хулосаларидан фойдаланилган. Бу маълумотлар асосида ишлаб чиқариш аҳамияти ҳисоботи, курс ишлари бажарилган ва ҳимоя этилган.
Мавзуни ўрганиш жараёнида асосан монографик, статистик ҳам солиштирма тахлил усулларидан фойдаланилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |