Ўзбекистон республикаси қишлоқ ХЎжалиги вазирлиги


-расм. Қишлоқ хўжалигида мавжуд ҳавф-хатарларнинг турлари ва уларни туркумланиши



Download 153,54 Kb.
bet12/21
Sana05.06.2022
Hajmi153,54 Kb.
#638879
TuriДиссертация
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   21
Bog'liq
ДИССЕРТАЦИЯ 1-боб Навруза

1.3-расм. Қишлоқ хўжалигида мавжуд ҳавф-хатарларнинг турлари ва уларни туркумланиши
риоя этмаслик, ишловчи ходимларнинг малакаси етарли эмаслиги оқибатида содир бўладиган хавф-хатарлар ва хакозо.
Бу ҳавф-хатарлар илмий ва амалий жиҳатдан ўрганиш ва уларни суғурталаш механизмларини ишлаб чиқиш талаб этилади.
Демак, аграр соҳа иқтисодиёти турли туман ҳавф–ҳатарларга узвий боғлиқлиги суғурта механизмларини жорий этишда куйидаги ўзига ҳос хусусиятларни келиб чиқишига сабаб бўлмоқда, яъни (1.4-расм):




1.4-расм. Қишлоқ хўжалигини суғурталашнинг ўзига хос хусусиятлари27.



  • қишлоқ хўжалиги суғурталанувчи ҳавф-ҳатарларнинг турли- туманлиги ва уларни қачон, қандай тарзда ва қанчалик ҳажмда зарар келтиришни олдинда ҳисоблаш ёки башоратлаш қийинлиги;

  • бир худудда содир бўлган умумий характердаги табиат ходисалардан (зил-зила, тоғ кўчкиси, қурғоқчилик, сув тошқини ва бошқалар) зарар кўрган қишлоқ хўжалиги корхоналарини суғурта товони тўлаб бериш лозимлиги;

  • суғурта ходисаси туфайли келтирилган зарарни тўлиғича тўлаб бериш имкониятининг чекланганлиги;

  • кўзланган ҳосил миқдорини ололмаслик ҳолатларида ҳар доим ҳам табиат ходисалар, техноген таъсирлар ёки инсон омилининг қанчалик таъсир қилганлигини аниқ баҳолаш мумкин эмаслиги;

  • суғурта механизми қишлоқ хўжалиги корхоналарини турли ходисалар таъсирида ҳам барқарор бўлишида ишончли молиявий ҳимоя бўла олиши;

  • қишлоқ хўжалигида турли мулкчилик шаклларидаги ишлаб чиқарувчилар, кооперациялар, кластерлар, хизмат кўрсатувчилар, таъминотчилар ва бошқа турли-туман тадбиркорлик субектларнинг пайдо бўлиши ва улар ўртасидаги муносабатлар моҳияти жиҳатидан ўзгариши оқибатида янги турдаги хатарларни вужудга келиши суғурта механизмларини ҳам алоҳида ёндашув асосида такомиллаштириб бориш кераклиги;

  • қишлоқ хўжалигида аксарият ҳолатларда суғурта шартномаси бир йилга тузилиши ҳамда айрим турдаги экинларни суғурталашда суғурта тузиш муддатлари аниқ белгиланиши (масалан, токлар-1 октябрдан-1 апрелгача; тут дарахтлари -1июлдан - 20мартгача; кўчатлар - ўтқазилгандан сўнг; бошқа мевали ва манзарали дарахтлар-йил давомида) ва бошқалар.

Юқорида санаб ўтилган хусусиятларни бир тизимга солиш ва қишлоқ хўжалигида суғурта фаолиятини ривожлантириш борасида стратегик дастурларни ишлаб чиқишда ва суғурта механизмларини такомиллаштиришда ҳисобга олиб борилиши, ушбу чора-тадбирларни амалиётга жорий этишда уларнинг ҳаётийлигини таъминлашда мухим омил бўлиб хизмат қилади.
Қишлоқ хўжалигини суғурталаш тизимига бир қатор омиллар таъсир қиладики, ушбу омилларни аниқлаб олиш, уларни бир тизимга келтириш ҳамда уларнинг нечоғлик таъсирини ҳисобга олиш келажакда агросуғурта турлари ва механизмларини такомиллаштириш бўйича амалга ошириладиган чора - тадбирлар ишлаб чиқишда ҳисобга олиб бориш ушбу чораларнинг ҳаётийлигини ва самарадорлигини таъминлайди.
Бизнинг фикримизча мавжуд омилларни ташкилий, иқтисодий, ижтимоий, ҳуқуқий ва экологик омилларга гуруҳлаш мақсадга мувофиқ бўлади (1.5-расм). Жумладан, ташкилий омилларга :соҳани малакали кадрлар таъминланганлиги ва уларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш тизими ҳолати; суғурта хизмати тизимини рақамлаштириш даражаси ва рақамли технологияларни жорий этилганлиги (онлайн-суғуртанинг ривожланиши); ташкилий-бошқарув тузилмасининг бозор механизмларига мослиги; суғурта компанияси билан давлат органлари, олий таълим ва илмий муаасасаларнинг ўзаро интеграцияси даражаси ва бошқалар киради. Айниқса, бу ўринда онлайн-суғуртанинг ривожланиши суғурта тизимида инсон омилини чеклаш орқали маълумотларни хаққонийлиги ва шаффофлиги таъминланади. Суғурта компанияси билан давлат органлари, олий таълим ва илмий муассасаларининг ўзаро самарали хамкорлиги ҳам мухим омиллардан бўлиб, суғуртани тарғиб қилишда махаллий хокимият вакиллари кўмакчи бўлиши, суғурта соҳасидаги замонавий мутахассисликлар бўйича кадрлар тайёрлаш борасида олий таълим муассалари билан узвий ҳамкорлик ўрнатилиши ва соҳани илмий таъминотида етакчи олимлар илмий ишланмаларини кенг жорий этилиши лозим.
Иқтисодий омилларга: суғурта фондларининг етарлича жамғарилиши; суғурта соҳасини давлат томонидан субсидиялашнинг мавжудлиги; қишлоқ
хўжалиги корхоналарининг даромадлилик даражаси, молиявий ҳолати; суғурта тарифларининг хўжаликлар учун мақбул бўлиши; суғурта





Download 153,54 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish