Ўзбекистон республикаси қишлоқ ХЎжалиги вазирлиги


Мавзу: “ИНСОН – ЭНГ ОЛИЙ ҚАДРИЯТ”



Download 86,99 Kb.
bet6/7
Sana25.02.2022
Hajmi86,99 Kb.
#293045
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
2 5411603636989987029

Мавзу: “ИНСОН – ЭНГ ОЛИЙ ҚАДРИЯТ”

Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сонли фармони билан тасдиқланган “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси”да белгиланган вазифалар асосида мамлакатимизда инсон ва унинг яхши яшаши учун туб ислоҳотлар амалга оширилмоқда.


Муҳтарам Юртбошимиз томонидан 2017 йилни “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” деб эълон қилиниши замирида ҳам “Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак” деган тамойил остида мутлақо янги тажриба муаммоларни уйма-уй юриш асосида ўрганиш ва амалий ёрдам бериш тизими жорий этилди.
Фуқароларнинг давлат идораларига мурожаат этишларида қулайлик яратиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 28 декабрдаги ПФ-4904-сонли фармони билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари ва Виртуал қабулхоналари ташкил этилди. Мазкур фармон натижасида давлат органларининг мурожаатлар билан боғлиқ ишни ташкил этишда уларни кўриб чиқиш тартиби ва муддатларига, расмиятчилик, бюрократизм ва сансалорлик ҳолатларига доир қатор тизимли камчиликлари бартараф этилди. Фуқароларнинг Ўзбекистон Республикаси Президентига, Олий Мажлисга, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администратсиясига, Ҳукуматга, давлат бошқаруви органларига, суд, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органларига, маҳаллий давлат ҳокимияти органларига, бошқа давлат ташкилотларига ва хўжалик бошқаруви органларига мурожаат қилишга оид конституциявий ҳуқуқларининг сўзсиз амалга оширилиши учун шароитлар яратилди.
Энг муҳими, мамлакатимиз ижтимоий-иқтисодий сиёсатида нореал рақамлар ортидан қувиш, амалга ошмайдиган хомҳаёлларни ҳақиқат сифатида тақдим этишдек номаъқул иш услуби танқидий қайта кўриб чиқилди. 
Амалий натижадорлик, инсон манфаати ва яна бир бор инсон манфаати – ислоҳотларнинг бош мақсади этиб белгиланди.
Мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар натижасида йиллар давомида фуқароларимизни қийнаб келаётган ва мамлакат тараққиётига салбий таъсир ўтказаётган омиллар бартараф этилди. Жумладан, 2017 йилдан миллий валютамизни эркин конвертация қилишга киришилди. Юридик ва жисмоний шахслар хорижий валютани тижорат банкларидан чекловсиз сотиб олиш ва эркин сотиш имконига эга бўлди.
Кейинги йилларда бюджет соҳаси ходимлари ва кам таъминланган оилаларнинг уй-жой муаммосини бартараф этиш учун арзон уй-жойлар қуриш лойиҳасини амалга оширишга киришилди. Шуни алоҳида таъкидлаш ўринлики, сўнги 25 йил давомида биринчи марта аҳоли учун арзон, барча қулайликларга эга бўлган кўп қаватли уй-жойлар қуриш бошланди. 2017 йилнинг ўзида 800 минг квадрат метрдан зиёд ана шундай уй-жойлар қуриб фойдаланишга топширилди.
Ташқи сиёсат соҳасида хорижий давлатлар, биринчи навбатда, қўшни мамлакатлар билан дўстона ва ўзаро манфаатли муносабатларни ривожлантириш борасида сезиларли натижаларга эришилди. “Ўзбекистоннинг ташқи сиёсатида Марказий Осиё – бош устувор йўналиш” тамойилини амалда татбиқ этишга киришилди. Бунинг натижасида яқин қўшниларимиз бўлган давлатлар ўртасида узоқ йиллардан бери ёпиб қўйилган йўллар очилиб, алоқаларимиз янада мустаҳкамланди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 22 декабрда Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномасида таъкидланганидек: “Юртимизда яшаб келаётган, лекин фуқаролиги бўлмаган 1100 нафардан ортиқ шахсга Ўзбекистон фуқаролиги берилди. Ўйлайманки, бу инсон ҳуқуқ ва эркинликларини амалда таъминлашга қаратилган ишларимизнинг яна бир тасдиғидир”.
Таълим тизимини тубдан ислоҳ этиш бошланди. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 20 апрелдаги ПҚ-2909 ва 2017 йил 30 сентябрдаги ПФ-5198-сонли фармонига асосан олий ва мактабгача таълим тизими тубдан ислоҳ этилди. 2017-2021 йилларда олий таълим тизимини комплекс ривожлантириш дастури қабул қилинди. 
Шунингдек, 2017 йилда 15 та олий таълим муассасаларида педагогика йўналишлари бўйича махсус сиртқи бўлимлар ташкил этилиши халқ таълими ва мактабгача таълим тизимида ишлаётган 97 564 нафар педагог кадрларга олий маълумотли бўлиш имконияти яратилди. Бунинг натижасида ўрта махсус, касб-ҳунар маълумотига ҳамда камида уч йил педагогик амалий иш стажига эга бўлган, мактабгача, мактаб ва мактабдан ташқари таълим муассасалари эҳтиёжлари асосида тасарруфида ушбу таълим муассасалари мавжуд бўлган вазирликлар ва идоралар томонидан бериладиган тавсияномага эга педагог кадрлар махсус сиртқи бўлимларга қабул қилинди.
Аҳолига давлат хизматлари кўрсатишнинг миллий тизими тубдан ислоҳ қилинди. Натижада давлат хизматлари кўрсатиш миллий тизими аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари эҳтиёжларини тўлиқ қаноатлантирадиган сифат жиҳатидан янги даражага кўтарилди. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги ташкил этилди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг туман (шаҳар)лардаги Халқ қабулхоналари агентлик тасарруфига ўтказилди. Давлат хизматларида автоматлаштирилган тизимлар жорий этилди. Мазкур ислоҳотлар натижасида халқаро “Doing Business 2018” глобал рейтингидаги “Бизнесни рўйхатдан ўтказиш” кўрсаткичи бўйича Ўзбекистоннинг мавқеини 24-ўриндан 11-ўринга яхшилашга хизмат қилди.
2018 йилдан бошлаб инсон ва унинг муносиб турмуш шароитини янада яхшилаш мақсадида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг самарадорлиги ва натижадорлиги инновацион технологиялар ва тизимлар орқали янги босқичга кўтарилди.
Бу борадаги ишлар Парламент, жумладан депутат ва сенаторлар фуқароларни қийнаб келаётган муаммолар жумладан, соғлиқни сақлаш тизимидагини бартараф этиш ҳамда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш учун масъул бўлиши белгиланди.
Қонуннинг бирдан-бир манбаи ва муаллифи том маънода халқ бўлиши шартлиги асосий омил сифатида белгиланиб, фуқароларнинг қонунлар қабул қилиниши ва қонун ижодкорлигида фаол иштирокини таъминлаш, фуқаролари давлат ва жамият ҳаётига дахлдор муҳим масалалар бўйича ўз фикрларини билдиришлари учун интернет тармоғида “Менинг фикрим” деб номланган махсус веб-саҳифа ташкил этилди.
Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 12 апрелда қабул қилинган “Жамоатчилик назорати тўғрисида”ги Қонуни билан давлат органлари фаолияти устидан самарали жамоатчилик назоратини амалга оширишнинг аниқ ҳуқуқий механизмлари яратилди. Ҳар бир ташкилотнинг жамоатчилик кенгашлари ташкил этилди ва бугунги кунда бу кенгашлар давлат органлари фаолиятининг очиқлигини таъминлайдиган, уларни аҳоли билан бевосита боғлайдиган кўприк вазифасини бажармоқда. Биргина мисол олий таълим муассасаларида жамоатчилик кенгашларининг ташкил этилиши натижасида олий таълим муассасалари ва фуқаролар билан алоқаларниниг янада мустаҳкамланишига хизмат қилди.
Барчамизга маълумки, инсон ҳаёти давомида ютуқлар билан биргаликда хатоларни бошдан кечиради. Мамлакатимизда инсонларни билиб-билмай қилган хатоси туфайли юзага келадиган ҳуқуқий ҳолатга одилона баҳо берадиган суд ҳокимиятини тубдан ислоҳ этишга киришилди. Хусусан, судлар тузилмасини ҳамда судьялик лавозимларига номзодларни танлаш ва тайинлаш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида ҳеч қайси ҳокимият бўғинига бўйсунмайдиган орган – Судьялар олий кенгаши ташкил этилди. Суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигини таъминлаш учун, биринчи навбатда, судьяларни одил судловга таъсир ўтказадиган омиллардан ҳимоя қилиш, тергов ва суд ишига аралашиш ҳолатларини аниқлаш, бунинг учун жавобгарликни кучайтириш ва жазо муқаррарлигини таъминлаш асосий вазифа сифатида белгиланди.
Айрим қилмишларни жиноятлар тоифасидан чиқариш ва либераллаштириш, жиноий жазоларни инсонпарварлик нуқтаи назаридан ўзгартиришга алоҳида эътибор қаратилиб, халқимизнинг кечиримли бўлиш ва бағрикенглик каби азалий қадриятларидан келиб чиқиб, жиноий жавобгарликка тортиш муддатлари қайта кўриб чиқилди.
Ана шундай халқимизнинг кечиримлилик ва бағрикенглик каби азалий қадриятлари асосида 2020 йил 7 декабр куни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 28 йиллиги муносабати билан содир этган жинояти учун жазони ижро этиш муассасаларида жазо ўтаётган ҳамда қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган 104 нафар фуқаро афв этилди. Афв этилган шахсларнинг 6 нафари асосий жазодан тўлиқ озод этилди, 50 нафари жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди, 17 нафарининг озодликдан маҳрум этиш жазоси энгилроқ жазо билан алмаштирилди. Шунингдек, 41 нафар шахсга тайинланган озодликдан маҳрум этиш жазосининг муддатлари қисқартирилди.
Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар тизими тубдан такомиллаштирилди. Уларнинг асосий вазифаси аксарият ҳолларда одамларни жазолашдан иборат бўлаётгани қаттиқ танқид қилиниб, ҳар қайси ҳуқуқни муҳофаза қилиш органи бевосита ўз ваколати доирасидан чиқмайдиган, бир-бирининг функциясини такрор этмайдиган тизим шакллантиришилди. Ички ишлар – жамоат тартиби ва хавфсизлигини таъминлаш билан, миллий хавфсизлик – давлатни ички ва ташқи таҳдидлардан ҳимоя қилиш, прокуратура эса қонунлар ижроси устидан назорат олиб бориши, судларнинг асосий вазифаси адолатни қарор топтиришдан иборатлиги белгиланиб шу асосда тизим ислоҳ этилди.
Бир сўз билан айтганда барча назорат қилувчи давлат органлари узоқ йиллардан бери эски услубда иш амалиёти, самарасиз услуб бўлган “текшир-текшир” амалиётидан воз кечиб, мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотларни тарғиб қилиш, тушунтириш ва инсонлар ҳаётини яхшилаш каби функсияларни бажаришга ўтди.
Ҳозирги вақтда Ўзбекистон Республикаси инсон ҳуқуқлари бўйича 80 дан ортиқ халқаро ҳужжатларга, жумладан Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг 6 та асосий шартномаcи ва 4 та факультатив протоколига қўшилган бўлиб, уларнинг амалга оширилиши юзасидан БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаши ва шартномавий қўмиталарига мунтазам равишда миллий маърузаларни тақдим этиб келмоқда.
Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 22 июндаги ПФ-6012-сонли фармонига асосан “Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикасининг Миллий стратегияси” тасдиқланди. Мазкур стратегия халқаро ташкилотлар, жумладан БМТнинг устав органлари ва шартномавий қўмиталарининг тавсияларини инобатга олган ҳолда, шунингдек, инсон ҳуқуқларини таъминлаш ва ҳимоя қилиш бўйича долзарб масалаларни ҳар томонлама ўрганиш, амалдаги қонунчилик, ҳуқуқни қўллаш амалиёти ва илғор хорижий тажрибани таҳлил қилиш ҳамда кенг жамоатчилик муҳокамаси, халқаро ва миллий маслаҳатлашувлар натижасида ишлаб чиқилди.
Инсон ҳуқуқларини таъминлаш соҳасидаги мазкур ишлар натижасида инсон ҳуқуқлари соҳасида узоқ муддатли стратегиянинг қабул қилиниши ушбу соҳада давлат сиёсатининг самарали амалга оширилишига, инсон ҳуқуқлари ва эркинликларига ҳурмат муносабати шаклланишига, мамлакатнинг халқаро майдондаги обрўси янада мустаҳкамланишига, шу жумладан Ўзбекистон Республикасининг иқтисодий ва сиёсий-ҳуқуқий рейтинг ҳамда индекслардаги мавқеи янада яхшиланишига хизмат қилди.
Жумладан, 2019 йилда Қорақолпоғистон Республикасидаги 19-сон ихтисослаштирилган жазони ижро этиш колонияси (“Жаслиқ”)нинг тугатилишини Human Rights Watch ташкилоти вакили Стив Свердлоу “ақл бовар қилмас янгилик” деб атаб, Ўзбекистонда инсон ҳуқуқларини таъминлаш борасидаги ишларни юксак баҳолади.
Ўзбекистоннинг инсон ҳуқуқларини таъминлаш бўйича амалга оширган ишлари натижасида 2020 йил 7 декабр куни АҚШ Давлат департаменти Ўзбекистонни диний эркинликлар бўйича махсус кузатувлар рўйхатидан чиқарди.
АҚШ Давлат департаментининг расмий сайтида маълум қилинишича, АҚШ давлат котиби М.Помпео Ўзбекистонда диний эркинлик борасида амалга оширилган ижобий ўзгаришлар ҳақида гапирар экан, Ўзбекистоннинг махсус кузатувдаги мамлакатлар рўйхатидан чиқарилганини маълум қилган ва бу қисқа муддат ичида Ўзбекистон раҳбарияти томонидан кўрилган тезкор ва мақсадли чора-тадбирларнинг натижаси эканини қайд этган. Шунингдек, АҚШ Давлат котиби махсус рўйхатдан чиқишда Ўзбекистон тажрибаси бошқа давлатларга намуна бўлиб хизмат қилишини ҳам таъкидлаган.
Сўнгги 4 йилликда инсон ҳаёти олий қадрият эканлигини кўрсатган тарихий ишлардан бири бу Яқин Шарқдаги қуролли можаролар давом этаётган ҳудудларда қолиб кетган ватандошларимизни қайтариш учун Ўзбекистон Республикаси Президенти кўрсатмаси билан “Меҳр” гуманитар операцияларининг амалга оширилиши бўлди.
Биринчи “Меҳр” операцияси 2019 йил 30 май куни амалга оширилиб, 156 нафар ўзбекистонлик Ватанга қайтарилди.
“Меҳр-2” операцияси натижасида 2019 йил 10 октябрда Президент топшириғига кўра, махсус тузилган ишчи гуруҳ томонидан Ироқ ҳукумати ва ЮНИСЕФ халқаро болалар ташкилоти билан ҳамкорликда Ироқ давлати ҳудудида оғир шароитда қолаётган 64 нафар бола ватанига қайтарилди.

Мазкур хайрли ишлар 2020 йилда ҳам давом эттирилиб, “Меҳр-3” операцияси натижасида жорий йил 8 декабрь куни Ўзбекистон Президентининг ташаббуси ва назорати остида Сурия мамлакатининг жанговар ҳаракатлар давом этаётган қисмидан жами 98 нафар юртдошимиз, яъни 25 нафар аёл ва 73 нафар бола Ватанимизга қайтарилди.

Юртбошимиз раҳбарлиги ва ташаббуси асосида амалга оширилаётган ушбу тарихий ишлар мамлакатимизда кейинги 4 йил мобайнида инсон ҳуқуқи ва эркинлигини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ҳаётий ислоҳотлар натижасида нафақат юртимизда истиқомат қилаётган, балки ўзга юртларда қийин аҳволга тушиб қолган Ўзбекистон фуқароларига ҳам алоҳида эътибор қаратилаётгани, ғамхўрлик кўрсатилаётгани, уларнинг манфаати, шаъни, қадр-қиммати муносиб ҳимоя қилинаётганини яққол намоён этади.


Барчамизга маълумки, 2020 йил коронавирус пандемияси туфайли кўплаб давлатлар иқтисодий инқирозни бошдан кечирмоқда. Пандемия мамлакатимиз иқтисодиётига ҳам ўз таъсирини ўтказмай қолмади. Шунга қарамай, Ўзбекистон Республикаси пандемия даврида даромадидан айрилган, вақтинча ишсиз ва ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларга давлат томонидан моддий ва маънавий ёрдам бериш мақсадида ривожланган давлатлар каби ишларни амалга оширди. Жумладан, эҳтиёжманд оилалар учун ёрдам бериш тизими марказлашган ҳолда жорий этилиб, “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати ташкил этилди.
Аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар белгиланди. Бунинг натижасида 2020 йил 1 сентябрдан бошлаб пенсиялар, болаликдан ногиронлиги бўлган шахслар, зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган нафақалар миқдори 1,1 баробар оширилди.
Пандемия шароитида
Download 86,99 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish