Ўзбекистон республикаси қишлоқ ХЎжалиги вазирлиги


ШАВКАТ МИРЗИЁЕВ РАИСЛИГИДАГИ ЙИҒИЛИШДА ЭНЕРГЕТИКА СОҲАСИДАГИ ЎҒРИЛИКЛАР ҲАҚИДА МАЪЛУМОТ БЕРИЛДИ



Download 86,99 Kb.
bet4/7
Sana25.02.2022
Hajmi86,99 Kb.
#293045
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
2 5411603636989987029

ШАВКАТ МИРЗИЁЕВ РАИСЛИГИДАГИ ЙИҒИЛИШДА ЭНЕРГЕТИКА СОҲАСИДАГИ ЎҒРИЛИКЛАР ҲАҚИДА МАЪЛУМОТ БЕРИЛДИ
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилаётган видеоселектор йиғилишида жойларда электр ва табиий газ тармоқларига ноқонуний равишда уланиб, халқ мулкини талон-торож қилиш ҳолатлари кўпайгани қайд этилди.
Мисол учун, Тошкент вилояти Янгийўл тумани электр таъминоти корхонаси бош муҳандиси ўз ходимлари билан 500 доллардан 2 минг долларгача пора олиб, ҳеч қандай ҳужжатларсиз истеъмолчиларни электр тармоғига улаб келган.
Ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан мамлакат бўйича 1 минг 525 та ҳолатда 59 миллиард сўм қийматдаги энергия ресурслар талон-торож қилингани аниқланган.
Жумладан, Самарқанд вилоятида аҳолига мўлжаллаган 80 тонна суюлтирилган газ ўғирланишига йўл қўйилган. Муборакда ғишт ишлаб чиқариш заводи ер остидан ўтган газ қувурига ноқонуний уланиши оқибатида 4,3 миллион куб метр газни талон-торож қилган. Бу – қарийб 8 минг хонадоннинг бир ойлик газ таъминоти, деганидир.
Йиғилишда улгуржи истеъмолчилар томонидан 7 миллион куб метр табиий газ ноқонуний ўзлаштирилгани кўрсатиб ўтилди.
Бош прокуратура ва Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигига ушбу масалани кундалик назоратга олиш ва энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланганлик учун жавобгарликни кучайтириш бўйича топшириқ берилди.
ШАВКАТ МИРЗИЁЕВ: МУАММОЛАРНИ МАҲАЛЛАБАЙ КЕСИМДА ЧУҚУР ЎРГАНИШ ВА ҲАЛ ҚИЛИШ КЕРАК


Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтган видеоселектор йиғилишида қишга тайёргарликда йўл қўйилган камчиликларни ҳал этиш ҳамда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш масалалари танқидий таҳлил қилинди.
Хусусан, табиий газ ва кўмир таъминотида ноқонуний харакатларга йўл қўйилаётгани кўрсатиб ўтилди. Мисол учун, Муборакда ғишт ишлаб чиқариш заводи ер остидан ўтган газ қувурига ноқонуний уланиб, 4,3 миллион куб метр газни талон-торож қилган. Бу 8 мингта хонадоннинг бир ойлик газ таъминотидир.
Шунингдек, жорий йилда 74 та тумандаги йирик газ тармоқларига замонавий ўлчагичлар ўрнатилгани натижасида 2 мингдан зиёд улгуржи истеъмолчилар томонидан 7 миллион куб метр табиий газ ноқонуний ўзлаштирилгани аниқланган.
Шулардан келиб чиқиб, энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланганлик учун жавобгарликни кучайтириш таклифи билдирилди.
– Бу йил қишни қандай ўтказамиз? Бугун ҳамма раҳбарлар шу саволга жавоб бериши керак. Ҳақиқатан ҳам, муаммолар жуда кўп. Уларни фақат маҳаллабай кесимда чуқур ўрганиш ва ҳал қилишгина натижа беради, – дея таъкидлади Президентимиз.
Иссиқлик таъминотидаги 153 та қозонхонани ва 2 минг 802 километр тармоқларни таъмирлаш чора-тадбирлари белгиланди. 
Давлатимиз раҳбари ис гази ва чақнашлар билан боғлиқ нохуш ҳолатларга тўхталиб ўтди. Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Ёнғинга қарши курашиш бошқармаси фаолиятини танқидий кўриб чиқиб, тубдан ислоҳ қилиш, ёнғинга қарши профилактика ишларини кучайтириш бўйича топшириқлар берилди.
Бош вазир ўринбосарига мавжуд имкониятларни тўлиқ сафарбар этиб, аҳоли ва иқтисодиёт тармоқларини энергия ресурслари билан узлуксиз таъминлаш, қиш мавсумини беталафот ўтказиш бўйича вазифалар қўйилди.
Видеоселектор йиғилишида яна бир долзарб масала – аҳолини озиқ-овқат маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлаш вазифалари атрофлича муҳокама қилинди.
Нарх-навонинг ошиши кескин танқид қилинди. Бунинг олдини олиш бўйича қатор топшириқлар берилди.
Асосий озиқ-овқат маҳсулотларининг нархи ҳудудлар кесимида таҳлил қилинди. Ўтган ойларда нарх-наво нисбатан ошган вилоят ва туманлар кўрсатиб ўтилди.
Мутасадди идораларга ҳар бир ҳудудда штаблар ташкил қилиб, бозорларда нарх-наво спекуляцияси ҳолатларининг қатъий олдини олиш вазифаси қўйилди. Ички ва ташқи бозорларда асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари айланмасини, нарх-навосини, мавжуд эҳтиёж ва талабларни кунлик таҳлил қиладиган идоралараро ишчи гуруҳ тузилиши белгиланди.
Янги йил байрами арафасида талаб ошишини инобатга олиб, расталарни маҳсулотлар билан тўлдириш, деҳқон бозорлари ва йирик савдо объектларида ярмаркалар ташкил этиб, уларга товарларни арзонлаштирилган нархларда етказиб бериш муҳимлиги айтилди.
Жаҳонда озиқ-овқат маҳсулотлари нархи кескин ўзгариши прогноз қилинмоқда. Шу боис ички бозорга асосий турдаги товарларни кафолатли етказиб бериш учун махсус жамғарма ташкил қилиниб, 50 миллион доллар ажратилган.
Ушбу маблағлар ҳисобидан биринчи навбатда ўсимлик ёғи ва бошқа зарур маҳсулотларни сотиб олиб, камида 3 ойлик захира яратиш бўйича кўрсатма берилди. Худди шундай ишлар ҳокимликлар қошида ташкил этилган жамғармалар орқали ҳам амалга оширилиб, ҳар бир ҳудуд ўз захирасини шакллантириши кераклиги таъкидланди.
Бош вазирга озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш бўйича барча ишларни мувофиқлаштириш, ички бозорларни таҳлил қилиб, уларга зарур озиқ-овқат маҳсулотларини интервенция қилиш, бу борада тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш вазифаси қўйилди.



Download 86,99 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish