III – БОБ.
|
КАЛИФОРНИЯ ҚАЛҚОНДОРИНИНГ (QUADRASPIDIOTUS PERNICIOSUS COMS.) ТАРҚАЛИШИ ВА УНИНГ СОНИНИ БОШҚАРИШДА МАҲАЛЛИЙ ЭНТОМОФАГЛАРНИНГ АҲАМИЯТИ
|
|
3.1. Андижон вилояти шароитида калифорния қалқондорининг тарқалиши ва унинг зарарини олма навлари бўйича аниқлаш
|
|
3.2. Калифорния қалқондорининг мавсумий ривожланиш динамикаси
|
|
3.3. Калифорния қалқондорининг сонини бошқаришда махаллий энтомофагларнинг ахамияти
|
IV – БОБ.
|
КАЛИФОРНИЯ ҚАЛҚОНДОРИНИНГ СОНИНИ БОШҚАРИШНИНГ БИОЛОГИК АСОСЛАРИ
|
|
4.1.Зараркунандаларни сонини бошқаришда энтомофагларга қўйиладиган талаблар
4.2 Калифорния қалқондорининг сонини башорат қилишда феромон тутқичларинг ахамияти
4.3 Калифорния қалқондорининг сонини бошқаришда махалий ва интродукция қилинган энтомофагларнинг аҳамияти
|
|
4.4 Замонавий инсектоакарицидлар ва уларнинг агротоксикологияси
Ишлаб чиқаришга тавсиялар.
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ
|
Кириш
Мавзунинг долзарблиги. Ҳар йили қишлоқ хўжалигида зараркунанда ва касалликлардан ҳимоя қилиш мақсадида ўртача 75,0 млрд. АҚШ доллари сарфланиб, агарда ҳосилдорликка нисбатан олганда ўртача етиштирилаётган ҳосилнинг зараркунанда ҳашаротлар туфайли 13,8%, касалликлар туфайли 11,6%, бегона ўтлар туфайли 9,5% нобуд бўлиш кузатилмоқда. Аммо ўсимликларни ҳимоя қилишнинг замонавий усулларини қўллаш ва бошқа тадбирларни амалга оширишда дон экинларидан гектаридан ўртача 2-3 центнер, мева-сабзавот, полиз ва картошка экинларидан ўртача 15 центнер ҳосил сақлаб қолишга эришилмоқда(FAO., 2016).
Мамлакатимиз қишлоқ хўжалигини техник ва технологик янгилаш доирасида 2015 йилда 9,7 минг гектар майдонда янги интенсив боғлар ташкил этилиб, 2746,2 минг тонна мева махсулотлари етиштирилди. Хусусан 2017 йилда янги ташкил этилган олма боғларининг хажми 5,2 минг гектар майдонни ташкил этган ва экспорт хажми 12% га ортган. Мамлакатимиз аҳолисини озиқ - овқат ҳавсизлигини таъминлаш, жахон бозорида ўз ўрнига эга бўлиш каби вазифалардан келиб чиқиб, экинларни етиштиришда замонавий илмий асосланган технология ва воситалардан фойдаланишни талаб этади. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг 2017-2022 йилларда Ўзбекистонни ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси” да 3.3. бандида “таркибий ўзгартиришларни чуқурлаштириш ва қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини изчил ривожлантириш, мамлакатимиз озиқ-овқат хавфсизлигини янада мустаҳкамлаш, экологик тоза маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кенгайтириш, аграр секторнинг экспорт салоҳиятини сезиларли даражада ошириш” уствор масала белгиланган бўлиб, бунда озиқ -овқат ҳавсизлигини таъминлаш долзарб қилиб белгиланган.
Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 21 сентябрьдаги«Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақидаЎРҚ-409-сон қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 29 мартдагиЎзбекистон Республикасида мева-сабзавотчиликни жадал ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаПФ-5388-сонфармони, Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 9 июльдаги «Ўсимликлар карантини тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида ЎРҚ-484-сон қонуни ҳамда бошқа меъёрий хужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишда ушбу диссертация иши муайян даражада ҳизмат қилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |