Ўзбекистон республикаси қишлоқ ХЎжалиги вазирлиги тошкент давлат аграр университети


Давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ва тартибга солиш



Download 1,07 Mb.
bet55/77
Sana08.04.2022
Hajmi1,07 Mb.
#537705
TuriДиссертация
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   77
Bog'liq
Дисс. Ж.Розиқов 14.03.2022 кафедрага (2)

Давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ва тартибга солиш

Агросуғурта
компанияси

Банклар ва молия муассасалар

Мева-сабзавот маҳсулотларини етиштириш

Маҳсулотларни сақлаш

Қайта ишлаш

Қадоқлаш

Логистик марказ

Реализация

Техник хизмат кўрсатиш ва консальтинг марказлари

Мева-сабзавот маҳсулотлари бозори

Хомашё бозори

Маҳсулотларни етиштириш учун зарур бўлган воситалар бозори

Саралаш

Ҳосилни йиғиб олиш

МЕВА-САБЗАВОТЧИЛИК КЛАСТЕРИ







ОТМ ва ИТИлар

Транспорт, энергетика ва алоқа корхоналари


3.1.1-расм. Мева-сабзавотчилик кластерининг бозор учун маҳсулот ишлаб чиқариш ва сотиш механизми1

Бозор тамойилларини ўрганиш билан бир қаторда мева-сабзавотчилик кластерлари фаолиятини ривожлантиришнинг стратегик йўналишларини ишлаб чиқиш ҳамда юқори даражада самарадорликка эришган кластерлар учун ўз маҳсулотини очиқ товар бозорида сотиш имкониятини кенг йўлга қўйилиши соҳани жадал ривожланишига замин яратади.


Шу боис, мева-сабзавотчилик кластерларини бозор муносабатларини шакллантириш жараёнида биринчи навбатда қуйидаги йўналишларга эътибор қаратиш талаб этилади:
- мева ва сабзавот етиштириш, сақлаш, қайта ишлаш ва истеъмолчиларга етказиб бериш билан шуғулланадиган мутахассисларининг билими, савияси ва малакасини ошириш, уларни замонавий билимлар билан қуроллантириш, корпоратив менежмент қонун-қоидаларини ва усулларини ўргатиш, рақамли технологиялар ҳамда ахборот технологиялари соҳасидаги билим даражаларини ошириш;
- кластерлар билан ҳамкорлик қилувчи барча корхона ва ташкилотларда замонавий технологияларни жорий этиш, техник жиҳатдан янгилаш ва модернизациялаш жараёнларини амалга ошириш;
- мева-сабзавотчилик кластерлари фаолиятини ривожлантириб борилиши учун бу соҳага кўпроқ тўғридан-тўғри инвестицияларни жалб қилиш, жалб қилинган сармояни натижа келтиришига эришиш;
- мева-сабзавотчилик кластери иштирокчилари учун рағбатлантиришнинг замонавий тизимини яратиш ва уни объектив равишда амалга ошириш. Бунда асосий мезон – фақат самарали фаолият бўлишига эришиш;
- мева-сабзавот етиштирувчилар, сақлаш ва қайта ишлаш билан шуғулланувчи корхоналар ва кластерлар ўзаро ҳамкорликда ички ва ташқи бозорларни ўрганиб борувчи, истеъмолчиларнинг барча талаб-истакларини таҳлил қилиб борувчи маркетинг хизматларини ривожлантириш ва интеграциялашган фаолиятда унинг натижаларидан кенг миқёсда фойдаланиш;
- етиштирилган мева-сабзавотларни сақлаш жараёнини такомиллаштириш, бу жараёнда мева-сабзавотларнинг сифатини ўзгаришини олдини олиш ҳамда интеграциянинг самарасини оширишга имкон берувчи жараёнларни амалга ошириш.
- зарур бўлган ҳолатларда бир-бирига ўзаро кўмак бериш, қўллаб-қувватлаш ва бир-бирини ривожлантиришга ҳаракат қилиш;
- мева-сабзавотчилик тармоғидаги кластерларида тайёрланадиган якуний маҳсулотларни махсус қадоқларга жойлаштириш ва истеъмолчиларга эстетик жиҳатдан мақбул бўлган кўринишда тақдим этишга эришиш.
Ушбу йўналишлар мева-сабзавотчилик кластерларининг самарали фаолиятини амалга оширишга имкон бериш билан бир қаторда соҳани самарали фаолият юритишини ва модеринизация қилиш имконини беради.
Мева-сабзавотчилик кластерларида маҳсулот ишлаб чиқариш жараёни ва фаолиятининг турли босқичларида бевосита ва билвосита 60 дан ортиқ тармоқлар иштирок этади. Шу боис, кластер таркибига технологик ва иқтисодий жиҳатдан ўзаро боғлиқ ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқаришдан охирги истеъмолчига етказиб беришгача бўлган жараёнда бевосита иштирок этувчи тармоқлар киради. Ушбу жараёнда иштирок этаётган тармоқлар ўртасидаги нисбат кластернинг тармоқ таркибини ташкил этади. Мева-сабзавотчилик кластерларини ташкил этиш ва истиқболда янада ривожланиши шу тармоқ таркибини мунтазам равишда такомиллаштириб боришни тақозо этади. Унинг таркибига умумий мақсадга эришишга имкон берувчи янги соҳа ва тармоқларнинг кириб келиши, умумий мақсадга етарли даражада ҳисса қўшишга имкони бўлмаётган иштирокчиларни кластер таркибидан чиқиб кетишини ташкил этиш керак.
Тадқиқот ишимизда мева-сабзавотчилик кластерларида ишлаб чиқариш соҳаси сифатида нафақат мева-сабзавот маҳсулотларини сотиш балки сақлаш, қайта ишлаш, логистика хизматларини ҳам кенгайтиришни йўлга қўйиш бўйича таклифлар бериш асосий мақсадимиздир. Фикримизча, кластерлар ўз ихтисослашуви ва йўналишларини ўзгартириши мумкин. Чунки сўровномаларда иштирок этган аксарият фермер хўжаликлар ва кластерлар янада кенгайтирилиши кераклигини қайд этишган.

Бугунги кунда мева-сабзавотчилик кластерларини ривожлантириш бўйича қабул қилинган қонун ва қарорларнинг ўз ижроси таъминланиши натижасида кластерлар ўз фаолиятини тубдан яхшиланиши кузатилмоқда. Ўзбекистонни янада ривожлантиришга қаратилган 2022-2026 йилларга мўлжалланган Тараққиёт стратегиясида ҳам яқин йилларда иқтисодиётни ривожлантириш, маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмини йилдан йилга ошириб бориш асосий мақсад қилиб белгиланган. Шу сабабли, Бухоро вилоятидаги кластерлар мева-сабзавотчиликни ривожлантириш, маҳсулот ҳажмини йилдан йилга ошириб бориш бўйича истиқболли режалар ишлаб чиқилган бўлиб,


2026 йилга келиб, мева-сабзавот ҳажмини 26,4 минг тоннадан ошириш, янги навларни яратиш, мева-сабзавотларни сақлаш ва қайта ишлаш ҳажмини 2500 тоннага етказиш белгиланган. Шунингдек, мева-сабзавот маҳсулотларини етиштириш орқали озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, аҳолини иш билан бандлигини таъминлаш, хўжаликларни фойдасини ошириш, ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш, ички бозорда уларга бўлган нархларнинг кескин ошишини олдини олиш лозим. Бунда:
- мева-сабзавот маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажмларини ошириш;
- кластерларда замонавий технологиялардан фойдаланган ҳолда мева-сабзавот етиштиришни ташкил этиш ва юқори даромадли маҳсулотларни сотиш;
- кластерлар фаолиятини юритиши, мавжуд ресурслардан самарали ва оқилона фойдаланиш масалаларини давлат сиёсати даражасида кўтариш лозим.
Таъкидлаш жоизки, бугунги кунда мева-сабзавот кластерлари учун аниқ тартибга солинган, қулай таъминот тизими мавжуд эмас. Соҳани зарурий ресурслар билан таъминлаш, асосан, хусусий субъектлар томонидан амалга оширилмоқда. Бу эса, уларнинг сифатли ресурсларни олишга бўлган имкониятининг чекланишига олиб келмоқда.
Юқоридаги муаммоларни ҳал этмай туриб, кластерларни ривожлантиришнинг иложи йўқ. Ушбу муаммони ҳал этишнинг асосий йўлларидан бири республика, вилоят бўйича мева-сабзавот кластерлари учун зарурий ресурслар билан таъминлаш ишлари билан шуғулланувчи алоҳида таъминот ҳамда экспорт хизмати тизимини ташкил этишдир. Шунинг учун, фикримизча, жойларда бундай ташкилотларни ташкил қилиш орқали кластерларга яқиндан амалий ёрдам кўрсатилган бўлади ва ҳар бир муаммони ушбу ташкилотлар орқали ҳал этишлари мумкин бўлади.
Шу нуқтаи назардан кластерлар билан бошқа корхоналарнинг мустаҳкам интеграцион алоқалар ўрнатиш, бу жараёнда зарурий ресурслар билан таъминлаш ва етиштирилган маҳсулотларни кластерлар учун қулай бўлган шароитларда сотишга эришиш муҳим аҳамият касб этади.
Мамлакатимизда бугунги кунда мева-сабзавотчилик кластерларини бошқарув тизимини бозор тамойилларига мослаш муҳим вазифа бўлибгина қолмай, бозорни ўрганиш, талабга мос маҳсулот ишлаб чиқариш бугунги куннинг асосий муаммоси бўлиб қолмоқда.
Мева-сабзавотчилик кластерлари ва хўжаликларда етиштириб олинган мева-сабзавот маҳсулотларини саноат усулида қайта ишлаш корхоналарида самарали фойдаланиш ва самарадорлигини ошириш учун қуйидагиларни амалга ошириш лозим деб ўйлаймиз:
- қайта ишланган маҳсулотлар бозорини тадқиқ қилишни давомийлигини ва узвий боғликликда олиб бориш;
- маҳсулотни сифатли сақланишини таъминлаш учун уларни ҳаракат қилиш логистикасини тўла ривожлантириш;
- қишлоқ аҳолиси учун қулайликлар яратиш, яшаш жойига яқин ҳудудда меҳнат қилиш имкониятини ошириш, ходимлар малакасини ошириш ва уларга хорижий тажрибаларни, замонавий технологияларни ўргатишда хорижда стажировка ва малака оширишни ташкил этиш;
- янги касблар, ходимлар малакасининг ўсиши, уларни ўзлаштиришлари учун турли семинар тренинглар ташкил этиш;
- истеъмол бозорини кенг ассортиментдаги юқори сифатли маҳсулотлар билан тўйинтириш ва йил давомида аҳолининг уларга эҳтиёжини бир текисда қондириш, бозор талабини ва аҳоли даромадини ҳисобга олган ҳолда маҳсулот ишлаб чиқаришни таъминлаш;
- бутун қишлоқ хўжалиги қуйи мажмуасининг фаолият кўрсатишини умумий самарадорлиги ўсишига кўмаклашиш;
- давлат бюджети ва бошқа фондларга солиқлар ҳамда мажбурий тўловлар шаклидаги тушумларнинг ўсиши, экспорт салоҳиятини кучайтириш, ташқи иқтисодий алоқаларни кенгайтириш ва жаҳон бозорида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотишнинг ўсиши ҳисобига валюта тушумларини ошириш.
Мамлакатимизда қабул қилинган қарорларда хўжаликларга ишлаб чиқариш воситаларини харид қилиш учун узоқ муддатли кредитлар ажратилиши ҳамда жорий ишлаб чиқариш фаолияти учун кредит шартномаси асосида қисқа муддатли кредит ажратилиши кўзда тутилган. Кредит тизимида кластерларга имтиёз бериш йўлларини излаб топиш, уларни қўллаб-қувватлаш, банк ҳамда кластерларни бир бирига боғлаш ҳамда юзага келаётган молиявий муаммоларни банк орқали ҳал этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш бугунги кунда кластерлардаги ечилиши лозим бўлган асосий омил ҳисобланади.
Бухоро вилоятида мева-сабавотчилик кластерлари учун 2020 йилда банк томонидан 2 млрд 986 млн сўм кредит ажратилган бўлиб, 2021 йилга келиб
6 млрд 814 млн сўмга етди. 2021 йилда 2020 йилга нисбатан 228% га ошган. 2021 йилда хорижий кредитлар 5 млн долларни ташкил этиб, 2020 йилда хорижий кредитлар жалб қилинмаганини кўриш мумкин. (3.1.1-жадвал)



Download 1,07 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   77




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish