Ўзбекистон республикаси қишлоқ ХЎжалиги вазирлиги тошкент давлат аграр университети


II-БОБ. МЕВА-САБЗАВОТЧИЛИК КЛАСТЕРЛАРИНИ ТАШКИЛИЙ-ИҚТИСОДИЙ АСОСЛАРИ ВА БОШҚАРИШ ТИЗИМИНИНГ ҲОЗИРГИ ҲОЛАТИ



Download 1,07 Mb.
bet25/77
Sana08.04.2022
Hajmi1,07 Mb.
#537705
TuriДиссертация
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   77
Bog'liq
Дисс. Ж.Розиқов 14.03.2022 кафедрага (2)

II-БОБ. МЕВА-САБЗАВОТЧИЛИК КЛАСТЕРЛАРИНИ ТАШКИЛИЙ-ИҚТИСОДИЙ АСОСЛАРИ ВА БОШҚАРИШ ТИЗИМИНИНГ ҲОЗИРГИ ҲОЛАТИ.
2.1. §- Мева-сабзавот ишлаб чиқариш ҳажмлари ва соҳада амалга оширилаётган таркибий-миқдорий ўзгаришлар динамикаси
Дунёда юзага келаётган глобал муаммоларнинг таъсири ҳамда аҳоли сонининг шиддат билан ўсаётгани, аҳолининг озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига бўлган эҳтиёжлари тобора ортиб бораётган бир пайтда, уларни таъминлайдиган асосий тармоқ, яъни қишлоқ хўжалигида ислоҳотларни янада чуқурлаштириш учун озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, аҳолини ижтимоий ҳимоялашга қаратилган тадбирларнинг самарали тизими яратилишини тақозо этмоқда.
Бунинг учун олдимизда турган энг муҳим масалалар, яъни маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш, сифатини яхшилаш, кластер, кооперация, фермер ва деҳқон хўжалиги ерларида ва аҳоли томорқаларида ер ва сувдан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, бунинг учун, биринчи навбатда, ернинг хақиқий эгаларини топиш, қишлоқ хўжалик маҳсулотларини сотиш, сақлаш, қайта ишлаш, экспортга йўналтириш, молиявий манбалар билан таъминлаш каби комплекс масалаларни ҳал этиш талаб этилади.
Республикада қишлоқ хўжалик маҳсулотларини қайта ишлаш корхоналарининг сонини кўпайиши натижасида аҳолининг катта қисми иш билан таъминлангани ва бу билан соҳага кенг миқёсида эътибор қаратилаётганини кўрсатади.
Гарчи, аграр соҳада амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотларда сезиларли ютуқларга эришилган бўлсада, кўпгина ҳал этилиши лозим бўлган муаммолар мавжуд. Энг асосий муаммо – етиштирилаётган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари миқдорини ошириш ва сифатини яхшилаш ва рақобатбардошли бўлишини таъминлашдан иборатдир. Бу каби муаммоларнинг ечимини топишда ташкил этиладиган кластерларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши муҳити юқори аҳамият касб этади. Шундай муаммолардан бири - қишлоқ хўжалик маҳсулотларини сотиб олишда шартномавий муносабатлар ва эркин нархларни етарли даражада асосланмаганлигидир. Бу эса, маҳсулот ишлаб чиқарувчи фермер ва деҳқон хўжаликлари фаолиятининг ривожланишига салбий таъсир этмоқда. Умуман олганда, мева-сабзавотчилик соҳасида олиб борилаётган иқтисодий ислоҳотлар соҳа учун қуйидаги иқтисодий-ижтимоий масалаларни ҳал қилиш имконини яратмоқда: иқтисодий масалада – бир йилда жами ишлаб чиқарилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг 32,2 фоизини (мамлакат ялпи ички маҳсулотининг
8,7 фоизи) мева-сабзавот маҳсулотлари ташкил этгани қишлоқ жойларида аҳолининг асосий даромадларидан бири эканлигини кўрсатмоқда. Шунингдек, ушбу тармоқ мамлакат қишлоқ хўжалиги экспортида асосий ўринларни эгаллайди; ижтимоий масалада – мева-сабзавотчиликни барқарор ривожлантириш самарадорлиги, нафақат қишлоқ аҳолисининг турмуш даражасига, балки ижтимоий фаровонлигини ҳам оширишга бевосита таъсир кўрсатади.
Якуний натижада ушбу ислоҳотлардан пировард мақсад мамлакатда озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиб, янги Ўзбекистон ривожланишининг барча жараёнларида амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотларнинг ижобий натижаларида яққол намоён бўлади ҳамда аҳоли турмуш даражасининг ошиб боришини ўзида акс эттиради. Шу билан бир қаторда “... соҳада айниқса, мева-сабзавотчилик ва узумчиликни ривожлантиришда самарали бозор механизмлари тизимли йўлга қўйилмаганлиги, илмий ёндашувнинг етарли эмаслиги тармоқнинг мавжуд имкониятларидан тўлиқ фойдаланилмаслигига олиб келмоқда. Ҳисоб-китобларга кўра, 1 гектар майдонда етиштирилган пахта хом ашёсига нисбатан узумдан 7 баравар, гилосдан 6 баравар, ёнғоқдан 5 баравар кўп даромад олиш имконияти мавжуд”1
2021 йилда хўжалик тоифалари орасида сабзавотлар етиштиришнинг энг катта ҳажми 6 587,4 минг т. ёки умумий маҳсулот етиштириш ҳажмидан
60,7 % и деҳқон (шахсий ёрдамчи) хўжаликлари ҳисобига тўғри келади.
2020- йилга нисбатан 2021 йилда фермер хўжаликларида 8,0 %, деҳқон (шахсий ёрдамчи) хўжаликларида 1,2 % ва қишлоқ хўжалиги фаолиятини амалга оширувчи ташкилотларда 22,1 % ўсиш суъратлари кузатилмоқда.1




Download 1,07 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   77




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish