Ўзбекистон республикаси қишлоқ ХЎжалиги вазирлиги тошкент давлат аграр университети


-МАВЗУ: НОМОДДИЙ АКТИВЛАР ҲИСОБГА ОЛИШ БЎЙИЧА БЎШЛАНҒИЧ ҲУЖЖАТЛАР



Download 3,77 Mb.
bet5/17
Sana24.02.2022
Hajmi3,77 Mb.
#192912
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17
Bog'liq
ПРАКТИКА

2-МАВЗУ: НОМОДДИЙ АКТИВЛАР ҲИСОБГА ОЛИШ БЎЙИЧА БЎШЛАНҒИЧ ҲУЖЖАТЛАР




Номоддий активларни қабул қилиш-топшириш далолатномаси
Ушбу далолатнома корхона раҳбари буйруғи билан тайинланган комиссия томонидан тузилади. Одатда, комиссия таркибига корхона маъмурияти вакиллари, бухгалтерия ходимлари ҳамда номоддий активлар тушунадиган мутахассислар киритилади.
Далолатномада номоддий активнинг дастлабки қиймати, хизмат муддати ва амортизация ҳисоблаш тартиби кўрсатилади. Далолатнома бир нусхада тузилади.
Топшириқ:
Файз” МЧЖ 2018 йил 10 декабрда тайёр маҳсулотларни лак-бўёқ билан қоплаш технологиясини патентини харид қилди. Харид қилинган технологиянинг патенти шартнома қиймати 13 216 000 сўмни ташкил қилади. Режалаштирилган фойдали хизмат муддати 60 ой. 2018 йил 12 декабрдан бошлаб тайёр маҳсулотларни бўёқ билан қоплашда ушбу технологияда кўзда тутилган усулдан фойдаланила бошланган.
Сотиб олинган номоддий актив учун қабул қилиш топшириш далолатномасини тузинг ва номоддий активни ҳисобга олиш карточкасида акс этинг.

Номоддий активларни ҳисобга олиш карточкаси
Ҳар бир номоддий актив учун бухгалтерияда махсус карточка юритилади. Карточкани тўлдиришда 6-“Амортизация ҳисоблаш методи (йиллик нормаси)” графасида номоддий активнинг бутун фойдали хизмат муддати давомида қўлланиладиган амортизация ҳисоблаш усули (ёки йиллик фоиз нормаси) кўрсатилади.
7-“Харажатлар олиб бориладиган счет” графасида ҳисобланган амортизация суммаси олиб бориладиган счет кўрсатилади.
9-“Харид қилиш усули” графасида номоддий актив корхонага қандай тарзда олинганлиги, масалан: пулга сотиб олинганлиги; текинга олинган; таъсисчи томонидан устав капиталига улуш сифатида қўшилган.
11-14 графалар номоддий активлар корхона балансидан ҳисобдан чиқарилган вақтда тўлдирилади.
Номоддий активлар объектини қисқача тавсифи бўлимида унга илова қилинган ҳужжатларга келтирилмаган асосий белгилари кўрсатилади. Ушбу карточка бухгалтер томонидан номоддий активларни киримга олиш ҳужжатларига асосан тўлдирилади.
Топшириқ:
Намуна” масъулияти чекланган жамияти халқ хўжалиги истеъмол товарлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган. “Намуна” МЧЖ раҳбарияти ўз маҳсулотларининг рақобатчи корхоналар маҳсулотларидан фарқ қилиши учун ўзига хос товар белгиси ишлаб чиқишга қарор қилишди. Жамият томонидан январ-март ойларида товаор белгисини яратиш бўйича ишлар олиб борилди ҳамда 10 апрел куни интеллектуал мулк агентлигидан товар белгисига бўлган гувоҳнома олинди.
Товар белгисини ишлаб чиқаришга жорий қилишда қуйидаги харажатлар амалга оширилган:
- “Арт” хусусий корхонасига товар белгиси учун ўзига хос стиль ва дизайн ишлаб чиқилганлиги учун – 15640000 сўм;
- “Арт” хусусий корхонаси билан шартнома тузиш ва амалга оширишга доир хизмат сафарлари учун – 2500000 сўм;
- товар белгисини интеллектуал мулк агентлигида рўйхатдан ўтказиш билан боғлиқ харажатлар (товар белгисини рўйхатдан ўтказишга буюртма бериш, рўйхатдан ўтказиш, расмий ахборотномаа эълон қилиш, гувоҳнома олиш)- 450000 сўм.
Жамият товар белгисидан 20 апрелдан бошлаб ишлаб чиқарилган маҳсулотлардан фойдалана бошлади. Товар белгисининг фойдали хизмат муддати 10 йилни ташкил қилади. Жамиятнинг ҳисоб сиёсатида товар белгиларига бир текис усулда амортизация ҳисоблаш кўзда тутилган. Топшириқ: “Намуна” МЧЖ томонидан яратилган товар белгисини тегишли ҳужжатларда расмийлаштиринг.







Download 3,77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish