Ходимга таътил бериш тўғрисида буйруқ (фармойиш) Қонунчилик, жамоа келишуви, корхонанинг ички меъёрий ҳужжатлари ҳамда меҳнат шартномасига кўра ходимга таътил берилишини расмийлаштириш ва ҳисобга олиш мақсадида қўлланилади.
Корхона ходимлар бўлими ходим ёки бошқа ваколатли шахс томонидан тўлдирилади ва корхона раҳбари ёки ваколатли шахс томонидан имзоланади ҳамда ходимга танишганлиги ҳақида имзо қўйдирилади. Таътил бериш тўғрисидаги буйруқ (фармойиш) асосида ходимнинг шахсий варақасига ёзувлар киритилади, таътил даври учун иш ҳақи ҳисобланади.
Топшириқ: 4 разрядли тикувчи А.Воҳидова 10 майдан 24 календар кунидан иборат меҳнат таътили берилди. Ходимга таътил бериш тўғрисида 59-сонли буйруқ тайёрланг.
5-МАВЗУ: САРФЛАНГАН ИШ ВАҚТИ ВА ХОДИМЛАР БИЛАН МЕҲНАТ ҲАҚИ БЎЙИЧА БЎШЛАНҒИЧ ҲУЖЖАТЛАР
Ҳисоб-китоб қайдномаси Ходимларга тўлангани ҳақи тўғрисидаги маълумотларни акс эттириш учун қўлланилади. Бухгалтерия ходими томонидан тўлдирилади. Ушбу хужжат бажарилган иш ва хизматларни ҳисобга олиш, иш вақтини ҳисобга олиш табели ва ҳақ тўлашга доир бошқа дастлабки хужжатларга асосан ходимнинг ҳисобланган иш ҳақи ва ушланадиган суммаларнинг барча турларини ёзиш учун қўлланилади.
Топшириқ: 2018 йил апрель ойи учун “Файз” МЧЖ ходимларига иш ҳақи ҳисобланди. Маълумотлар штат жадвалида берилган. Ҳисоб-китоб натижаларини қуйидаги “Ҳисоб-китоб қайдномаси”да акс эттиринг. Жисмоний шахслар даромад солиғини ҳисоблашда даромад солиғи бўйича имтиёзлар мавжуд эмас. Ҳисоб-китоб қайдномаси
Тўлов қайдномаси Корхона ходимларига иш ҳақи ҳисоблаш ва тўлаш учун қўлланилади. Қайднома бухгалтерияда бир нусхада тузилади.
Иш ҳақини ҳисоблаш бажарилган ишни, ҳақиқатда ишланган вақтни ҳисобга олишга доир дастлабки ҳужжатлар маълумотларига асосан амалга оширилади. “Ҳисобланди” деган графада меҳнат ҳақи фондидан тўловларни турлари бўйича суммалар, ҳамда бошқа даромадлар масалан, ходимга берилган, корхона фойдаси ҳисобидан тўланган ва солиққа тортиладиган базага қўшиладиган ҳар хил ижтимоий ва моддий рағбатлантиришлар суммаси ёзилади. Бир вақтнинг ўзида иш ҳақи суммасидан ушланадиган барча ушланмалар амалга оширилади ва ходимга тўланадиган сумма аниқланади.
Тўлов қайдномасининг титул варақасида тўланадиган умумий сумма кўрсатилади. Иш ҳақи тўлаш учун корхона рахбари ёки ваколатли шахс имзоси билан рухсат этилади. Қайднома охирида тўланган ва депонентланган иш ҳақи суммалари кўрсатилади.
Иш ҳақи тарқатиш муддати тугаганидан сўнг тўлов қайдномасида иш ҳақини олмаган ходимлар фамилиясининг тўғрисига “депонентланган” деган белги қўйилади. Зарур холларда қайдноманинг “эслатма” деган графасида кўрсатилган ҳужжат рақами ёзилди.
Тўлов қайдномасининг охирида жами тарқатилган сумма сўз билан ёзилади. Тарқатилган иш ҳақининг жами суммасига касса чиқим ордери (КО-2 шакл) тўлдирилиб, унинг санаси ва тартиб рақами қайдноманинг охирги бетига ёзилади.
Компьютерда тузилган ҳисоб-китоб қайдномаларида реквизитлар ва уларнинг жойлаштирилиши ахборотларга ишлов беришнинг технологиясига боғлиқ. Бунда ҳужжат шакли унификацияланган шаклнинг барча реквизитларини ўз ичига олиши лозим.
Топшириқ: Файз МЧЖнинг ходимлари учун тўлов қайдномасини тўлдиринг ва тўлов қайдномаларини рўйхатга олиш дафтарида акс эттиринг.