ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ВАЗИРЛИГИ
АНДИЖОН ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ВА АГРОТЕХНОЛОГИЯЛАР ИНСТИТУТИ
|
|
“ТАСДИҚЛАЙМАН”
Илмий ишлар ва инноватциялар бўйича проректор ___________ С.Т.Искандаров
“_____” _____________ 2022 й.
|
“ Дехқончилик ва ўрмон мелиоратция ” кафедраси таянч докторанти
Мирзакулова Гавхарой Мўйдиновна
06.01.01 – Умумий деҳқончилик, Пахтачилик ихтисослиги
бўйича 2022 йил учун
НАЗАРИЙ - МЕТОДОЛОГИК КУРС ДАСТУРИ
Илмий рахбар, қ.х.ф.ф.д., доцент: И.Э.Рўзиев
Андижон - 2022 йил
Тузувчи: Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти қ.х.ф.ф.д., доцент И.Э.Рўзиев
Тақризчи: Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти “ Дехқончилик ва ўрмон мелиорация ” қ.х.ф.ф.д. (PhD) кафедра мудири
Ш.А.Тешабоев Мазкур дастур Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Олий ўқув юртидан кейинги таълим тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида” 2017 йил 16 февралдаги ПФ-4958-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор асосан; Олий ўқув юртидан кейинги таълимга қўйиладиган давлат талаблари 1-иловага мувофиқ; Олий ўқув юртидан кейинги таълим тўғрисидаги Низом 2-иловага мувофиқ; Олий ўқув юртидан кейинги таълим тўғрисидаги ҳужжатларнинг - фалсафа доктори (Doctor of Philosophy), мувофиқ тасдиқлаш кўзда тутилган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда 2017 йил 1 июлдан бошлаб ушбу қарор билан тасдиқланадиган талабларга мувофиқ аттестация ишларини қабул қилиш, кўриб чиқиш ва изланувчиларга фалсафа доктори (Doctor of Philosophy) илмий даражаларини бериш қарорида кўзда тутилган.
Фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун тақдим этилган диссертация билимларнинг тегишли тармоғида муҳим аҳамиятга эга масаланинг янги ечимидан иборат ёки долзарб илмий масаланинг ечимига қаратилган илмий асосланган илмий-техник ёки ижтимоий-иқтисодий тавсиялар ишлаб чиқилган тугалланган шаклдаги илмий иш бўлиши лозим. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22 майдаги 304-сон қарорига
2-илова 3-бобга мувофиқ; Илмий раҳбар докторант учун ихтисослик бўйича назарий-методологик дастур ишлаб чиқади. Назарий-методологик дастур таянч докторантурага ўқишга қабул қилингандан бошлаб бир ой муддат ичида ишлаб чиқилади ва Коллегиал орган томонидан тасдиқланади.
Назарий-методологик дастур методологиянинг умумий концепцияси ва масалаларини, мазкур ихтисослик бўйича назарий асосларни ва илмий тадқиқот усулларини ўз ичига олади. Назарий-методологик дастур таянч докторант томонидан ўқишнинг биринчи йили мобайнида илмий раҳбарнинг ёрдамида ўзлаштирилади.
Назарий-методологик курс дастурида танланган ихтисослик бўйича илмий тадқиқотларни амалга оширишнинг умумий концепцияси ва методологик масалалари, назарий асослар ҳамда ушбу ихтисослик бўйича тадқиқот усуллари баён этилиши керак.
“ Дехқончилик ва ўрмон мелиорация” қ.х.ф.н.ф.д (phd) кафедраси мажлисида муҳокама қилинди ва тасдиқлашга тавсия этилди. 2022 йил “____” январдаги ___-сонли баённомаси.
“ Дехқончилик ва ўрмон мелиорация”
Do'stlaringiz bilan baham: |