[ОКОЗ: 1.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.01.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги умумий қоидалар / 10.01.07.00 Махсус иқтисодий зоналар]
[ТСЗ: 1.Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона / Чет эл инвестициялари. Концессия шартномалари. Хориждан маблағ жалб қилиш. Эркин иқтисодий зоналар]
Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг
Қарори
Энг кўп қулайлик режими ҳамда эркин савдо режимини яратган ҳолда савдо-иқтисодий ҳамкорлик соҳасидаги битимлар имзоланган давлатлар рўйхатларини тасдиқлаш тўғрисида [Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2020 йил 30 июнда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3267] Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодексига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги ва Давлат божхона қўмитаси қарор қилади:
1. Қуйидагилар:
Энг кўп қулайлик режимини яратган ҳолда савдо-иқтисодий ҳамкорлик соҳасидаги битимлар имзоланган давлатлар рўйхати 1-иловага мувофиқ;
Эркин савдо режимини яратган ҳолда савдо-иқтисодий ҳамкорлик соҳасидаги битимлар имзоланган давлатлар рўйхати 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Инвестициялар ва ташқи савдо вазири С. УМУРЗАКОВ Тошкент ш.,
2020 йил 22 июнь,
2020/31-3-сон
Ташқи ишлар вазири А. КАМИЛОВ Тошкент ш.,
2020 йил 22 июнь,
51-сон
Давлат божхона қўмитаси раиси М. АЗИМОВ Тошкент ш.,
2020 йил 22 июнь,
01-02/8-27-сон
Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги ва Давлат божхона қўмитасининг 2020 йил 22 июндаги 2020/31-3, 51, 01-02/8-27-сон қарорига
1-ИЛОВА
Энг кўп қулайлик режимини яратган ҳолда савдо-иқтисодий ҳамкорлик соҳасидаги битимлар имзоланган давлатлар РЎЙХАТИ
1. Австрия Республикаси
2. Афғонистон Ислом Республикаси
3. Бангладеш Халқ Республикаси
4. Бельгия Қироллиги
5. Болгария Республикаси
6. Бразилия Федератив Республикаси
7. Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллиги
8. Венгрия
9. Вьетнам Социалистик Республикаси
10. Германия Федератив Республикаси
11. Греция Республикаси
12. Дания Қироллиги
13. Миср Араб Республикаси
14. Исроил Давлати
15. Ҳиндистон Республикаси
16. Индонезия Республикаси
17. Ирландия
18. Испания Қироллиги
19. Италия Республикаси
20. Иордания Ҳошимийлик Қироллиги
21. Кипр Республикаси
22. Корея Республикаси
23. Хитой Халқ Республикаси
24. Латвия Республикаси
25. Литва Республикаси
26. Мальта Республикаси
27. Люксембург Буюк Герцоглиги
28. Нидерландия Қироллиги
29. Португалия Республикаси
30. Покистон Ислом Республикаси
31. Польша Республикаси
32. Словения Республикаси
33. Руминия
34. Словакия Республикаси
35. Сингапур Республикаси*
36. Америка Қўшма Штатлари
37. Туркия Республикаси
38. Финляндия Республикаси
39. Франция Республикаси
40. Хорватия Республикаси
41. Чехия Республикаси
42. Швеция Қироллиги
43. Швейцария Конфедерацияси
44. Эстония Республикаси
45. Япония
46. Саудия Арабистони Қироллиги
47. Малайзия
* Тошкент шаҳрида 2007 йил 25 январда имзоланган Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Сингапур Республикаси Ҳукумати ўртасидаги иқтисодий ва гуманитар ҳамкорликнинг асосий йўналишлари тўғрисидаги Битимнинг фақат А-иловасида кўрсатилган товарларга нисбатан.
Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги ва Давлат божхона қўмитасининг 2020 йил 22 июндаги 2020/31-3, 51, 01-02/8-27-сон қарорига
2-ИЛОВА
Эркин савдо режимини яратган ҳолда савдо-иқтисодий ҳамкорлик соҳасидаги битимлар имзоланган давлатлар РЎЙХАТИ
1. Беларусь Республикаси
2. Грузия Республикаси
3. Қозоғистон Республикаси
4. Қирғизистон Республикаси
5. Молдова Республикаси
6. Россия Федерацияси
7. Туркманистон*
8. Украина
9. Тожикистон Республикаси
10. Озарбайжон Республикаси
* икки томонлама битимларга мувофиқ ўзаро келишилган рўйхатга киритилган товарларга импорт божхона божлари солинмайди.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.06.2020 й., 10/20/3267/1111-сон)