Олий таълимда сифатли билим олишдан талабаларнинг манфаатдорлигини ошириш учун ўқув жараёни ва методикасини ўзгартириш йўллари номинацияси бўйича: Ўзбекистонда олий таълим сифатини оширишга тўсиқ бўлаётган муаммоларни келтириш ва уларнинг ечимлари бўйича асосли таклифлар бериш;
олий таълимда сифатли билим олишини ташкил этишда талабаларнинг шахсий мотивациясини ошириш, шунингдек, ўқув жараёни ва методикасини ўзгартириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
мамлакатда олий таълим сифатини янада ошириш бўйича замон талабларига мос бўлган миллий модел таклифини бериш;
Ўзбекистонда олий таълим сифатини жаҳон стандартлари даражасида такомиллаштиришнинг натижадор йўлини таклиф қилиш.
Ёшларни илм-фан ва инновацияларга қизиқтиришнинг ноанъавий усуллари номинацияси бўйича: Ёшлар орасида илм-фан ва инновацияларни тарғиб қилиш юзасидан ноанъанавий усуллари бўйича таклифлар;
Бугунги кун инновациясида буюк аждодларимизнинг қўшган ҳиссасини изини топиш ва аниқ мисоллсрда ёритиш;
Ёшларининг илм-фан ва инновациялар соҳасидаги ютуқларинии ўрганиш, уларни ҳочирги кунда қўлланиши бўйича аниқ механизмлар ишлаб чиқиш.
10. Белгиланган ҳар бир номинация бўйича танловнинг дастлабки уч босқичида иштирокчилар ўз лойиҳаларини онлайн платформа орқали тақдим этади. Танлов иштирокчиларинг тақдим этилган лойиҳалари ҳар бир йўналиш бўйича мутахасислардан тузилган ҳакамлар ҳайъати томонидан 100 баллик тизимда баҳоланади.
Танловнинг якуний Республика босқичи телевизион кўрсатув тарзда ташкил этилади ва ҳакамлар ҳайъатининг лойиҳага доир саволларига жавоб беришлари лозим бўлади. Ҳар бир йўналиш бўйича ҳакамлар ҳайъатининг ҳулосасига кғра энг юқори балл тўплаган 3 та лойиҳа орасидан телетомошабинлар томонидан овоз бериш орқали аниқланади.
IV. Танловни ташкил этиш ва ўтказиш таркиби
11. Танлов тўрт босқичда бўлиб ўтади:
Биринчи босқич - факультет босқичи;
Иккинчи босқич - олий таълим муассасаси босқичи;
Учинчи босқич – ҳудудий босқич (10 та ҳудуд);
Тўртинчи босқич – республика якуний босқичи.
12. Биринчи ва иккинчи босқичда факулътет ва олий таълим муассасасида алоҳида Ҳамкор ҳайъати тузилади. Бунда Ҳакамлар ҳайъати раиси ва аъзолари фақат шу олий таълим муассасасидангина бўлиши шарт эмас. Ушбу босқичда қайси номинация бўйича таклиф келиб тушса, фақат шу номинация бўйича танлов ўтказилиши мумкин.
13. Биринчи ва иккинчи босқичларидаги Ҳакамлар ҳайъати томонидан ҳар бир номинация бўйича энг яхши деб топилган биттадан тақдимот кейинги босқичга тавсия этилади.
14. Танловнинг учинчи ва тўртинчи босқичлари Республика ташкилий қўмитаси (кейинги ўринларда – Ташкилий қўмита) томонидан тасдиқланган Ҳакамлар ҳайъатлари томонидан ўтказилади.
15. Ташкилий қўмита қуйидаги чора-тадбирларни амалга оширади:
Танловни ташкил этиш ва ўтказиш бўйича чора-тадбирларни белгилайди ва амалга оширади;
Танловнинг юқори савияда ўтказилишини таъминлайди;
Танловни юқори савияда ўтказиш учун ташкилий қўмита аъзоларига вазифаларни тқсимлайди;
Танловни Низомда белгиланган қоидага мувофиқ ўтказилишини назорат қилади;
Мақола, видеоролик, лойихаларни саралашда ушбу Низомда белгиланган қоидаларга риоя қилмаслик ҳолатлари аниқланса, уни бартараф этиш юзасидан чора-тадбирлар белгилайди;
Ғолибларни аниқлаш ва уларни тақдирлаш билан боғлиқ чора-тадбирларни белгилаш ҳамда амалга оширилишини таъминлаш;
Танловнинг эксперт гуруҳи ва Ҳакамлар ҳайъати таркибини шакиллантириш ҳамда уларнинг раҳбарини тайинлайди.
16. Танловнинг учинчи – ҳудудий босқичида иштирок этадиган ҳудудлар тақсимоти қуйидагича:
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразим вилояти;
Бухоро ва Навоий вилоятлари;
Сурхандарё ва Қашқадарё вилоятлари;
Самарқанд вилояти;
Жиззах, Сирдарй ва Тошкент вилояти;
Фарғона вилояти;
Андижон ва Наманган вилоятлари;
Тошкент шаҳридаги тиббиёт ва техник йўналишдаги олий таълим муассасалари;
Тошкент шаҳридаги хорижий ва нодавлат олий таълим муассасалари;
10) Тошкент шаҳридаги бошқа барча олий таълим муассасалари.
17. Ташкилий қўмита ўчинчи босқич учун танловга келиб тушган лойихаларни ҳар бир ҳудуд бўйича тузилган алоҳида Ҳакамлар ҳайъатларига тақдим этади. Ҳудудлар бўйича Ҳакамлар ҳайъатлари ҳар бир номинация бўйича энг яхши деб топилган биттадан лойиҳани кейинги босқичга тавсия этади.
18. Танловнинг тўртинчи – республика якуний босқичида 10 та ҳудуддан келиб тушган 30 та лойиҳани тақдимоти ва саралаши телевидение орқали амалга оширилади. Республика комиссияси томонидан юқори бақоланган хар бир йўналиш бўйича 3 тадан лойиха телетомошабилар орасида онлайн овоз бериш йўли билан ғолиб аниқланади.
19. Танлов йилига икки маротаба, январ-март ва сентябр-ноябрь ойлари давомида ўтказилади.
Бунда тегишлигича:
Биринчи босқич-20 январга ва 20 сентябрга қадар;
Иккинчи босқич-20 февраль ва 20 октябрга қадар;
Учинчи босқич-5 мартга ва 5 ноябрга қадар;
Тўртинчи босқич-20 мартга ва 20 ноябрга қадар ўтказилади.