Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги



Download 150,25 Kb.
bet1/5
Sana23.02.2022
Hajmi150,25 Kb.
#126909
  1   2   3   4   5
Bog'liq
2 5449726737371891671[1]
























Ўзбекистон Республикаси
ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ

Ўзбекистон Республикаси
Инновацион ривожланиш вазирлиги

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ҲУЗУРИДАГИ ДИН ИШЛАРИ БЎЙИЧА ҚЎМИТА
ўзБЕКИСТОНДАГИ иСЛОМ ЦИВИЛИЗАЦИЯСИ МАРКАЗИ
ипотека-банк” аКЦИЯДОРЛИК ТИЖОРАТ ИНВЕСТИЦИЯ БАНКИ
ўзбекистон МИЛЛИЙ телерадиокомпанияси
ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ АХБОРОТ АГЕНТЛИГИ
ҚЎШМА ҚАРОРИ

Олий таълим муассасаларининг талабалари ва тадқиқотчилари ўртасида “Учинчи ренессанс – ёшлар нигоҳида” номли танловни ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг


2020 йил 11 декабрдаги 09-3522-сон топшириқ хати ижросини таъминлаш ҳамда олий таълим муассасаларининг талабалари ва тадқиқотчилари ўртасида “Учинчи ренессанс – ёшлар нигоҳида” номли республика танловини (кейинги ўринларда – танлов деб юритилади) ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази, “Ипотека-банк” АТИБ, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги қарор қилади:
1. “Учинчи ренессанс – ёшлар нигоҳида” номли танловини ўтказувчи республика ташкилий қўмитаси таркиби 1-иловага, танлов Низоми
2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Республика ташкилий қўмитасига:
“Учинчи ренессанс – ёшлар нигоҳида” номли танловни 1-иловадаги Низом ва белгиланган мезонлар асосида ҳар йили икки маротаба ўтказиш чораларини кўриш;
ҳар бир танлов (бир йилда икки марта бўладиган танловлар назарда тутилмоқда) учун алоҳида Ҳакамлар ҳайъати аъзоларини шакллантириш ва уларнинг фаолиятини мувофиқлаштириб бориш;
белгиланган вазифаларнинг ижросини ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш вазифалари юклатилсин.
3. “Ипотека-банк” АТИБ (Ш.Атабаев) танловнинг якуний республика босқичи ғолибларини тақдирлаш билан боғлиқ харажатларни ҳомийлик маблағлари ҳисобидан молиялаштириш чораларини кўрсин.
4. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (Ю.Абсоатов)га танловнинг барча босқичларида олий таълим муассасаларининг талабалари ва тадқиқотчиларининг фаол иштирок этиши ҳамда танловнинг иккинчи босқичи ғолибларини рағбатлантирилишини таъминлаш вазифалари юклансин.
5. Инновацион ривожланиш вазирлиги (О.Тўйчиев) танловнинг якуний республика босқичи ғолиблари лойиҳаларини ривожлантириш ҳамда ғолибларни белгиланган тартибда Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Ёшлар академиясига аъзоликка қабул қилиш чораларини кўрсин.
6. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси (М.Сафаров) ва Ўбекистон Миллий ахборот агентилиги (Х.Худойбердиев) танловнинг якуний республика босиқичини телевизион кўрсатув тарзида ташкил этиш ва танлов ҳақида оммавий ахборот воситалари орқали ёритиш чорасини кўрсин.
7. Мазкур қўшма қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазири ўринбосари Ю.Абсоатов, Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазири ўринбосари О.Тўйчиев зиммаларига юклансин.




Download 150,25 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish