ОТМ ёки ИТИ фойдаланувчиси АИЎ вазифалари
Таянч докторантура ва докторантурага қабул квоталарини шакллантиришда дастлаб, ОТМ ёки ИТИ дан улар қарашли бўлган вазирликка докторантурага квота ажратиш бўйича мурожаат хати тайёрланади. Ушбу мурожаат хатини тайёрлаш ойнаси фойдаланувчи менюсидан “Чиқиш хатлари” буйруғини босиш орқали экранга чиқариладиган 6-расмда келтирилган ойна орқали амалга оширилади.
6-расм. ОТМ ёки ИТИда докторантурага квота бўйича хат ёзиш ойнаси.
Бу ойнада хатнинг тартиб рақами (Марказлашган тарзда аниқланади), қайси юқори ташкилотга юборилаётганлилиги (маълумотнома асосида юқори ташкилот чиқарилади) ва хатнинг қисқача мазмуни келтирилади. Бу маълумотлар киритилгач, “Квотани шакллантириш” тугмаси босилади. Бу тугма босилиши натижасида 7-расмда келтирилган ойна экранга чиқарилади.
7-расм. Хатда таянч докторантура ва докторантурага квота ҳақидаги маълумотларни илова қилиш ойнаси
Керакли маълумотлар тўлдирилгач, ойнадан “Жўнатиш” тугмаси босилади. Бу ҳолда хат жорий ОТМ ёки ИТИ бўйсунувчи Вазирлик “Кирувчи хатлар” ойнасига келиб тушади.
Вазирлик фойдаланувчиси АИЎ вазифалари
Ҳар бир вазирлик томонидан таянч докторантура ва докторантура бўйича қабул квоталари таркибидаги ОТМ ёки ИТИ ларда шакллантирилган квоталар асосида шакллантирилади. Вазирликдаги тегишли тузилма орқали, келиб тушган таклифлар ўрганилиб, бу асосида ОТМ (ИТИ) ларда таянч докторантура ва докторантура учун таклиф этилган квота мақсадга мувофиқлилиги аниқланади.
8-расм. Вазирликнинг “Кирувчи хатлар” ойнаси
Вазирликнинг “Кирувчи” хатлар ойнасидаги хат аниқланган ёзувдаги “Ўқиш” тугмаси босилганда, ОТМ (ИТИ) нинг қабул квотаси ҳақидаги маълумот берувчи ойна экранга чиқарилади.
9-расм. Вазирликка келган хат ҳақида батафсил маълумот
Агарда Вазирлик ОТМ(ИТИ) берган таклифни талабга мувофиқ деб ҳисобласа, юқорида келтирилган расмдаги “Қабул қилиш” тугмаси босилади. Акс ҳолда, “Рад этиш” тугмасини босиш орқали 10-расмдаги ойна чиқарилади.
10-расм. ЎзР ОЎМТВ га келган хатни рад этиш ойнаси
10-расмдаги жадвалда ҳар бир ёзувда Вазирлик мутахассислик бўйича ўз таклифларини “Таклиф” устунида кўрсатади. ОТМ (ИТИ) рад этилган таклиф асосида таянч докторантура ва докторантурага таклифни қайта шакллантириши ва юқори турувчи вазирлик қайта юбориши лозим.
Агарда Вазирлик фойдаланувчиси маълумотларни тасдиқласа, жорий ОТМ (ИТИ) томонидан юборилган хатнинг статуси “Қабул қилинган” қийматига ўзгартирилади. Бу хат ОТМ (ИТИ) нинг кўрсатилган йил бўйича таянч докторантура ва докторантура бўйича квотаси сифатида қабул қилинади.
11-расм. Вазирликка келган хат қабул қилингандаги ҳолат
Вазирлик талабларига мувофиқ шакллантирилган қабул квотаси ҳақидаги маълумотлар, вазирликнинг бошқа ОТМ (ИТИ) ларининг тасдиқланган қабул квоталари ҳақидаги маълумотлар билан умумлаштирилган ҳолда ЎзР ИРВ га дастурий тизим орқали тақдим этилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |