Докторантурага қабул квотасини шакллантириш дастурий тизимида қуйидаги автоматлашган ишчи ўринлари яратилади:
ДАСТУРИЙ ТИЗИМ АДМИНИСТРАТОРИ: Тизим фойдаланувчиларини рўйхатга олиш, уларга тегишли роллар бериш, справочник маълумотларни таҳрирлаш, тизим маълумотларини архивлаш масалалари билан шуғулланади.
ОТМ(ИТИ) ФОЙДАЛАНУВЧИСИ (ДОКТОРАНТУРА БЎЛИМИ БОШЛИҒИ): ОТМ(ИТИ) да докторантурага кейинги йил учун таклифларни хат сифатида шакллантиради ва тегишли Вазирликка юборади. Вазирлик томонидан келган хатлар асосида тегишли ўзгаришларни амалга оширади.
ВАЗИРЛИК (ЎзРФА, ЎзР ОЎМТВ, ЎзР ССВ ва бошқа Вазирликлар) ФОЙДАЛАНУВЧИСИ: Тасарруфидаги ОТМ(ИТИ) лар бўйича қабул квоталари ҳақидаги маълумотларни умумлаштиради ва ЎзР ИРВга квота бўйича хат тайёрлайди.
ЎзР ИРВ ФОЙДАЛАНУВЧИСИ: Вазирликлардан келган квота тўғрисидаги хатлар асосида ЎзР Молия вазирлигига республика бўйича шакллантирилган квота ҳақида маълумотларни тайёрлайди. Таклифлар асосида квоталарни таҳрирлаш учун мос вазирликларга хат тайёрлайди.
ЎзР МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ФОЙДАЛАНУВЧИСИ: ЎзР ИРВ дан келган хатлар билан ишлайди. Таклифлар асосида ОТМ (ИТИ) ларга квоталар бўйича сметани тасдиқлаш ишларини амалга оширади.
Дастурий тизим администратори АИЎ формалари тавсифи
Докторантура бўйича квоталарни шакллантиришда иштирок этувчи ташкилотлар ҳақидаги маълумотларни 1-расмда келтирилган ойнада таҳрирланади.
1-расм. Ташкилотлар ҳақидаги маълумотларни киритиш
Ушбу ойна орқали дастур фўлланиладиган ташкилотлар ҳақидаги маълумотларни киритиш, таҳрирлаш амалларини бажарилади.
Дастурий тизим фойдаланувчилари ҳақидаги маълумотлар ҳам дастурий тизим администратори АИЎ орқали киритилади.
2-расм. Тизим фойдаланувчилари ҳақидаги маълумотларни таҳрирлаш ойнаси
Дастурий тизимда таянч докторантура ва докторантура ихтисосликлари ҳақидаги маълумотлар 3-расмдаги ойна орқали киритилади.
3-расм. Таянч докторантура ва докторантура ихтисосликлари
ОТМ ва ИТИларга ихтисосликлар бўйича квоталар ажратишда ҳар бир ОТМ ёки ИТИ га ихтисосликлар бириктириб қўйилади. Бу форма ҳам тизим администратори томонидан тўлдириб қўйилади.
4-расм. ОТМ (ИТИ) ларда квоталар шакллантириладиган мутахассисликлар ҳақидаги маълумотларни таҳрирлаш ойнаси
Дастурий тизим администратори таянч докторантура ва докторантурага квоталарни шакллантиришда ҳужжатларни топшириш муддатларини бошқариш вазифасини ҳам амалга оширади. Бу 5-расмда кўрсатилган ойна орқали амалга оширилади.
5-расм. Таянч докторантура ва докторантурага квоталарни шакллантиришда ҳужжатларни топшириш муддатларин бошқариш ойнаси
Do'stlaringiz bilan baham: |