23
бирликларини кўпайтириш ва уларни тегишлича тайѐрлаш орқали амалга
оширилиши мумкин.
5. Ўзбекистон Республикасида ID-карталарни жорий этишда паспортлар,
туғилганлик ҳақидаги гувоҳномалар ва шахсни тасдиқловчи (республика
ичида) бошқа ҳужжатлар тизимлари ўрнига электрон
чипга инсон юзининг
тасвирини, электрон имзосини, карта эгаларининг анкета ва дактилоскопик
маълумотларини киритиш таклиф этилади.
6. Дактилоскопик ахборотни халқаро айирбошлаш амалиѐти тўла
ҳажмда амалга оширилмаяпти. Дактилоскопик ахборотнинг маълумотлар
банклари бўйича давлатлараро текширувлар ўтказиш
учун очилмаган
жиноятлар жойидан олинган қўл излари электрон файлларини (танлаб
олинган массивларини) тизимли равишда айирбошлаш йўлга қўйилмаган.
Шу
боис
муаллиф
Қозоғистон
Республикаси,
Қирғизистон
Республикаси, Россия Федерацияси ва бошқа давлатлар билан чегара
яқинидаги ҳудудларда содир этилган ҳамда очилмаган оғир ва ўта оғир
жиноятлар жойларидан олинган алоҳида қўл излари массивларини
айирбошлаш амалиѐтини жорий этишни таклиф этади. Буни амалга ошириш
учун халқаро сўровлар (талабномалар) маълумотлари бўйича текширувлар
ўтказишнинг
мунтазамлиги,
механизмлари,
тартиб-таомиллари
ва
муддатлари назарда тутиладиган ҳуқуқий база зарур.
7. АДИТларнинг маълумотлар базалари бўйича
тезкор текширувлар,
тезкор-қидирув тадбирларининг тури сифатида, мутахассис ўтказадиган
тадқиқотларга киритилиши зарур.
8. Имкон қадар кўпроқ криминалистик муҳим маълумотларни олиш
мақсадида папилляр чизиқларнинг поро- ва эджеоскопик белгиларига
асосланган АДИТларни ишлаб чиқиш таклиф этилади.
9. Шахсни аниқлаш (идентификациялаш) учун яроқсиз (қоплама, суртма
ѐки хусусий белгилари кам)
изларга нисбатан, кейинчалик оғир ва ўта оғир
жиноятлар бўйича ДНК-таҳлил ва генотипик рўйхатдан ўтказиш учун, оғир
ва ўта оғир жиноятлар содир этилган жойдан олинган инсоннинг тер-ѐғ
моддаларини тадқиқ этишни амалиѐтга жорий этиш мақсадга мувофиқ.
10. Ҳозирги вақтга келиб мавжуд бўлган Ўзбекистон Республикаси ИИВ
ЭКБМдаги «Папилон» АДИТнинг техник ва дастурий хусусиятлари
жиноятларни очиш ва тергов қилишда биометрик паспортларнинг
дактилоскопик маълумотларидан тўлиқ фойдаланишга имкон бермайди. Шу
боис ИИВ ЭКБМ «Папилон» АДИТнинг техник параметрларини 30 млн
дактилокартагача кенгайтириш таклиф этилади.
11. Дактилоскопик ҳисобларда мавжуд бўлган регистрацион ахборотни
мунтазам
равишда актуаллаштириш, турли сабабларга кўра аҳамиятини
йўқотган
криминалистик
муҳим
маълумотларни
дактилоскопик
массивлардан чиқариб ташлаш зарурлиги асослантирилди.
12. Шахснинг конституциявий ҳуқуқ ва эркинликларига риоя этиш
мақсадида дактилоскопик қайд этиш амалга оширилган шахсларнинг шахсий
маълумотларини ҳимоя қилишнинг ташкилий ва техникавий жиҳатларини
ишлаб чиқиш ва таъминлаш зарур.
24
13. Дактилоскопик ахборотни тўплаш, қўллаш, актуаллаштириш, бериш,
сақлашда тергов, суриштирув, терговга қадар текширув органлари,
шунингдек ҳуқуқбузарликлар профилактикаси хизматининг яқин ҳамкорлиги
талаб этилади, бу эса дактилоскопик
тизимлардан фойдаланиш
самарадорлигини оширишга имкон беради.