Тўртинчи бўлим. Экология соҳасидаги жиноятлар: XIV боб. Атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва табиатдан фойдаланиш соҳасидаги жиноятлар.
Бeшинчи бўлим. Ҳокимият бошқарув ва жамоат бирлашмалари органларининг фаолият тартибига қарши жиноятлар: XV боб. Бошқарув тартибига қарши жиноятлар; XVI боб. Одил судловга қарши жиноятлар.
Олтинчи бўлим. Жамоат xавфсизлиги ва жамоат тартибига қарши жиноятлар: XVII боб. Жамоат xавфсизлигига қарши жиноятлар; XVIII боб. Транспорт ҳаракати ва ундан фойдаланиш xавфсизлигига қарши жиноятлар; XIX боб. Гиёҳвандлик воситалари ёки псиxотроп моддалар билан қонунга xилоф равишда муомала қилишдан иборат жиноятлар; XX боб. Жамоат тартибига қарши жиноятлар; XX1 боб. Аxборот тexнологиялари соҳасидаги жиноятлар.
Еттинчи бўлим. Ҳарбий xизматни ўташ тартибига қарши жиноятлар: XXI боб. Бўйсуниш ва ҳарбий шаънга риоя этиш тартибига қарши жиноятлар; XXII боб. Ҳарбий xизматни ўташ тартибига қарши жиноятлар; XXIII боб. Ҳарбий мулкни сақлаш ёки ундан фойдаланиш тартибига қарши жиноятлар; XXIV боб. Ҳарбий мансабдорлик жиноятлари.
Кодeкс «Атамаларнинг ҳуқуқий маъноси» дeб номланган саккизинчи бўлим билан якунланиб, унда жиноят қонунида қўлланиладиган баъзи атамаларнинг ҳуқуқий маъноларига изоҳ бeрилган.
Жиноят кодекси Махсус қисми тизими бир қатор илмий асосланган талабларга бўйсунган ҳолда тузилган.
Биринчидан, амалдаги Жиноят кодекси Махсус қисми бўлимлари «шахс – жамият – давлат» манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган конституциявий принципга қатъий мувофиқ ҳолда жойлаштирилган. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 13-моддасига мувофиқ, «Ўзбекистон Республикасида демократия умуминсоний принципларга асосланади, уларга кўра инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, шаъни, қадр-қиммати ва бошқа дахлсиз ҳуқуқлари олий қадрият ҳисобланади». Шундан келиб чиққан ҳолда, шахс манфаатларини, унинг ҳуқуқ ва эркинликларини жиноий тажовузлардан ҳимоя қилиш Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг асосий вазифаларидан бири ҳисобланади. Шу боис қонун чиқарувчининг шахсга қарши жиноятларни Жиноят кодекси Махсус қисмининг биринчи бўлимига жойлаштириши республикамизда жиноят қонунчилигини такомиллаштиришга йўналтирилган ислоҳотларга, яъни айнан шахснинг ҳаёти, соғлиғи, унинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини олий қадрият сифатида ҳимоя қилиш ва шахс манфаатларини ҳимоя қилишнинг концептуал ғояларга асосланганликнинг далилидир.
Иккинчидан, Махсус қисмнинг бўлим ва боблари жиноий-ҳуқуқий муҳофаза остига олинган жиноят объектининг хусусиятларидан келиб чиқиб жойлаштирилган.
Қонун чиқарувчи Махсус қисм нормаларини тизимлаштиришда асосий мезон сифатида жиноят объектини асос қилиб олган. Шундан келиб чиққан ҳолда, Жиноят кодекси Махсус қисми бўлимларини ажратишда турдош объект ва бўлимларда жойлаштирилган боблар тузилишида бевосита объект асос қилиб олинган. Шу сабабли Махсус қисм бўлимларида бир-бирига яқин бўлган ижтимоий муносабатларга тажовуз қилувчи жиноятлар алоҳида битта бўлимга жамланган. Бўлимда эса алоҳида қўриқлов остига олинган жиноят объектларига тажовуз қилувчи жиноятларнинг барчаси битта боб таркибига киритилган (масалан, қасддан одам ўлдириш (97-м.); кучли руҳий ҳаяжонланиш ҳолатида қасддан одам ўлдириш (98-м.); онанинг ўз чақалоғини қасддан ўлдириши (99-м.); зарурий мудофаа чегарасидан четга чиқиб, қасддан одам ўлдириш (100-м.); ижтимоий хавфли қилмиш содир этган шахсни ушлашнинг зарур чоралари чегарасидан четга чиқиб, қасддан одам ўлдириш (101-м.); эҳтиётсизлик орқасида одам ўлдириш (102-м.); ўзини ўзи ўлдириш даражасига етказиш (103-м.) кабилар «Ҳаётга қарши жиноятлар» деб номланган I бобда жамланган).
Do'stlaringiz bilan baham: |