Ўзбекистон республикаси ички ишлар вазирлиги а к а д е м и я



Download 4,7 Mb.
Pdf ko'rish
bet111/146
Sana25.02.2022
Hajmi4,7 Mb.
#309795
1   ...   107   108   109   110   111   112   113   114   ...   146
Bog'liq
Dinshunoslik asoslari. o'quv qo'llanma

ал-ипоҳ
ёки семит 
тилида — 
ал
ёки 
эл
сўзидан олинган бўлиб, худо, Оллоҳ 
деган маъноларни англатади) деб атаганлар.
Ҳанифлар ҳаракати бошланган даврда Оллоҳ қурайш қабила- 
сининг санами ҳисобланган. Мазкур ҳаракат иштирокчилари
159
-


жуда кўп бўлган, лекин ислом вужудга келганидан кейин улар 
тўғрисида маълумот берувчи манбалар деярли йўқ қилиб таш­
ланган. Қуръон ва бошқа манбаларда Сажжоҳ, Тулайҳ, Асвад, 
Мусайлима каби ҳанифлар тўфисида маълумотлар берилган.
Ҳанифлар ўзларини худонинг илоҳий хабарини одамлар­
га етказувчи вакили — пайгамбар деб атаганлар. Бирок, бун­
дай даъволар аҳоли орасида эътиборсиз қолган. Фақат Му­
хаммад алайҳиссаломгина ислом тарихида буюк пайгамбар 
сифатида тан олинган.
Муҳаммад 570 йилда Макка шаҳрида таваллуд топган. Унинг 
туғилиши арафасида отаси, 6 ёшлигида эса онаси Амина ая 
вафот этган. Ота-онасидан эрта жудо бўлган Муҳаммад даст­
лаб бобоси Абд ал-Муталлиб томонидан, у оламдан ўггач эса 
амакиси Абу Толибнинг қўлида тарбияланган. Муҳаммад ёшлик 
чоғиданоқ амакисининг савдо ишларида ёрдам берган. У меҳ- 
наткашлиги, одамларнинг эътиборини қозона олиши, улар­
нинг кўнглига йўл топа олиши ва содик^иги билан ном қозон- 
ган. Шу боис унга «Амин» (содиқ) деган тахаллус берилган.
Абу Толиб Муҳаммадни 21 ёшида бадавлат бева хотин 
Ҳадичага иш бошқарувчиликка хизматга берган. Кўп вақт 
ўтмасдан у Ҳадичага уйланган. Эр-хотиннинг ёшида жуда 
катта фарқ (Муҳаммад хотинидан 15 ёш кичик бўлган) бўлса- 
да, ўзаро ҳурмат ва меҳр-муҳаббатга асосланган мустаҳкам 
оила қурилган. Бироқ Муҳаммаднинг хотинларидан бири 
Ойшанинг маълумотига кўра, уларнинг ёшларидаги фарқ 
катта бўлмаган. Шунга кўра, Муҳаммад уйланган вақтда 23 
ёшда, Ҳадича эса 28 ёшда бўлган. Агар уларнинг олти фар­
занд кўрганликлари ҳисобга олинса, Ойшанинг маълумоти 
ҳақиқатга яқин бўлиши эҳтимолдан холи эмас.
Муҳаммад уйланганидан кейин савдо ишларини давом 
эттириш ва мулкини кўпайтиришга ҳаракат қилса-да, яшаш­
дан энг асосий мақсад Оллоҳга хизмат қилиш деб ҳисобла- 
ган. Мулкий таъминланганлик унга диний ишлар билан мун­
тазам шуғулланиш имконини берган.
610 йилда Муҳаммад худодан ваҳий (худонинг хоҳиш-иро- 
дасини ифодалайдиган «ҳақиқат»ларни одамларга мўъжиза- 
вий йўллар билан етказиш) келаётганлигини айтиб, араб-
160


ларни ягона худо — Оллоҳ атрофида бирлашишга даъват эт­
ган ва инсонларни Оллоҳ иродасига бўйсунишга чақирган.
М аълумки, ягона Оллоҳ тўғрисидаги ғоя, унга имон 
келтирганларнинг биродарлигини англатади. Муҳаммаднинг 
даъватини қабул қилганлар ўзаро ҳамкорлик, бир-бирига 
муҳаббат, эзгулик ва адолат қоидалари асосида бирлашиш- 
ни ҳақиқий эътиқод асослари деб ҳисоблаганлар. Муҳаммад 
Оллоҳга имон келтиришга даъват этишни бошлаган даст­
лабки даврларда янги дин яратишни даъво қилмаган. Шуни- 
си эътиборга моликки, ислом дини (арабчада 
иыом
— итоат 
этиш, бўйсуниш деган маъноларни англатади) тарқалиши- 
нинг дастлабки йилларида у Қуддус шаҳри томонга қараб 
сажда қилган. Христианлар ва иудаизмга сиғинувчиларни 
биродарлар деб ҳисоблаган. Яҳудийлар дастлаб Муҳаммадни 
маҳдий сифатида қабул қилган бўлсалар-да, кейинчалик 
унинг қарашларини танқид қилганлар. Диний қарашлардаги 
ихтилофлар сабабли иудаизм ва христианлар билан ажра­
лиш юз берган. Муҳаммад ўз тарафдорлари ни барча диний 
маросимларни арабларнинг сиёсий ва диний маркази — Макка 
шаҳрига қараб бажаришга даъват этган.
Муҳаммаднинг даъваткорлик фаолияти дастлаб катта 
қийинчиликларга дуч келган. Қатто энг яқин қариндошлари 
қам дастлаб унинг ғоясини қабул қилмаганлар. Муҳаммад- 
нинг Макка шаҳридаги 12 йиллик даъватчилик. фаолияти му- 
ваффақиятсизлик билан якунланган. М акка зодагонлари 
унинг даъватларидаги ижтимоий адолат, дин 

Download 4,7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   107   108   109   110   111   112   113   114   ...   146




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish