Ўзбекистон республикаси ички ишлар вазирлиги а к а д е м и я



Download 4,7 Mb.
Pdf ko'rish
bet114/146
Sana25.02.2022
Hajmi4,7 Mb.
#309795
1   ...   110   111   112   113   114   115   116   117   ...   146
Bog'liq
Dinshunoslik asoslari. o'quv qo'llanma

Ислом таълимоти
Қуръон ва суннатнинг мазмуни оддий меҳнаткаш халқ 
вакилларига тушунарли бўлмаганлиги сабабли, уларни ислом 
оламида зиёлилар, руҳонийлар ва ҳуқуқшунослар қунт билан 
ўрганар ва тафсир кдпар эдилар. Кенг мусулмон оммаси учун 
эса қатор асосий тамойилларни ўз ичига олган «Эътиқод рам­
зи» яратилган. Бу тамойиллар қуйидагилардан иборат:
1) 
Олюҳга ишониш.
Ҳар бир мусулмон (арабчада — бўйин 
эгувчи, итоаткор деган маъноларни англатади) ягона Ол- 
лоҳни тан олиши ва унинг иродасига бўйсуниши шарт;
2) 
Олюҳнинг фаришталарига ишониш.
Мусулмон киши 
фаришталар (арабчада — малак, малоика) ва ёвуз кучлар 
(жинлар) мавжудлигига ишониши лозим. Уларнинг барчаси 
Оллоҳ томонидан яратилган бўлиб, унинг иродасини ифода
168
-


этувчи жисмсиз мавжудотлардир. Худога энг яқин бўлган 
фаришталар зиммасига турли вазифалар юклатилган булиб, 
Жаброил — Оллоҳнинг ҳукмини кишиларга етказувчи, Ми- 
коил — коинотни бошқарувчи, Исрофил - махсус шохдан 
ясачган карнайни чалиб қиёмат куни ҳақида хабар берувчи, 
Азроил — жон олувчи фаришта вазифасини бажаради. Шу­
нингдек, ўлганларни қабрда дастлабки сўроқ қилувчи ф а­
ришталар - Мункар ва Накир, жаннатнинг қўриқчиси — 
Ридвон, дўзахнинг қуриқчиси — Малик ҳам худонинг яқин 
ёрдамчилари вазифасини бажарадилар. О лло\ иродасига 
бўйсунишни истамаган яна бир фаришта мавжуд бўлиб, унинг 
номи Шайтон (Иблис)дир. Шайтон одамларни гуноҳга етак­
лайди. Қудратли Оллоҳбу фариштани жиловлаб, бўйсундириб 
олишга қодир, бироқ у атайлаб Иблисгага эркинлик бер- 
ганки, бундан мақсад исломга эътиқод этувчи мусулмонлар­
нинг иродасини, ислом динига бўлган муҳаббати ва изчил- 
лигини синаш ҳисобланади. Бу фаришта охирзамонга қадар 
эркин бўлади;
3) 
Омоҳнинг китобларига ишониш.
Мусулмонлар Куръон­
ни абадий ва одамлар томонидан яратилмаган деб ҳисоб- 
лайдилар. 
Исломда Оллоҳ муқаддас таълимотини Муҳам- 
маддан олдин Мусо (Моисей) ва Исо (Иисус)ларга ваҳий 
қилган. Таврот, Инжил ва Забур (Псалтир — қадимги яҳудий 
динининг дуолар туплами> каби муқаддас -битиклар Қуръ- 
ондан олдин юборилган манбалардир. Шунинг учун ҳам ис­
лом бошқа динлар таълимотига ўхшайди. Қуръон муқаддас 
битикларнинг энг сўнггисидир. Қуръондаги ҳар бир ибора 
муқаддас ҳисобланади, у худо томонидан ваҳий қилинган ва 
унга шак келтириш мумкин эмас;
4) 
Оллоҳнинг пайғамбарларига и ш о н и ш
Пайғамбарлар ило- 
ҳий ҳақиқатни бандаларга етказадилар, уларни ваъз, наси- 
\а т билан ҳақ динга ва яхши ишларга чақирадилар. Қуръонда 
25 нафар пайғамбарнинг исмлари қайд этилган, бироқ му­
сулмонлар Муҳаммадни барча пайғамбарнинг пайғамбари, 
деб ҳисоблайдилар. Пайғамбарлар икки турга бўлинадилар: 
расуллар ва наби»';лар. Оллоҳ алоҳида китоб ва шариат бер­
ган пайғамбарлар «Расул» деб атападилар. Оллоҳ алоҳида ки-
169 -


тоб ва шариат ато этмаган, лекин расулга берилган китоб ва 
шариат асосида иш қилишга буюрилган пайғамбарлар «набий- 
лар»деб аталади. Расуллар набий бўлиши мумкин, лекин на- 
бийлар расул бўлаолмайдилар.
5) 
охират кунига ишониш.
Охиратда (арабчада — охирги 
кун, дунёнинг тугаш куни деган маъноларни англатади) 
Оллоҳ ва у хо\лаганидан бошқа ҳеч нарса қолмайдиган кун. 
Унинг қачон бўлишини фақат Оллоҳ билади. Охират кунида 
Ердаги ҳаёт тугайди. Оллоҳнинг қудрати билан ўлганлар қайта 
тириладилар ва бир жойда — Маҳшар ерида тўпланадилар;
6) 
ислом эьтиқодини қабул қшгувчи ҳар бир киши ўз тақ-
дирининг Ол/юҳ томонидан олдиндан белгилаб қўйшгани (тақ-
дири азал)га ишониши лозим.
Қуръонда ёзилишича, «Оллоҳ 
кимни ҳидоят қилишни истаса, унинг кўнглини ислом учун 
кенг қилиб кўяр. Кимни адаштиришни истаса, унинг кўнглини 
«тор ва танг қилиб қўяр»1. Оллоҳнинг иродасига мусулмон­
лар сўзсиз итоат этишлари шарт;
7) 
ўлгандан кейин қайта тирилишга ишониш.
Олло\нинг 
иродаси билан қайта тирилган одамларнинг «Маҳшар ери»- 
да тўпланган куни қиёмат деб аталади. Бу кунда ҳар бир 
инсон ўз қилмишига лойиқ мукофот, ажр олади: кимдир 
дўзахда қийноқ азобига дучор бўлса, яна кимдир жаннатда 
роҳат-фароғатда яшашга муяссар бўлади.
Исломда диний эътиқод, маросим, урф-одат, ҳуқуқ ва 
ахлоқ нормалардан ташкил топган диндорлар учун оддий, 
бажарилиши қулай шартлар тўплами фарзлар ишлаб чиқил- 
ган. Уларни бажармаганлар исломдан чиққан деб ҳисоблана- 
ди. Фарзларнинг энг асосийси «ислом арконлари» деб атала­
ди ва қуйидагилардан иборат:
Калима келтириш —
«Ашҳаду ан ла илоҳа иллоллоҳу ва 
ашҳаду анна Муҳаммадан абдуҳу ва расулуҳ», яъни «Оллоҳ- 
дан ўзга илоҳ йўғужгига ва Муҳаммад унинг бандаси ва пай- 
ғамбари эканлигига шоҳидлик бераман» демак. Калима кел­
тирган киши исломни қабул қилади, Оллоҳга бўйсунади ва 
фарзларни бажариш масъулиятини олади.

Download 4,7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   110   111   112   113   114   115   116   117   ...   146




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish