Ўзбекистон республикаси ички ишлар вазирлиги а к а д е м и я



Download 4,7 Mb.
Pdf ko'rish
bet109/146
Sana25.02.2022
Hajmi4,7 Mb.
#309795
1   ...   105   106   107   108   109   110   111   112   ...   146
Bog'liq
Dinshunoslik asoslari. o'quv qo'llanma

presbyteros —
оқсоқол деган маънони англа­
тади, христиан черковидаги руҳоний киши) ва пасторлар 
(лотинча 
pastor —
чўпон, подачи деган маъноларни англата­
ди, протестант черковининг хизматчиси) бошқарган. Улар 
айни пайтда диний маросимларга раҳбарлик ҳам қилганлар. 
Диний ташкилотларга эса автономия ҳуқуқи берилган.
Реформация ҳаракатининг йирик марказларидан яна бири 
Англия бўлган. Бу мамлакатда реформация юқори табақа- 
ларнинг ташаббуси ва бошч ил и гида амалга оширилган. 1531 
йилда Англия парламенти католик черкови ақидалари ва 
маросимларини саклаб қолган ҳолда черковнинг Рим папа- 
сидан мустақиллиги тўғрисида қарор қабул қилган. Черковга 
раҳбарлик қилиш ваколати эса қирол зиммасига юклатилган. 
Барча монастирлар ёпиб ташланиб, черков мулклари мусо- 
дара қилинган. Рим папасига қарши кураш томонларнинг 
ўзаро келишуви билан якунланган. 1571 йилда Англия парла­
менти эътиқод рамзи тўғрисида декларация қабул қилган. 
Ушбу ҳужжат асосида англикан черкови вужудга келган.
XVI асрда протестантизм йўналишининг асосий оқимлари 
лютеранлик, кальвинизм ва англиканлар черкови вужудга кел­
ган. Лекин йўналчш таркибида оқимларнинг шаклланиш жа­
раёни ҳозирга қадар давом этмоқда. Улар қаторидаги баптист-
153
-


лар, методистлар ва пятидесятиниклар оқимларини мисол кел­
тириш мумкин. Протестантизм йўналишининг турли оқимлар- 
дан ташкил топганлиги улар ўртасида диний таълимот, ақида 
ва маросимларда умумийлик борми, деган савол туғдиради.
Протестантизм таълимотида черков ва роҳибларнинг худо 
ва одамлар ўртасидаги воситачилик вазифаси инкор қили- 
нади. Унда ҳар бир кишининг худо билан бевосита мулоқот 
қилиш ва халос бўлиш имкониятига эга эканлиги таъкидла­
нади. Ушбу ақиданинг қабул қилиниши натижасида диндор­
лар зиммасидаги оғир юк бўлмиш ҳашаматли монастирлар- 
ни қуриш ва кўп сонли роҳибларни боқиш зарурати ўз-ўзи- 
дан бар\ам топган.
Одамларнинг худо билан бевосита алоқа ўрнатиши ҳақидаги 
ақидадан ҳар бир диндорнинг руҳоний бўлиши тўғрисидаги 
ақида пайдо бўлган. Унга биноан, протестантлик эътиқодини 
қабул қилиб, чўқинтирилган киши ваъз ўқиш ва диний маро­
симларни бажариш ҳуқуқига эга бўлади. Бу руҳонийларнинг 
умуман инкор қилинишини билдирмайди, протестант руҳо- 
нийлари христианликнинг бошқа йўналишларидагидан фарқ- 
ланади. Руҳонийлар диндорлар жамоаси томонидан сайлана­
ди ва фақат унга ҳисоб беради. Уларга диндорларнинг тавба- 
тазаррусини қабул қилиш ва гуно\ларини кечириш ҳуқуқи 
берилмаган. Бундай руҳонийларнинг оила қуришлари мумкин 
ва улар учун целибат (лотинча 
caliebs —
уйланмаган деган маъ­
нони англатади) қасами бекор қилинган.
Инжил — диний таълимотнинг асосий манбаи. Муқаддас 
ривоятлар, яъни Рим папасининг ҳужжатлари, «черков ота- 
лари»нинг асарларининг илоҳий мазмунга эгалиги тан олин- 
майди, лекин улардаги Инжилнинг мазмунини акс эттирув­
чи қисмларидан фойдаланилади. Инжилни диндорлар она 
тилида ўқишлари эътироф этилган. Ҳар бир киши ўз она 
тилида диний маросимларни бажариш ва Инжилни мустақил 
тафсир қилиш ҳуқуқига эга.
Протестантизмнинг асосий ақидалари сифатида қабул 
қилинган одамларнинг гуноҳкорлиги ва Исонинг бирламчи 
гуноҳни ювиш учун ўзини қурбон қилганлигига ишониш би­
лан халос бўлиш мумкинлиги ғояси тарғиб қилинади. Сирли
- 154 -


маросимлар, зоҳидлик, савоб иш қилиш кабилар кишининг 
халос бўлишига ёрдам беролмайди. Одамларнинг ички табиа­
ти бирламчи гуноҳ таъсирида тамоман ўзгарганлиги боис улар 
худонинг кўмагисиз, мустақил яхшилик қилиш имкониятига 
эга эмас. Яхшиликнинг намоён бўлиши инсоннинг шахсий 
хислати эмас, балки худога бўлган муҳаббатининг самарасидир. 
Одам гуноҳкор ва гуноҳдан халос бўлиш учун худони доимо 
ёдда тугиши, унга сиғиниши керак. Бу амал билан мустаҳкам- 
ланмаса, кутилган натижани бермайди. Одам ўзининг кунда­
лик вазифаларини сидқидилдан бажариши лозим. Ўз вазифа­
лари га сидқидилдан ёндашиш кишининг худога нисбатан 
муносабати қанчалик самимий эканлигидан даюлат беради.
Протестантизмда таедири азалга ишониш мавжуд. Унга 
кўра, худо кишининг туғилишидан олдин такдирини белги­
лаб қўяди. Одамнинг ердаги ҳаётида худо унинг та!дшрини 
қандай белгилаганини билиб булмайди. Лекин инсоннинг меҳ- 
натсеварлиги, ишдаги омадлилиги, тижоратдаги ютук,пари, 
бадавлат ва бахтли яшаши кабилар унга худонинг назари туш- 
ганлиги ва покланиш белгилари сифатида қабул қилинади.
Протестантизмда диний маросимлар соддалаштирилган ва 
ортиқча харажатларга йўл қўйилмайди. Ибодатлар ваъз ва дуо 
ўқиш, псалом (диний қасида ва ашула)лар куйлаш, Инжил- 
дан парчалар ўқиш билан чекланади. Марҳумлар руҳига, Биби 
Мариямг авлиёлар ва иконаларга сиғиниш, аърофга. ишониш 
кабилар бекор қилинган. Ибодатхоналардан ҳашаматли ва кўп 
чиқим талаб қилувчи жиҳозлар (қўнғирок^ар, меҳроблар, 
иконалар, ҳайкаллар ва бошқа безаклар) олиб қўйилган.
Хулоса ўрнида шуни айтиш керакки, протестантизм йўна- 
лиши Ғарбий Европада католик черковининг зўравонлиги, 
одамлар такдирига бефарқлиги, маънавий айниши, бой^ликка 
ўчлиги, ижтимоий ва маданий ҳаётдаги тараққийпарвар ўзга- 
ришларга тўсқинлигига қарши бўлган янги ижтимоий-сиё- 
сий кучлар мафкураси сифатида вужудга келган. Қайд этиш 
жоизки, католик черковига қарши қаратилган ижтимоий- 
сиёсий ҳаракат даҳрийлик ҳаракати эмас, балки черковдаги 
иллатларга, ижтимоий-сиёсий тараққиётга тўсқинлик қилув- 
чи сиёсий католииизмга қарши қаратилган ҳаракат эди.
155

Download 4,7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   105   106   107   108   109   110   111   112   ...   146




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish