2
Махмудов Р.М., Сирлиев
Б.Н.
Педагогик психология
:
Маърузалар
курси
–
Т.: Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси, 2010. – 151 б.
Ушбу маърузалар курсида ички ишлар идоралари бўлғуси раҳбар
ходимлари касбий фаолиятининг хусусиятлари психологик таҳлил нуқтаи
назаридан кўриб чиқилган. Ички ишлар тизимида
устоз-шогирд муносабати,
таълим-тарбия жараѐнида ходимлар фаолияти самарадорлигини оширишнинг
асосий психологик қонуниятлари очиб берилган ҳамда уларга таъсир этишнинг
психолого-педагогик йўллари ва усуллари баѐн этилган.
ИИВ Олий академик курслари тингловчиларига, ички ишлар ва ҳуқуқни
муҳофаза қилувчи органларнинг амалиѐтчи ходимларига мўлжалланган.
ББК..................
Тақризчилар:
психология фанлари номзоди, доцент
А.И. Расулов;
психология фанлари номзоди, доцент в/б
Р. Х. Душанов
© Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси, 2011
3
СЎЗ БОШИ
Ўзбекистон Республикасининг мустақилликка эришиши,
жамиятни
ривожлантиришнинг демократик йўли танланиши, унда фуқаролар ҳуқуқ ва
эркинликларининг тўла таьминланиши, қонун,
адолат устуворлигидан келиб
чиқиб, ички ишлар органлари тизими фаолиятини қайта кўриб чиқиш уни
ислоҳ қилиш имконияти пайдо бўлди. Бунда кўзда тутилган мақсадлардан бири
– ички ишлар органлари раҳбар ходимларининг психологик билимларини
халқаро меъѐр ва андозаларга мувофиқлаштиришдан иборат.
Маълумки, раҳбар ходимнинг дунѐқараши,
билим савияси, зиѐлилик
даражаси, маданияти, шахс психологиясини билиш қобилиятига боғлиқ. Шу
боис, ҳуқуқий демократик давлат ва эркин фуқаролик жамияти қуриш,
қонунчиликни мустаҳкамлаш ва ижтимоий адолатнинг қарор топишида раҳбар
шахснинг роли ва унинг муаммони қанчалик оқилона ҳал қилиши муҳим ўрин
тутади.
Раҳбар ходимларнинг дунѐқараши, психологик қобилиятини ўстириш
учун Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси қошидаги ―Олий
академик
курс‖ (ОАК) да педагогик психология фани ўқитилади. Ушбу фаннинг жамият
ҳаѐтида нечоғлик муҳим ўрин эгаллашини, раҳбар ходимлар учун қанчалик
муҳим эканлигини Президентимизнинг қуйидаги сўзларидан билса бўлади:
―Психология фани – биз учун энг зарур соҳалардан бири.
Психологияни
ўрганиш ҳаѐтни, инсонни ўрганиш дегани. Керак бўлса раҳбарлик қилмоқчи
экансиз, етакчи бўлиб одамларга кўрсатма бермоқчи экансиз, олдин уларнинг
психологиясини ҳар томонлама ўрганишингиз керак‖
1
.
Ушбу маърузалар курси ўқув дастури асосида тайѐрланган бўлиб бунда
ички ишлар органлари учун раҳбарлар таркибини тайѐрлаш бўйича олий
1
Каримов И.А.
Ёшларга
ишонч билдириш, уларнинг ташаббус ва салоҳиятини рўѐбга чиқариш – бугунги
куннинг устувор вазифасидир. // Инсон, унинг ҳуқуқ ва эркинликлари – олий қадрият. Т.14. – Т., 2006. – 121-
122-б.