Ўзбекистон республикаси ички ишлар вазирлиги а к а д е м и я фалсафа ва политология кафедраси



Download 0,84 Mb.
bet34/56
Sana20.07.2022
Hajmi0,84 Mb.
#831329
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   56
Bog'liq
9-Мавзу фалсафа УМК

«тушунчалар таҳлили» Ғоялар онтологияси. Ҳар қандай ғоянинг асосида билим, билим асосида эса фикр, фикр асосида дунёни билишга бўлган изланиш ётади. Демак, инсонда доимий изланиш, билишга интилиш бўлса­гина, у фикрга эга бўлади. Фикрларнинг хар хиллиги эса уларнинг ҳаётийлигини таъминлайди. Амалда ўз ифодасини топган, вақт синовидан ўтган, бунёдкорликка хизмат қилувчи фикр билимга (илмга) айланади. Маълум соҳадаги билимларни тизимлаш эса ғоялар пайдо бўлишига сабаб бўлади. Демак, ғоя маълум бир соҳадаги билимлар тизимини ташкил этади. Ижтимоий ҳаёт соҳаларидан келиб чиққан ҳолда ғояларнинг ҳам қуйидаги турлари мавжуд:
– диний ғоялар;
– илмий ғоялар;
– фалсафий ғоялар;
– бадиий ғоялар;
– сиёсий ғоялар;
– миллий ғоялар ва бошқалар.
Диний ғоялар кишиларнинг илк ижтимоийлашувида муҳим рол ўйнаган. Кўп худолик (политеизим), якка худолик(монотеизм), зардуштийлик, кейинчалик христиан ва буддавийлик, ислом каби динлар инсонларнинг маънавий-ахлоқий ҳаётида чуқур из қолдирган ва ҳалигача ўз таъсирини ўтказиб келмоқда.
Диний ғоялар деб, ҳар бир диний таълимот ва оқимнинг асосини, диний иймон-эътиқодининг негизини ташкил этувчи ғояларга айтилади1.
Энг қадимги динлардаги мавжуд ғояларда ҳар бир нарсанинг жонли эканлиги, жоннинг (руҳнинг) абадийлиги, бут ва санамларга эътиқод ёки табиатнинг мўъжизакор сирларига сиғиниш (олов, чақмоқ, қуёш, ой, тоғ ва ўрмонлар, сув, тупроқ, ҳайвонларга) ўз ифодасини топган.
Илмий ғоялар – фан тараққиётининг самараси, илмий кашфиёт­ларнинг натижаси сифатида пайдо бўладиган, турли фан соҳалари­нинг асосий тамойиллари, устувор қоидаларини ташкил қиладиган илмий фикрлар.
Фан тараққиёти узлуксиз ва чексиздир. Бу жараёнда амалиётда тасдиқланмаган, эскирган қарашлар янги илмий ғоялар билан ўрин алмашаверади.
Фалсафий ғоялар – ҳар бир фалсафий таълимотнинг асосини ташкил этадиган, олам ва одам тўғрисидаги энг умумий тушунча ва қарашлар. Улар бизни ўраб турган дунёни билиш жараёнида кишилик жамиятининг тараққиёти мобайнида тўпланган билимларни умум­лаш­тириш, инсон ҳаётининг маъно-мазмуни, унинг бахт-саодати каби масалалар устида мулоҳаза юритиш асосида шаклланади1. Уларни фалсафий талқин этиш натижасида монизм ва дуализм, номинализм ва реализим, идеализм ва материализм сингари оқимлар вужудга келган.

Download 0,84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   56




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish