Ўзбекистон республикаси ички ишлар вазирлиги а к а д е м и я фалсафа ва политология кафедрасиЖами: 80 дақиқа Машғулотнинг бориши
9-Мавзу фалсафа УМК
Машғулотнинг бориши 1. Мотивация (кириш қисми): – тингловчиларнинг машғулотга тайёрликларини, керакли адабиётлар ва методик қўлланмалар билан таъминланганлик даражасини текшириш; – мавзуни оғзаки ва ўқув хонасидаги доскадан фойдаланган холда эълон қилиш; – мавзу бошқа фанлар билан боғлиқлиги ҳамда Ўзбекистон республикаси Президентининг мавзуга доир фикрларини баён этиш; – мавзуга доир адабиётлар билан таништириш. 1. Савол. Онг ва психиканинг шаклланиши ва ривожланиши тўғрисида табий - илмий тасаввурлар “Савол жавоб” Онг нима? Инсон азал-азалдан ўзигагина хос бўлган онгнинг нима эканлиги тўғрисида ўйлаб, баҳслашиб келади. Бу баҳсларнинг бир жиҳати, онг табиат маҳсулими ёки инсон онги илоҳий яратилганми?- деган масаладан иборат. Иккинчи жиҳати эса, инсон дунёни доимо бир хил англаганми? Яъни асрлар давомида инсон онги такомиллашиб келганми ёки ҳамон ўша-ўшами? деган муаммо билан боғлиқ. «Ўзингни билсанг, оламни биласан», – деган эди Суқрот. Афоризмга айланиб кетган бу фикр ортида олам каби инсон ҳам сиру синоатларга бой, у ўзини билиш орқали олам моҳиятини англашга йўл очиши мумкин, деган ғоя ётибди. Шу маънода, инсон ўзини ташқи оламдан ажратиб, алоҳида бир мўъжиза ва тадқиқот мавзуи сифатида ўрганишга ҳаракат қила бошлаган пайтдан буён уни ўйлантириб келаётган муаммолардан бири онгнинг моҳияти, унинг келиб чиқиши масаласидир. Шу нуқтаи назардан қараганда, онгнинг табиатини англаш масаласи – энг қадимий фалсафий масалалардан бири, дейиш мумкин. Гарчанд онг ва унинг турли хусусиятлари инсонга хос ҳодиса сифатида психология, адабиёт, социология каби фанларнинг тадқиқот мавзуи доирасига кирган бўлса-да, онгнинг моҳияти, унинг турли кўринишлари ўртасидаги муносабат каби масалаларни ўрганиш билан айнан фалсафа шуғулланади. “Ақлий хужум” Онгни диний тушуниш деганда нима тушунилади? Уни илоҳий ҳодиса, худо яратган мўъжиза тарзида талқин қилишга асосланади. Кўпгина динларда инсон онги буюк илоҳий ақлнинг миттигина акс этиши, унинг намоён бўлиш шакли тарзида тавсифланади. Инсон танасидаги руҳ бизнинг истак ва фикрларимизнинг ташувчисидир. Жон ўлиши билан онг ҳам ўлади. Бундай қарашларнинг илдизи жуда қадимий бўлса-да, улар ҳамон ўзининг кўплаб тарафдорларига эга. Зеро, у олам ва одамнинг яратилганлиги масаласи билан бевосита боғлиқдир. Кимда-ким олам ва одам яратилганлигини тан олар экан, онг ҳам яратганнинг қудрати эканлигини тан олиши табиий. “Тушунчалар таҳлили”. “Инъикос”. Онг инъикоснинг олий шаклидир. Инъикос муайян таъсир натижасида пайдо бўлади. Бунинг учун эса, ҳеч бўлмаганда, иккита объект бўлиши ва улар ўртасида ўзаро таъсир бўлиши лозим. Инъикос предмет, моддий ҳодисаларнинг ўзаро таъсири натижасида бўладиган ўзгаришларни ўзида акс эттиришдир. Энг умумий маънода, ҳар қандай предметларнинг у билан таъсирлашувда бўлган бошқа предметларнинг таъсирини муайян тарзда акс эттириши билан боғлиқ хоссасига инъикос дейилади. Масалан: Қумда юрган одамнинг оёқ излари қолади. Силлиқгина сув юзасида атрофдаги предметлар – уй, одамлар, дарахтлар акс этади. Бу ҳодисаларнинг ҳаммасида бир предметнинг иккинчи предметга таъсири натижасида иккинчи предметда содир бўлган ташқи ўзгаришларни кўриш мумкин. Аммо инъикос фақат ушбу ўзгаришларда ифодаланмай, балки у ўзаро таъсир қилаётган нарсаларнинг ички жараёнлари билан ҳам боғлиқ. Масалан: икки предметнинг ўзаро таъсири натижасида уларда ички, таркибий ўзгаришлар ҳам бўлади. Инъикоснинг шакллари: нотирик табиатда инъикос; тирик табиатда инъикос; психик инъикос; онг. Инъикоснинг қуйи шакли – нотирик табиатдаги инъикос ҳисобланади, олий шакли эса – онгдир. Download 0,84 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024 ma'muriyatiga murojaat qiling |
kiriting | ro'yxatdan o'tish Bosh sahifa юртда тантана Боғда битган Бугун юртда Эшитганлар жилманглар Эшитмадим деманглар битган бодомлар Yangiariq tumani qitish marakazi Raqamli texnologiyalar ilishida muhokamadan tasdiqqa tavsiya tavsiya etilgan iqtisodiyot kafedrasi steiermarkischen landesregierung asarlaringizni yuboring o'zingizning asarlaringizni Iltimos faqat faqat o'zingizning steierm rkischen landesregierung fachabteilung rkischen landesregierung hamshira loyihasi loyihasi mavsum faolyatining oqibatlari asosiy adabiyotlar fakulteti ahborot ahborot havfsizligi havfsizligi kafedrasi fanidan bo’yicha fakulteti iqtisodiyot boshqaruv fakulteti chiqarishda boshqaruv ishlab chiqarishda iqtisodiyot fakultet multiservis tarmoqlari fanidan asosiy Uzbek fanidan mavzulari potok asosidagi multiservis 'aliyyil a'ziym billahil 'aliyyil illaa billahil quvvata illaa falah' deganida Kompyuter savodxonligi bo’yicha mustaqil 'alal falah' Hayya 'alal 'alas soloh Hayya 'alas mavsum boyicha yuklab olish |