Ўзбекистон республикаси ички ишлар вазирлиги а к а д е м и я фалсафа ва политология кафедраси


Мафкура тушунчаси ва унинг моҳияти



Download 0,84 Mb.
bet17/56
Sana20.07.2022
Hajmi0,84 Mb.
#831329
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   56
Bog'liq
9-Мавзу фалсафа УМК

Мафкура тушунчаси ва унинг моҳияти. Мафкура тушунчаси (арабча «мафкура» назарлар ва эътиқодлар тизими, мажмуи) деган маънони англатади. Мафкура тушунчасини таърифлашда фалсафий адабиётлар ва луғатларда бир қанча фикрлар берилади. Мафкура тушунчасига турли даврларда файласуф олимлар томонидан берилган таърифлар шакл ва мазмун жиҳатидан ҳар хил. Мафкурага жамиятдаги муайян сиёсий, ҳуқуқий, аҳлоқий, диний, бадиий, фалсафий, илмий қарашлар, фикрлар ва ғоялар мажмуидир, - деб таъриф берилади. Уларнинг барчасида жамиятдаги муайян сиёсий, фалсафий, ҳуқуқий, аҳлоқий, диний, бадиий, илмий қарашлар, фикрлар, ғоялар мажмуи сифатида асослаб берилади.
Демак, мафкура - муайян ижтимоий гуруҳ ё қатламнинг, миллат ёки давлатнинг, жамиятнинг эҳтиёжларини, мақсад ва интилишларини, ижтимоий-маънавий ривожланиш принципларини ифода этадиган ғоялар, уларни амалга ошириш усул ва воситалари тизимидир. Унда манфаатлари ифодаланган куч ва қатламларнинг ўтмиши, бугунги куни ва истиқболи ўз ифодасини топади.
Ҳар қандай назария ёки таълимот бир тизимга солинган ғоялар мажмуидан иборат бўлади. Шу сабабли дунёқарашнинг негизини ва муайян ишонч эътиқоднинг асосини ҳам ғоялар ташкил этади.
Одамлар, ижтимоий синф ва қатламларнинг миллат ва давлатларнинг манфаатлари ва мақсадлари ҳам ғояларда ифода этилади. Ўз олдига қўйган мақсади, қандай жамият қурмоқчи экани, бунга қандай йўллар билан эришмоқчи бўлаётгани ҳақидаги ғоялар тизими ҳар бир миллат, халқ ва жамиятнинг миллий мафкурасининг асосини ташкил этади1.
Биринчидан, мафкура ғояга нисабатан мазмунан кенгроқ тушунчадир.
Иккинчидан, ҳар қандай мафкурада ижтимоий воқеликни сақлаб қолиш ёки ўзгартиришга қаратилганлик, яъни мақсадлар ботиний эмас, балки зоҳирий таркибда мавжуд бўлишини ва мафкуранинг ўзагини ташкил этишини таъкидлаш, жоиз.
Учинчидан, ҳар қандай ижтимоий ғоя фақат маълум бир мафкуравий қарашлар доирасидагина ўзининг уюштирувчилик ва йўналтирувчилик салоҳиятини, жозибадорлик кучини намоён қила олиши мумкин.
Ўзбекистон халқининг миллий мафкураси жамиятни жипслаштиришга, буюк келажак йўлида ҳамжиҳатлик билан ҳаракат қилишга, барпо этилаётган эркин фуқаролик жамиятида ҳар бир юртдошимизнинг ўзига хос ўрни бўлишига эришишга сафарбар этади.
Мафкура орқали қонун устиворлиги бўлган жамият шаклланади. Миллий мафкурамиз-халқ, миллатни бирлаштирувчи, байроқ сифатида Ўзбекистон ахлининг руҳи, ғурур ифтихори ва қудратини, орзу интилишларини мужассамлаштирадиган улуғ кучдир.
Инсоният тарихида турли шаклдаги жуда кўплаб мафкуралар яратилган, хилма-хил ижтимоий-сиёсий кучлар, ўз ғоялари ва таълимотлари орқали, мақсад ва ниятларига етишмоқ учун интилган. Мафкуралар моҳиятига кўра, фалсафий, дунёвий, диний ва бошқа турли таълимотлар асосида яратилади.
Турли-туман ижтимоий-сиёсий кучлар ўз мафкураларини яратишда сиёсий ғоялар билан бирга, диний оқимлар ва илм-фан ютуқларига таяниши, улардан назарий асос сифатида фойдаланиши мумкин.

Download 0,84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   56




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish