Ўзбекистон республикаси халқтаълими вазирлиги


Педагогнинг таянч компетенциялари



Download 4,5 Mb.
bet9/26
Sana26.05.2022
Hajmi4,5 Mb.
#609206
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   26
Bog'liq
Малака иши (Каршиев Зайнидин)

Педагогнинг таянч компетенциялари.

Педагогик компетентлик (лаёқат) - бу педагогнинг касбий-психологик хусусияти бўлиб, педагогик фаолиятни ташкил этиш ва бошқаришда субъектив шарт-шароитдаги амалий-назарий ҳаракатини ифодаловчи сифатлар йиғиндиси саналади.


Педагогнинг компетенциялари икки гуруҳга ажратилади:

  1. Педагогнинг таянч компетенциялари;

  2. Педагогнинг хусусий компетенциялари;

Ўқитувчининг таянч компетенциялари жадвал тарзида берилмоқда.
Дидактик адабиётларда ўқитувчининг педагогик компетентлиги (лаёқати)нинг турлари ҳақидаги материаллар таҳлил этилди ва унга компетенциявий ёндашув асосида вужудга келтириладиган инновацион таълим муҳити талаблари эътиборга олинган ҳолда тегишли ўзгартиришлар киритилди.
Педагогнинг таянч компетенциялари
1.3-жадвал.



Педагогнинг таянч педагогик компетенциялар

Моҳияти

Компетенциявий ёндошув талаблари асосида педагогик фаолиятга киритиладиган ўзгартиришлар

1.

Интеллектуал компетентлик

Ақлий фаолият усул­лари­дан фойдаланиш, креатив, мантиқий, таҳлилий-танқидий, ижодий фикр юритиш

Педагогларнинг креа­тив, мантиқий, таҳ­лилий-танқи­дий, ижо­дий фикр юритиш кўникмаларини ривож­ланти­риш мақсадида ўқув муам­мо­ларини вужудга келтириш

2.

Глобал компетентлик

Ахборотлар глобаллаш­ган даврда ахборот тўфонидан сақланиш ва глобал муаммоларни англаш

Ахборотларни танлаш, конструкциялаш, ўқув жараёни­да фойдала­ниш йўлларини белгилаш

3.

Ғоявий-сиёсий компетентлик

Дунё ҳамжамияти ва мамлакатимизда рўй бераётган ижтимоий-сиёсий воқеалардан хабардор бўлиш

Ўқув материал­лари­нинг ғоявий йўналти­рил­ган­ли­ги­ни амалга ошириш, ўқувчи ёшлар онги ва қалбига миллий мафкура ғояларини сингдириш

4.

Ижтимоий-маданий компетентлик

Жамиятимизда юз бераётган ижтимоий, маънавий-маърифий ўзгаришлар юзасидан изланишлар олиб бориш

Таълим-тарбия жараё­ни­ни жамиятимизда юз бераётган ижтимоий, маънавий-маърифий ўзгаришлар асосида ташкил этиш

5.

Бошқариш компетенцияси

Таълим-тарбия жараё­нини ташкил этиш ва бошқариш

Таълим-тарбия жараё­нида техник ва инновацион техноло­гия­лардан уйғун фойдаланган дарсларда ўқувчиларнинг билиш фаолиятини ташкил этиш ва бошқариш

6.

Коммуникацион компетенция

Педагогик ва ўқувчилар жамоаси билан муло­қотга киришиш, педаго­гик муносабатларни инсонпарварлаштириш

Таълим-тарбия жараёнида ўқувчилар билан ўзаро ҳамкорликка киришиш, субъект-субъект муносабат­ларини йўлга қўйиш

7.

Диагностик компетенция

Таълим-тарбия жараё­нини мақсадга мувофиқ лойиҳалаш асосида кутиладиган натижани башорат қилиш

Компетенциявий ёндошув талаблари асосида иннова­цион техноло­гия­лардан фой­даланилган дарслардан кути­ладиган ва кафо­латлан­ган натижаларни башорат қилиш

8.

Мустақил изла­ниш компетенцияси

Таълим-тарбия жараё­нидан кутилган натижага эриш­иш мақсадида дидактик ва хусусий фанларни ўқитиш методикасига доир изланиш олиб бориш

Компетенциявий ёндошув талаблари асосида ўз касбий малакаси ва педагогик маҳоратини орттириш мақсадида режали изланиш олиб бориш

9.

Коррекцион компетенция

Таълим-тарбия жараё­нидан кутилган натижага эриш­иш, йўл қўйилган хато ва камчиликларнинг сабабла­ри­ни аниқлаш ва уларга барҳам бериш

Педагогик фаолиятдаги камчиликларга барҳам бериш мақсадида ўз устида тизимли иш олиб бориш

10.

Илғор иш тажрибаларни ўрганиш ва амалиётга қўллаш

Таълим-тарбия жараёнида модератор ўқитувчиларнинг иш тажрибаларини ўрганиш ва амалиётга қўллаш

Ўзи ўқитадиган фани бўйича техник ва инновацион техноло­гия­ларни қўллаш юзасидан модератор ўқитув­чиларнинг иш тажрибалари­ни ўрганиш ва амалиётга қўллаш

11.

Низо ва зид­дият­ларнинг олдини олиш компетенцияси

Таълим-тарбия жараё­нида вужудга келади­ган педагогик вазият­ларни таҳлил қилиш ва уни бартараф этиш чораларини қўллаш

Техник ва инновацион техноло­гия­лардан фойдала­нилган дарс­ларда вужудга кела­диган педагогик вазият­ларни таҳлил қилиш ва уни бартараф этиш чораларини қўллаш

Шуни қайд этиш керакки, ОТМ педагогларнинг таянч компетенцияси мазкур таълим муассасаларида педагогик фаолият юритадиган педагогик кадрлар учун умумий саналади.


Педагогнинг хусусий компетенциялари эса, мазкур устоз томонидан фан бўйича ташкил этиладиган таълим-тарбия жараёнининг мазмуни ва баркамол шахсни камолатга етказишда тутган ўрни билан фарқланади.
ОТМ педагогларнинг таянч компетенцияси уларда ўқитувчининг хусусий компетенцияларини шакллантиришга асос бўлиб хизмат қилади.




Download 4,5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   26




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish