Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги
Мультимедиа умумтаълим дастурларини
ривожлантириш маркази
“Мактаб таълим жараёнини бошқариш тизими–xt.uzedu.uz”нинг “Xодимлар” бўлимига маълумотларни киритиш ва ундан фойдаланиш бўйича
ЙЎРИҚНОМА
Тошкент – 2018
“Мактаб таълим жараёнини бошқариш тизими–xt.uzedu.uz”га
маълумотларни киритиш ва ундан фойдаланиш бўйича
ЙЎРИҚНОМА
Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукумати томонидан замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва ривожлантириш йўналишида қабул қилинган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар ижросини таъминлаш, вазирлик тизимида замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш мақсадида бугунги кунда янги дастурий тизимлар яратилиб халқ таълими тизимига жорий этилмоқда. Бошқарув органлари, таълим муассасалар ва улардаги ходимлар, ўқувчи ҳамда ўқитувчилар ҳисобини юритиш ҳамда ўқув жараёнини автоматлаштириш мақсадида “Мактаб таълим жараёнини бошқариш тизими–xt.uzedu.uz” жорий этилган бўлиб, ушбу тизим имкониятлари кенгайтирилиб қайта такомиллаштирилди.
Мазкур тизимдаги маълумотлар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида дастурда мавжуд бўлган логин ва пароллар қайта янгиланди. Янгиланган логин ва пароллар ҳудудий халқ таълими бошқармаларидан туман(шаҳар) халқ таълими бўлимларига берилади. Туман(шаҳар) халқ таълими бўлимлари томонидан ўз тасарруфидаги мактабларга парол ва логинлар тарқатилади.
Мазкур тизимга интернетга уланган компьютернинг интернет браузери орқали http://xt.uzedu.uz доменидан кирилади.
Тизимининг бош саҳифаси:
Ушбу йўриқномада ҳудудий бошқармалар томонидан туман(шаҳар) бўлимларига логин ва пароллар бериш ҳамда ҳудудий бошқармаларга ҳодимлар маълумотларини киритиш тартиби кўриб чиқилади.
ҲУДУДИЙ БОШҚАРМАЛАР ТОМОНИДАН ТУМАН(ШАҲАР) БЎЛИМЛАРИГА ЛОГИН ВА ПАРОЛЛАР БЕРИШ ТАРТИБИ
Даставвал ҳудудий бошқармадаги масъул шахс ўзига Мултимедиа умумтаълим дастурларини ривожлантириш маркази томонидан тақдим этилган логин ва пароль орқали ўзининг тизимдаги аккаунтига кириши керак бўлади.
Бунинг учун браузернинг манзиллар қаторига xt.uzedu.uz манзили киритилади ва Enter тугмаси босилади. Enter тугмаси босилгач тизимнинг бош саҳифаси очилади. Бу ердан саҳифанинг тепа ўнг қисмидаги “Кириш” тугмаси босилади:
“Кириш” тугмаси босилгач логин ва пароль киритиш шакли (формаси) очилади.
Бу ерга ҳудудий бошқармадаги масъул шахс ўзига Мултимедиа умумтаълим дастурларини ривожлантириш маркази томонидан тақдим этилган логин ва паролни киритиб ўз аккаунтига киради.
Тизимга кирилгач ушбу ҳудудга тегишли бўлган бўлим администраторларининг логин ва паролларини билиш учун “Ҳавфсизлик созламалари” бўлимининг “Фойдаланувчилар” суб-бўлимига кирилади:
Ушбу суб-бўлимда ҳудудга тегишли бўлган барча бўлимлар ва ушбу бўлим администраторларининг рўйхати жадвал сифатида келтирилган. Керакли бўлим администраторининг логин ва паролини билиш учун ушбу администратор хақидаги маълумотлар жойлашган сатрдан “Логин ва пароль” тугмасига босиш керак бўлади.
Ушбу тугма босилгач танланган бўлим администраторининг исм-фамилияси, логини ва пароли кўрсатилган ойна очилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |