12. Таълим олувчиларнинг аккредитация қилинган бир таълим
www.ziyouz.com kutubxonasi
муассасасидан бошқасига ўтказиш тартибини белгилаш, шу-
нингдек, қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатлар.
Республикада таълим тизимини бошқаршцца бир қатор давлат
органларига тегишли вазирликлар, чунончи, Халқ таълими вазирли-
ги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, шунингдек, марказ-
лар хусусан, Республика таълим Маркази, академик лицей, касб-ҳунар
коллелслари фаолиятини мувофиқлаштирувчи марказ, вилояг, шаҳар,
туман халқ таълими бўлимлари ҳам иштирок этадилар.
Таълимни бошқариш бўйича ваколатли давлат органларининг
ҳуқуқлари доирасига қуйидагилар киради:
1. Таълим соҳасидаги ягона давлат сиёсатини рўёбга чиқариш;
2. Таълим муассасалари фаолиятини мувофиқлаштириш ва услу-
бий масалаларда уларга раҳбарлик қилиш;
3. ДТС, мутахассисларнинг билим савияси ва касб тайёргарлиги-
га бўлган талабларнинг бажарилишини таъминлаш;
4. Ўқитишнинг илғор шакллари ва янги педагогик технология-
ларни, таълимнинг техник ва ахборот воситаларини ўқув жа-
раёнига жорий этиш;
5. Ўқув ва ўқув услубий адабиётларни яратиш ва нашр этишни
ташкил қилиш;
6
. Таълим олувчиларнинг якуний давлат атгестацияси ва давлат
таълим муассасаларида экстернет тўғрисидаги низомларци тас-
диқлаш;
7. Давлат олий таъл^м муассасаларининг ректорларини тайин-
лаш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкама-
сига таклифлар киритиш:
8
. Педагог ходимларни тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш,
қайта тайёрлашни ташкил этиш, шунингдек, қонун ҳужжатла-
рига мувофиқ бошқа ваколатлар.
Do'stlaringiz bilan baham: |