лика ҳудудида умумий ўрта, шунингдек, ўрта махсус касб-ҳунар
таълими бепул бўлиб, уларнинг фаолиятини ташкил этиш респуб-
лика ва маҳаллий бюджет маблағлари ҳамда бюджетдан ташқари
маблағлар ҳисобидан амалга оширилади. Ўрта махсус касб-ҳунар
таълими муассасаларига ўқувчилар танлов асосида қабул қили-
надилар.
4. Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими йўналишини
академик
лицей ёки касб-ҳунар коллежида ўқишни танлашнинг ихтиёрий-
лиги. Ушбу принцип ўрта махсус, касб-ҳунар таълими йўнали-
шини ўқувчининг ўз қизиқиши, эҳтиёжи ҳамда лаёқатига мосини
(муайян мутахассисликда ихтисослаштирилган академик лицей
ёки маълум касб-ҳунар коллежида таҳсил олишни), эркин танлаш
ҳуқуқига эгалигини ифода этади.
5. Таълим тизимининг дунёвий тавсифда эканлиги. Ушбу прин-
цип республика ҳудудидаги мавжуд таълим муассасаларида
ёшларга дунёвий тавсифдаги илмий билимларни беришни назар-
да тутади. Таълим муассасаларида жангари, бузғунчилик шунинг-
дек, миллий низолар ҳамда диний адоватларни келтириб чиқариш-
га хизмат қилувчи ғояларнинг тарғиб этилиши, улар ёпшар онги-
га сингдирилиши қонун йўли билан таъқиқланади. Ёшларга ди-
ний билимларни бериш давлат аккредитациясидан ўтган (респуб-
лика Адлия вазирлиги томонидан рўйхатга олинган) ҳамда диний
таълим-тарбия бериш ҳуқуқига эга таълим муассасалари, шунинг-
дек, махсус диний м^ьлумотларга
эга ушбу фаолият билан шу-
ғулланиш ҳуқуқини қўлга киритган шахслар томонидан амалга
оширилади.
6. Давлат таълим стандартлари доирасида таълим олишнинг
ҳамма учун очиқлиги республика фуқаролари исталган таълим
муассасалари (таълим муассасаси Низомида кўзда
тутилган та-
лабларга мувофиқ) да Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳка-
маси томонидан 1999 йил 16 августда қабул қилинган «Умумий
ўрта таълимнинг давлат таълим стандартларини тасдиқлаш тўғри-
сида» ги Қарори, шунингдек, бу борада ўрта махсус, касб-ҳунар
ва олий таълимнинг давлат таълим стандартлари тўғрисидаги РН
асосида Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими ҳамда олий ва
ўрта махсус таълим вазирликлари томонидан ишлаб чиқилган ДТС
талабларига мувефиқ таълим олиш ҳуқуқига эгадирлар.
www.ziyouz.com kutubxonasi
7. Таълим дастурини танлашга ягона табақалаштирилган ёнда-
шув. Улар таълим бўйича яратилган дастурлар орасидан ўқув дас-
турини яратишга қўйиладиган талабларга мувофиқ яратилган
ҳамда энг мақбул деб топилган дастурни
танлаб олиш асосида
таълим муассасаларида таълимни ташкил этиш мақсадга муво-
фиқдир. Шунингдек, мутахассислик, касб-ҳунар таълими хусуси-
ятларидан келиб чиққан ҳолда, муайян таълим муассасалари маъ-
лум мутахассислик ва касб-ҳунар таълимининг ўзига хос жиҳат-
ларини инобатга олиш асосида яратилган дастурлар таълим жа-
раёнини ташкил этишлари мумкин.
8. Билимли бўлиш ва истеъдодни рағбатлантириш. Таълимни
ташкил этишдан кўзланган мақсад ёш авлодга чуқур билим бе-
риш, улардаги мавжуд лаёқат ва истеъдодларни ривожлантириш-
дан иборатдир. Бугунги кунда жамиятимизда ёшлар
орасидан
билимли, иқтидорли ўқувчилар (талабаларни)ни аниқлаш ва улар-
ни қўллаб-қувватлашга алоҳида эьтибор берилмоқда. Ушбу мақ-
сад йўлида фаолият олиб борувчи қатор жамғармалар, чунончи,
истеъдодли ёшларни қўллаб-қувватловчи «Умид» ва «Улуғбек»
жамғармалари ташкил этилди. Мазкур жамғармаларнинг ҳомий-
лигида юзлаб ўқитувчи ва талабалар етакчи хорижий мамлакат-
ларда таълим олиш ҳуқуқига эга бўлдилар.
9. Таълим тизимида давлат ва жамоат бошқарувини уйғунлаш-
тириш. Самарали таълимни ташкил этиш жамият тараққиётинн,
миллат ва халқнинг порлоқ келажагини таъмиилайди. Шу боис,
таълимни ташкил этиш нафақат давлатнинг, балки, умумхалқ
ишидир. Таълим муассасаларида ташкил этилган ота-оналар қўми-
таси, ўқувчилар ўз-ўзини бошқариш органларининг кучи ва им-
кониятларидан, шунингдек оталиқ (ҳомий) ташкилотларнинг мо-
лиявий, маънавий қўллаб-қувваатлашлари
эвазига таълим сама-
радорлигини ошириш мумкин. Ушбу принцип мана шу ғояни очиб
беришга ҳаракат қилади.
10. Таълим тизими муайян жамиятда ижтимоий-тарихий жа-
раёнда таркиб топган маълум талаблар асосида бошқариладиган
ҳамда бир-бири билан боғланган барча типдаги ўқув-тарбия му-
ассасаларининг йиғиндисидан иборат эканлиги. Таълим муасса-
саси юридик шахс бўлиб, қонун ҳужжатларида белгиланган тар-
тибда фаолият олиб боради.
www.ziyouz.com kutubxonasi
Таълим тизими ижтимоий-тарихий характерга эга муайян жа-
миятнинг ижтимоий-иқтисодий, маданий тараққиёти даражасида
ҳамда сиёсати мазмуни билан боғлиқ ҳолда таркиб топади. Ўзбе-
кистон Республикаси Олий Мажлисининг ЕХ сессиясида (1997 йил
29 август) қабул қилинган «Таълим тўғрисида» ги Қонунда кўрса-
тиб ўтилганидек, республика таълим тизими қуйидагиларни ўзи-
чига олади.
а) давлат таълим стандаргларига мувофиқ таълим дастурлари-
ни амалга оширувчи давлат ва нодавлат таълим муассасаларини;
б) таълим тизимининг фаолият кўрсатиши ва ривожланишини
таъминлаш учун зарур бўлган илмий тадқиқот ишларини бажа-
рувчи илмий-педагогик муассасаларни;
в) таълим соҳасидаги давлат бошқарув органлари, шунингдек,
уларга қарашли корхоналар, муассасалар ва ташкилотларни.
Ўзбекистон Республикасинииг таълим тизими ягона ва узлук-
сиз бўлиб, мазкур тизим доирасида фаолият юритувчи муассаса-
лар таълимни босқичма-босқич амалга ошириш учун хизмат қила-
дилар.
Do'stlaringiz bilan baham: