Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги тошкент вилоят давлат педагогика институти ж. Ҳасанбоев, Ҳ. Сарибоев, Г. Ниёзов



Download 7,1 Mb.
Pdf ko'rish
bet80/144
Sana02.03.2022
Hajmi7,1 Mb.
#478042
1   ...   76   77   78   79   80   81   82   83   ...   144
Bog'liq
Pedagogika (J.Hasanboyeva, J.Sariboyev va b.)

XVIIБОБ. ЎҲУВЧИ (ТАЛАБА) ЛАР
БИЛИМЛАРИНИ ТЕКШИРИШ ВА
БАҲОЛАШНИНГ РЕЙТИНГ ТИЗИМИ
§ 1. 'Галабалар б и ли м лари н и р ей ти н г иазорати
Мутахассис тайёрлашда талабаларнинг билим, кўникма ва ма- 
лакаларини шаклланиш жараёнини низорат қилиш муҳимдир. 
Тўғри ташкил этилган назарий талабларни, олинаётган билимлар- 
ни янада чуқурлапггириш ва энг асосийси уларнинг шахсий хусу- 
сиятларини ривожлантириш учун турли воситаларни танлаш им- 
конини беради.
Ўқув-тарбия жараёнида билим, кўникма ва малакалар шакл- 
ланганлигини назорат қилиш муҳим ўрин эгаллайди. Хусусан, 
назорат қуйидаги функцияга эга:
1. Назоратнинг диагностик функцияси. Назорат натижаси билим, 
кўникма ва малакаларнинг шаклланганлик даражаси аниқла- 
нади.
2. Назоратнинг талабаларда билим олишга иштиёқини ўстириш 
функцияси.
3. Назорат жараёнида талабаларнинг шахсий хислатлари шакл- 
лантирилади ва энг асосийси ривожлантирилади.
4. Таълим функцияси.
5. Назоратнинг тарбиявий функцияси.
6
. Назоратнинг баҳолаш функцияси.
7. Назоратни талабаларда билимга қизиқишни уйғотиш, жонли 
фикрлашга ўргатувчилик функцияси. Назорат жорий, оралиқ, 
якуний каби 3 та турга эга.
Назорат турли тесглар, ёзма ишлар ва оғзаки савол-жавоблар 
орқали амалга оширилади. Педагог олимлар И.Турсунов ва У.Ни- 
шоналиевларнинг маълумотларига қараганда тестлар орқали қуйи- 
даги имкониятлар яратилади:
талабалар назарий ва амалий билимларининг даражасини 
объектив шароитда аниқлаш имконини беради; 
бир вақтнинг ўзида бир гуруҳ ёки кўп сонли талабалар били- 
мини назорат қилиш мумкин;
www.ziyouz.com kutubxonasi


ҳамма талабаларга бир хил қийинчиликдаги саволлар берилиб,
ҳаммасига бир хил шароит яратилади;
тест натижаларини ўқитувчи томонидан тезликда текшириш
мумкин;
турли гуруҳ талабалари билимини солиштириш, қўлланилаёт- 
ган методни самарадорлигини аниқлаш мумкин; 
таьлим жараёнининг камчиликларини аниҳлаш мумкин.
Тест атамаси инглизча-синов, текпшриш, тадқиҳот маьнола- 
рини биддириб «Синалаётган шахснинг психофизиологик ва шах- 
сий хусусиятларини, шунингдек, интеллектуал ривожи, қобилия- 
ти ва малакасини текширишда қўлланиладиган стандарт машқ- 
лар» демакдир.
1993 йилда олий таълим тизимидаги ислоҳотларга кенг эъти- 
бор берилди. Бу масала Ўзбекистонда алоҳида йиғинда таҳлил 
этилди. Мажлисда Ўзбекистон Президенти И.А.Каримов кадрлар 
савияси ҳақида, олий ўқув юртларининг аҳволи ва уларнинг иш- 
лаб чиҳариш корхоналари билан муносабатлари ҳақида фикр бил- 
дираркан, тест тизимининг афзалликлари ҳақида шундай деган: 
«Ўз-ўзларимизни ўҳишга қабул қилишда тест усулининг қўлла- 
нилиши ижобий қадам бўлди. Бу қинғир ишларни пайини қнрқади, 
миш-мишларга чек қўяди, истеъдодли ёшларни танлаб олиш имко- 
нини беради. Бинобарин, бу ишни такомиллаштириб бориш керак».
Айрим домлапар имтиҳон пайтида пул олармиш, деган хунук 
гаплар ҳам қулоққа чалиниб қолади. Шамол бўлмаса, дарахтнинг 
учи қимирламайди. Баъзи олий ўқув юртларида назорат издан 
чиққани, айрим домлапар пора олгани ҳам маълум. Бу гаплар қабул 
комиссиясининг обрўйига путур етказади. Улар бундай ишлар- 
дан фориғ бўлиши керак. Аксарият қабул комиссияларинингтар- 
киби йиллар давомида ўзгармайди, бир хил одамлар ишлайвера- 
ди. Мен уларнинг ҳаммаси нопок демоқчи эмасман, балки бир- 
икки фоизи шундайдир. Ўйлайманки, тест усули бундай бўлма- 
ғур гапларга ҳам чек қўяди. Қабул имтиҳонларини тест усулида 
олишга оқ фотиха беришимиз, бу усулни такомиллапггиришимиз 
даркор.
Дарҳақиқат, тест тизими жуда кўп бўлмағур гапларга чек қўйди. 
Вақт ўтгани сайин тест тизими такомиллашиб бормоқда ва энг 
асосийси унга ишонч ортмоқда.
www.ziyouz.com kutubxonasi


Таълим тизимида адолат ўрнатилди. Ўзбекистон Президенти- 
нинг бобокалонимиз Амир Темурнинг «Куч - адолатдадир», де- 
ган ўгитига мос йўл тутганлиги боис оддий халқ кўнглида бу кун- 
лардан ёрқин хотиралар қолди.
Педагогик, услубий адабиётларни таҳлил қилиш натижасида 
дидактик честлар қуйидаги 
2
гуруҳга ажратилди:
а) назарий билимларни назорат қилувчан, малака ва қобилят- 
ларни текширувчи ўзлаштириш тестлари;
б) реал, ўқув имкониятлари бўйича (Ю.Бабанский) диагности- 
ка тестлар ҳамда умумий ва махсус (масалан, микро ёки макро 
иқтисодиёт фани ва бошқа фанлар бўйича) ўқитиш тестлари.
Тестлар типологияси асосида топшириқларни танлаш, уларнинг 
структуравий ўзаро алоқадорлиги ва таърифлари Қуйидаги омил- 
ларга боғлиқдир.
1. Тестларнинг фанлараро қўлланиш соҳаси.
а) оралиқ назорат тестларида мавзулар, боблар бўйича билим 
ва ўзлаштириш элементларини текшириш;
б) кўп мавзулар бўйича фанларнинг бир-бирига боғлиқлигини 
ҳисобга олмаган ҳолда билим ва ўзлаиггиришнинг чегаравий на- 
зоратини ўрнатиш;
в) кўп фанлар бўйича фанларнинг бир-бирига боғлиқлигини 
ҳисобга олган ҳолда билим ва ўзлаштиришларнинг чегаравий на- 
зоратини ҳисобга олиш;
г) бутун курс бўйшга билимларни назорат қилиш (тест асосида 
фанлараро туркум тестларни ҳам яратиш мумкин).
Бу ҳолларнинг ҳар бирида фан топшириқларининг қуйидаги 
саволлари ҳар хил қўйилади: маркетинг-молия, менежмент, со- 
лиқлар каби интегратив билимлар ва ҳ.к.
2. Норматив тест тузилишининг умумий йўналиш бўйича мақ- 
сади ёки критериал характердаги тестлардан фарқи шундаки, нор- 
матив тестларда йиғилган баллар ҳисоб натижаларига кўра бир 
гуруҳни бошқа гуруҳ билан, гуруҳ ичидагиларни эса бир-бири 
билан солипггириш мумкин.
Критериал тестларда эса ҳар бир ўқувчининг қандайдир ўқув 
ёки мутахассисликка оид топшириқларини ечиш учун зарур бўла- 
диган билим ва ўзлапггириш қобилиятлари очиб берилади, яъни 
критериал тестлар ва унга мос топшириқлар ўқувчиларнинг билим
www.ziyouz.com kutubxonasi


ва кўникмалари аниқ фан соҳалари бўйича ўҳитиш мақсадининг 
минимал талабларига қай даражада эришгани ёки эришмаганлиги 
ҳақидаги саволларга жавоб беради.
Норматив тестларда, асосан топшириқни «ечди» ёки «ечмади» 
деб белгиланса, критериал тестларда эса топшириқни қайсидир 
йўл билан ечган ўқувчиларни мураккаб ишларга қўйиш мумкин- 
лиги, уларнинг мураккаб дастурлар бўйича ишни давом этгира 
олишлиги ҳисобга олиниши керак.
3. Тестларнинг дидактик-психологик йўналиши қандай тест иш- 
лаб чиқилаётганлиги ёки адаптациясидан ўтаётган тестни унинг 
муаллифи қандай характерлашни аниқпайди:
а) назарий билимларни назорат қилиш учун ўзлаштириш тест- 
лари;
б) берилган фан (ўқув ва мутахассислик) бўйича билим ва ма- 
лакаларни назорат қилиш тестлари;
в) ўқитиш тестлари (маълум фан ёки унинг цикли бўйича ўқув 
имкониятларининг диагностикаси).
4. Назорат босқичлари бўйича йўналиш:
а) кириш назороти (олий ўқув юртига киришдаги ёки курсни, 
фан иқлимини ва ўқитиш босқичининг бошланишидаги назорат);
б) кундалик (жорий) назорат ҳар куни амалга ошириладиган 
ёки ўқув жараёни мавзулари бўйича;
в) чегаравий назорат оралиқ назорат маълум фаннинг алоҳида 
бўлими тугаши муносабати билан ўтказилади;
г) маълум курснинг тугаши муносабати билан ўтказилади (ёки 
фан цикли, ўқитиш босқичи ҳамда ўқув юртини тугатиш муноса- 
бати билан).
5. Тестлапггиришнинг диагностик даражаси (чуқурлиги) берил- 
i а а тестдан кўзланган мақсад:
симптоматик диагкоотикага, яъни билим ва ўзлаштиришнинг 
«юқори қатламларига» қаратилиши (яЪНИ. маълум қонуният ёки 
формулаларни билиш, билмаслиги ёки таниш-нотанишлнги ва 
бошқалар);
этиологик диагностикага, текширув - алоқа сабаби (нима учун 
айнан ўша билимларни билмаслиги ва бунинг қай даражада 
бошқа билимларни билишга боғлиқлиги)га қаратилиши; 
типологик диагностикада эса ўқувчининг ўтилаётган дарс ва
www.ziyouz.com kutubxonasi


билимларни билишга, ўзлаштириш ва уддалай олишида қан-
дай ғояларни кучайтириш кераклигига қаратилган бўлади.
6
. Синалувчининг тестни бажариш фаоллигини оширишда эса 
ёзма ва оғзаки тестларга мос равишда ёзма ва оғзаки жавобларни 
қўллаш. Масалан, ҳаракат тестларида (айниқса, компьютерларда 
клавишларни босишдан тортиб, қисм программаларни чиқариш- 
гача) ҳамда ҳисоблаш ишларини ўтказиш ва графикларни чизиш, 
лойиҳалаштириш ва ҳ.к.да. Ҳаракат тестлари ўқиш ёки ишлаш 
қурилмаларида, машқ (тренажерларда) тестларини, айниқса, му- 
тахассислик бўйича ўқитиш тизимларига киритиш мумкин.
7. Тестнинг номогенлик даражаси (бир жинслик) тестни ту- 
зувчи муаллиф томонидан режалаштирган бўлади. Шу жумладан:
а) кўзланган мақсадга қараб тестнинг нимани текшириш ке- 
раклиги, айниқса, интегратив характердаги асосий элементлардан 
(масалан, маълум амалларнинг талаб қилинган даражада ёки шу 
амалларни бажаришда сифат, миқдор, тезлик, кетма-кетлик, жа- 
вобгарлик каби бир қанча) омилларни ҳисобга олиш;
б) формал аспектда эса топшириқлартузилиши шаклининг бир 
жинслилиги (гомогенлиги) ёки турли шаклда бўлишлиги.
8

Вақг 
омили - тестнинг тезкор бўлиши, топшириқларнинг 
функционал равишда маълум белгиланган вақтда бажариш зарур- 
лиги қайси йўл билан, нимага асосланиб вақтини, баҳолаш вақти- 
нинг сарфланиш чеГарасн белгиланган бўлишлиги.
9. Тестлаштиришни ташкил этиш усулларига эса умумий, ин- 
дивидуал ёки жуда кам қўлланиладиган, лекин жуда самарали 
ҳисобланган алоҳида усули ҳам текширилувчиларнинг ташхисчи 
билан юзма-юз, холис (тестлаштиришнинг ЭҲМ воситаларидаги 
индивидуал дастурнинг замонавий варианти) туриши кабилар 
киради.
Чет эл педагогикаси тестларининг таҳлили шуни кўрсатдики, 
уларни бизнинг миллий педагогикамизга кўр-кўрона кўчириб 
бўлмайди. Кўпчилик чет эл тестлари ягона дастур бўлмаган ша- 
роит учун тузилган. Бизнинг ягона дастуримизнинг асосий мақ- 
сади ахборот маданиятининг (компьютер орқали) намоён бўли- 
ши ва ўқув дастури асосий талабларини бажарилишидир. Бизнинг 
тестларимизга асосий талаб - дастурга муносабат бўйича хотира- 
дагини эслаш бўлди.
www.ziyouz.com kutubxonasi


Тестлар тузилишида жуда серқирра вазифаларни қўллашга 
ҳаракат қилинди. Асосан қуйидагича тест-вазифалар қўлланилди 
(30-шакл).

Download 7,1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   76   77   78   79   80   81   82   83   ...   144




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish