Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги тошкент вилоят давлат педагогика институти ж. Ҳасанбоев, Ҳ. Сарибоев, Г. Ниёзов


§ 2. Т аъ л и м ж ар аён и н и н г вази ф ал ар и ва босқичлари



Download 7,1 Mb.
Pdf ko'rish
bet65/144
Sana02.03.2022
Hajmi7,1 Mb.
#478042
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   144
Bog'liq
Pedagogika (J.Hasanboyeva, J.Sariboyev va b.)


§ 2. Т аъ л и м ж ар аён и н и н г вази ф ал ар и ва босқичлари
Ўқитувчи ўқувчи-талабаларнинг билиш фаолиятини ташкил 
қилиш мақсадида ўқув ишларини олиб борар экан, аввало, таъ- 
лим жараёни орқали уч вазифани, яьни билим бериш орқали уч 
мақсадни ҳал қилиши лозимлигини унутмаслиги керак. Бу мақ- 
садлар ўқитувчи ва ўқувчилар фаолиятини бирлаштиради.
1. Таълимий мақсад - ўқув материалларининг мазмунини билиш, 
яъни ушбу фанга тегишли илмий билимларни ўзлаштириш ва 
амалиётга татбиқ қила олишдир.
2
. Тарбиявий мақсад - фан асосларини ўзлаштириш орқали унинг 
мазмунида ётган ғоялар, дунёқарашлар таъсирида ўзининг 
шахсий сифатларини, иймон-эътиқодларини шакллантириш- 
дир.
3. Ривожлантирувчи мақсад - таълим жараёни таъсирида шахс- 
нинг ақлий камолотини билиш қобилиятини, ўқишга, меҳнат- 
га бўлган муносабатини ривожлантиришдан иборат.
Бу мақсадларни амапга ошириш натижасида ўқувчи-талабада 
мустақил ишлаш истеъдоди пайдо бўлади, уни ўйлашга ўргатади, 
таълим жараёнида тафаккур ҳукмронлик қилади. Умуман, таълим 
жараёни 4 та асосий босқичдан ташкил топади:
www.ziyouz.com kutubxonasi


1
. Ўзлаштирилиши лозим бўлган материални идрок этиш.
2. Уни таилаб олиш тушунчаларини ҳосил бўлиши.
3. Билимларни мустаҳкамлаш ва такомиллапггириш кўиикма ва
малакаларнинг ҳосил бўлиши.
4. Ҳосил ҳилинган кўникма ва малакаларни амалда қўллаш.
Ҳар бир босқич учун ўқувчиларнинг муайян тавсифдаги би-
лиш фаолияти характерлидир. Бу фаолият ўқитувчи томонидан 
алоҳида раҳбарликни талаб этади.
Таълим жараёнининг бошланғич босқичида ўзлаштирадиган би- 
лимлар моҳияти анализ ва синтез методлари ёрдамида англанади.
Анализ (булакларига ажратиш) - нарса, воқеа ва ҳодисаларни 
таркибий қисмларга, бўлакларга ажратишдир. Масалан, анорни 
қатгиқ пўст, қат-қат парда ва доначаларга ажратиш.
Синтез (бирикиш. қўшилиш)- анализга қарама-қарши бўлган 
фикрлаш жараёнидир. Унда ўрганилаётган нарса, воқеа ва ҳоди- 
саларнинг алоҳида қисмларини, бўлаклари бир бутун қилиб бир- 
лаштириш.
Ўқувчиларнинг фикрлаш фаолияти таққослашларда ҳам намо- 
ён бўлади.
Тақкослаш - нарса ва ҳодисалардаги тафовут ҳамда ўхшаш- 
ликни, тенглик ва нотенгликни топа олишга йўналтирилган фикр- 
лаш операцияси демакдир.
Индуктив ва дедуктив тафаккур ўқув материалини тушуниб 
олишда муҳим аҳамиятга эга.
Индуктив тафаккур (келтириб чиқариш) - жузъий ёки якка ҳол- 
лардан умумийга, айрим далиллардан умумлашмаларга қараб бо- 
радиган, хулоса чиқаришга асосланган мантиқий билиш методи, 
тафаккур шаклларидан биридир.
Дедуктив хулоса (иккига ажратиш, келтириб чиқариш), уму- 
мий ҳукмлардан якка ҳукмларга қараб бориш орқали мантиқий 
хулоса чиқаришдан иборат метод, тафаккур шаклларидан бири- 
дир.
Анализ, синтез, таққослаш, индуктив тафаккур ва дедуктив ху- 
лоса методларидан фойдаланиш асосида ўқувчиларда тушунчалар 
ҳосил бўлади.
Тупгунча - воқеликдаги нарса ва ҳодисаларнинг муҳим белги 
ва хусусиятларини бир сўз ёки сўзлар бирикмаси билан ифода-
www.ziyouz.com kutubxonasi


лашдан иборат тафаккур шакли. Таълим жараёнининг диалектик 
характерга эгалиги боис, тушунчалар аста-секин чуқурлашиб ва 
мураккаблашиб боради.
Маълумотларнинг ўзлаштирилиши, тушунчаларнинг таркиб то- 
пиши, билимларнинг ўзлаштириб олиниши умумий жараёндаги 
муҳнм вазият ҳисобланади. Ўрганилган материални мулоҳаза қила 
олмаслнк, уни таълим ва меҳнат фаолиятида мустақил бўла ол- 
маслик, уларга нисбатан нжодий ёндашмаслик билимларнинг 
юзаки ўзлаштирилишига олнб келади.
Download 7,1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   144




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish