Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги тошкент вилоят давлат педагогика институти ж. Ҳасанбоев, Ҳ. Сарибоев, Г. Ниёзов


§ 3. Ў қ у в ч и л ар н и тар б и я лаш д а оила, м аҳалла ва ўқув



Download 7,1 Mb.
Pdf ko'rish
bet63/144
Sana02.03.2022
Hajmi7,1 Mb.
#478042
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   144
Bog'liq
Pedagogika (J.Hasanboyeva, J.Sariboyev va b.)


§ 3. Ў қ у в ч и л ар н и тар б и я лаш д а оила, м аҳалла ва ўқув 
м уассасасининг ҳам ко р л и ги мазмуни
Мамлакатимизда кейинги йилларда қабул қилинган таълим ва 
тарбия тўғрисидаги қатор меъёрий ҳужжатлар, жумладан, Ўзбе- 
кистон Республикасининг «Таълим тўғрисида» ги Қонуни, «Кадр- 
лар тайёрлаш миллий дастури» бозор иқтисодиёти шароитларида 
мувафаққиятли ишлай оладиган, мустақил фикрлай оладиган кадр- 
ларни тайёрлашда оила, маҳалла ва ўқув муассасаларининг нуфу- 
зини янада юқори поғонага кўтаришни тақозо этади.
Зеро, таълим-тарбияни такомиллаштиришда ҳам давлат бош 
ислоҳатчидир. Президентимизтаъкидлаганидек, биринчидан, ёш 
авлодга ўзлигимизни, муқаддас анъаналаримизни англаш туйғу- 
ларини, халқимизнинг кўп асрлар давомида шаклланган эзгу ор- 
зуларини, жамиятимиз олдига бугун қўйилгаи олий мақсад ва ва- 
зифаларни сингдириш;
www.ziyouz.com kutubxonasi


Иккинчидан, жамиятимизда бугун мавжуд бўлган ҳурфикрли- 
ликдан қатъи назар ёшларни жипслаштирадиган, халқимиз ва 
давлатимнз даҳлсизлигини асрайдиган, эл-юртнмизни энг юк- 
сак мақсадлар сари чорлайдиган ягона ғоя - миллий мафкура- 
га садоқат руҳида тарбиялаш;
Учинчидан, ёшларни байналминал жаҳон ҳамжамиятида, халқ- 
аро майдонда Ўзбекистонга муносиб ҳурмат 'туғдириш учун 
интилиш руҳида тарбиялаш;
Тўртинчидан, ёш авлодни ватанпарварлик, эл-юртга садоқат, 
юксак одамийлик ва инсоний фазилатлар руҳида тарбиялаш; 
Бешинчидан, ёш авлодни улуғ аждодларимизнинг муносиб во- 
рислари эканликлари, айни вақтда жаҳон ва замоннинг умум- 
башарий ютуқларини эгаллаш руҳида тарбиялаш, Ўзбекистонда 
5
^қувчи-ёшларни тарбиялашнинг энг долзарб масаласидир. 
1993 йилда ишлаб чиқилган «Оила, маҳалла, мактаб ҳамкор- 
лиги» концепциясида тараққиётимизнннг маънавий-ахлоқий не- 
гизи миллий ва, умуман, инсоний қадриятлар уйғунлиги эканли- 
ги эътироф этилади, миллий ва умуминсоний тарбиянинг қуйида- 
ги ўзаро алоқалари, уйғун йўналишлари белгилаб олинди.
Миллий тарбия йўналиши орқали ёшларда ўзликни англаш, ва- 
танпарварлик, миллий ғурур, миллатлараро мулоқот маданияти, 
миллий мафкуравий онглилик, миллий одоб, фидоийлик фазилат- 
лари шакллантирилади.
Умуминсоний йўналишда ҳуқуқий, иқтисодий, жисмоний, 
ақлий, эстетик, эколсгик, гигиеник ва бошқа тарбия йўналишла- 
ри амалга оширилади. Бу концепция миллий давлатчилик ва жа- 
мият қурилиши талаблари асослилигини таъминлайди.
«Кадрлар тайёрлаш миллий дастурн» нинг 2-3-бандида таъ- 
лим олувчиларнинг ўқнши, турмуши ва дам олиши учун шарт- 
шароитлар яратиш борасидаги вазифалар ҳал этилишида жамо- 
атчилик бошқарувини ривожлантиришга алоҳида эътибор берил- 
ган. Бу «Оила, мактаб, маҳалла ҳамкорлиги» бугунги куннинг 
маънавий-маърнфий, мафкуравий, тарбиявий зарурати эканли- 
гини билдиради.
Ёш авлодни маънавий-ахлоқий тарбиялапша халқимизнинг бой 
миллий, маданий, тарихий анъаналарига, урф-одатларига ҳамда 
умумбашарий қадриятларга асосланган самарали, замонавий пе-
www.ziyouz.com kutubxonasi


дагогик технологиянинг ишлаб чиқилиб, амалиётга жорий этили- 
ши, шахсқи тарбиялаш ва уни ҳар томонлама камол топтириш- 
нинг устуворлигини таъминлаш; умумий ҳамда миллий педаго- 
гик маънавиятни ошириш; мамлакатимиз фуқаролари орасида 
миллий мафкуравий тарбия ишлариии такомиллаштириш мазкур 
концепциянинг асосий мақсадидир.
«Ўқувчиларни тарбиялашда оила, маҳалла, мактаб ҳамкорли- 
ги» концепциясини амалга ошириш жараёнида ҳар бирининг ало- 
ҳида вазифалари мавжуд:
оилада соғлом муҳитни яратиш, миллий руҳ ва турмуш тарзи- 
ни ҳисобга олиш, фарзандлар ота-онасига, ватанга муҳаббат 
туйғусини шакллантириш, ўзаро ғамхўр бўлишини таъминлаш; 
фарзандларга чуқур дунёвий билим асосларини бериш, маъри- 
фатли ва маънавиятли кишилар бўлиб етишишларини таъмин- 
лаш;
болаларнинг маънавий баркамол ва жисмоний соғлом бўлиш- 
лари учун иқтисодий ва ижтимоий муҳитни яратиш; 
болаларни мустақил фикрлашга ўргатиш, истиқлол ғоялари ва 
миллий мафкурага садоқат руҳида тарбиялаш; 
болаларнинг бўш вақтини педагогик нуқгаи назардан келиб чи- 
қиб унумли ташкил қилиш, уларга қўшимча таълим бериш; 
болаларда тежамкорлик ва ишбилармонликнинг маънавий, ах- 
лоқий томонларини шакллантириш;
маҳалла фаоллари томонидан тарбия муассасалари билан бир- 
галикда таълим-тарбия жараёнида амалга оширилиши керак 
бўлган масалаларни муҳокама қилишда қатнашиши ва оқило- 
на ечимларини топишда фаоллик кўрсатилиши; 
маҳалла ўз ҳудудидаги ижтимоий ва иқтисодий ёрдамга муҳ- 
тож оилаларни аниқлаб, уларни қўллаб-қувватлаб ва фарзанд- 
ларининг билим ҳамда тарбия олишларига бош-қош бўлиши; 
маънан носоғлом оилаларни маҳалла йиғинларида муҳокама 
қилиш, уларга нисбатан жамоатчилик чораларини кўриш; 
ота-оналар орқали болаларни ташаббускорлик, меҳнатсевар- 
лик, миллий ғурур, ватанпарварлик, миллий одоб, байналми- 
лаллик каби хислатларни сингдиришни ҳартомонлама рағбат- 
лантириш;
ёшлар диний мазҳаблар ва секталар, ақидапарастликнинг мо-
www.ziyouz.com kutubxonasi


ҳиятини тўғри англаб етишига ота-оналар орқали таъсир кўрса-
тиш, улуғ аждодларимизнинг тарбнявий ўгитларини сингди-
риб боришга жамоатчиликни сафарбар қилиш;
маҳалла ҳудудида ўқув-тарбия муассасалари билан биргалик-
да тугши кўрик-танловлар, спорт мусобақалари, анжуманлар,
байрам ва беллашувлар ташкил қилиш;
турли йўналишда иқтидорли бўлган ўқувчи болаларни мактаб-
лар тавсиясига кўра ижтимоий ва иқтисодий жиҳатдан қўллаб-
қувватлаш;
ҳар бир ёш фуқарода Ўзбекистонга, унинг табиатига муҳаб- 
бат, тарихига қнзнқиш, маҳалла ободончилиги, аҳиллиги учун 
жавобгарлик руҳини шакллантриш;
мактабда болага бирон-бир касб-корни эгаллаши учун мустаҳ- 
кам пойдевор яратиш;
болаларга таълим беришни илғор педагогик технологиялар, за- 
монавий ўқув-услубнй дастурлар асосида ташкил этиш, ўқув- 
тарбия жараёнларини жаҳон андозаларига мос равишда таъ- 
минлаш;
тарбияси «оғир», қаровсиз қолган болаларнинг ота-оналари би- 
лан ишлаш, оилаларга педагогик ёрдам бериш; 
ёш оилалар билан ишлаш, тиббий, тарбиявий, ҳуқуқий, маъна- 
вий-маърифий, ижтимоий тушунчалар бериш учун махсус тад- 
бирларнч амалга опшриш;
турар жойда ва маҳаллада олиб борилаётган барча тарбиявий, 
маънавий, маърифий, маданий-оммавий ва спорт тадбирлари 
маркази - мактаб бўлишига эрншиш;
ўқувчи-ёшлар, ота-оналар, жамоатчилик билан ҳуқуқий тар- 
бияни амалга ошириш, тарбия жараёнининг барча ипггирокчи- 
лари орасида миллнй мафкурани тарғиб қилиш, ақидапараст- 
лик ва миллий тараққиётимизга зарарли ғояларнннг кириб ке- 
лишига қарши муросасиз курашишни ташкнл қилиш; 
таълим муассасалари низомлари асосида ўқувчиларнинг мак- 
табда жорий қилинган тартибга амал қилишларини таъминлаш.
www.ziyouz.com kutubxonasi



Download 7,1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   144




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish