Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги тошкент вилоят давлат педагогика институти ж. Ҳасанбоев, Ҳ. Сарибоев, Г. Ниёзов



Download 7,1 Mb.
Pdf ko'rish
bet26/144
Sana02.03.2022
Hajmi7,1 Mb.
#478042
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   144
Bog'liq
Pedagogika (J.Hasanboyeva, J.Sariboyev va b.)

қ о р о з и
ва бошқалар.
Жазо ўқувчиларни ёмон салбнй қилиқлар салбий ҳаракатлар, 
одобсизликлардан сақлайдиган усуллардан ҳисобланади. Аммо, 
болани йўл қўйгаи хатоси учун жеркиш ҳаддан эиёд қоралаш, бе- 
маҳал унга қараб бақнрнш салбий оқибатларга олиб келади.
Мактабларда жазо чоралари ўқувчилар ва мактаб маъмурия- 
тининг оғзакн танбеҳи, синф ўқувчиларн ўртасида огоҳлантириш, 
уй вазифасини бажартириш учун дарсдан кейин олиб қолиш, мак- 
таб бўйича буйруқ билан хайфсан эълон қилиш, бир синфдан ик- 
кинчисига, бир мактабдан бошқасига ўтказиш чоралари кўрили- 
ши мумкин.
Уқувчиларнинг салбий ҳаракатлари, тартиб бузганликлари учун 
уларни койиб туриш зарур. Танбеҳ бераман деб ўқувчиларнинг ҳақ-
www.ziyouz.com kutubxonasi


ҳуқуқини поймол қилиб, қарғаб, сўкиш ўрнига панд-насиҳат қил- 
ган маъқул бўлади.
Иложи борича уялтириш, танбеҳ беришни алоҳида, юзма-юз, 
якка тартибда ўтказилгани маъқул. Юқори синф болалари ва қиз- 
ларини ўртоқлари олдида камроқ уялтириш мақсадга мувофиқ- 
дир.
Умуман, уялтириш ва танбеҳ бериш тадбир сифатида ишла- 
тилганда, иложи борича ўқувчилар характерини ва ёш хусусият- 
ларини ҳисобга олиш керак.
§ 2. Онгли интизом-ақлий тарбияимнг таркнбий қисми
Ижтимоий жамият ҳаётини тартибли кечишини таъминлаш 
мақсадида ахлоқий ҳамда ҳуқуқий меъёрлар қабул қнлинган. 
Ижтимоий-ахлоқнй меъёрлар омма томонидан яратилган бўлиб, 
унда муайян миллат (элат, қабилалар ёки этник гуруҳлар) киши- 
ларининг турмуш тарзи, ҳаётий ёндашувлари, ўй-фикрлари, дунё 
қарашларини намоён этувчи талаблар акс этади. Ижтнмоий-ахло- 
қий меъёрлар омма фикри асосида тартибга солинади.
Жамият ижтимоий ҳаётнда муҳим ўрин тутувчи ижтимоий- 
ҳуқуқий меъёрлар эса давлт томонидан 
қабул қилнииб, 
тегишли 
қонун актлари асосида тартибга солинади. Ижтимоий-ахлоқий меъ- 
ёрларга амал қилишда ихтиёрийлик тамойилининг устунлиги кўзга 
ташланса, ижтимоий-ҳуқуқий меъёрларга амал 
қилиш 
мажбурий- 
лик хусусиятига эгадир.
Интизом-ижтимоий-ахлоқий ва ҳуқуқнй меъёрларга нисба- 
тан онгли ёндашув, уларга тўла амал қнлиш демакдир. Бошқача 
талқин этиладиган бўлса, интизом-шахс фаолиятининг ижтимо- 
ий-ахлоқий ҳамда ижтимоий-ҳуқуқнй меъёрларт талаблари асо- 
сида ташкил этилиш кўрсаткичи саналади. Онгли интизом ту- 
шунчаси эса шахс фаолиятннинг ижтимоий-ахлоқий ҳамда иж- 
тимоий-ҳуқуқий меъёрлар талаблари асосида ақлий қувватга 
таянган ҳолда ташкил этилиш кўрсаткичидир. Онгли интизом 
тарбияси ўқувчилар томонидан интизомнинг моҳияти, унинг иж- 
тимоий жамият ҳамда шахс ҳаётида тутган ўрнини тўғри баҳо- 
лаш, шунингдек. ижтимоий-ахлоқнй ва ижтимоий-ҳуқуқий меъ- 
ёрлар талабларига онгли муносабатнн шакллантиришга йўнал- 
тирилган педагогик жараёндир. Ўқувчилар ўртаснда онгли ин-
www.ziyouz.com kutubxonasi


тизом тарбиясини ташкил этиш жараёнида қуйидаги вазифалар 
амалга оширилади:
1. Ижтимоий-ахлоқий ва ижтимоий-ҳуқуқий меъёрлар моҳияти- 
ни ўқувчилар онгига сингдириш, онгли интизом тушунчасини 
қарор топтириш.
2. Ўқувчилар томонидан ижтимоий бурч моҳиятининг ўзлашти- 
рилишига эришиш.
3. Ўқувчиларда ижтимоий бурчни адо этиш жараёнида онгли ва 
ихтиёрий фаолиятини ташкил этиш борасидаги кўникма ва 
малакаларни шакллантириш.
4. Ўқувчиларда кундалик ҳаётий режим асосида фаолиятни таш- 
кил этиш кўникмасини ҳосил қилиш.
5. Ўқувчиларда меҳнатни илмий асосда ташкил этиш (меҳнат ва 
дам олиш фаолияти, ақлий ва жисмоний меҳнат фаолияти ўрта- 
сида ўзаро мутаносибликиинг қарор топишига эришиш) кўник- 
ма ва малакаларини ҳосил қилишга эришиш.
6. Ўқувчиларда таълим муассасаси ички тартиб-қоидаларига 
бўйсуниш ҳиссини шакллантириш.
7. Интизомсизликнинг олдини олган ҳолда интизомсизликка 
қарши курашишга йўналтирилган фаолиятини йўлга қўйиш ва 
бошқалар.
Таълим муассасаларининг муҳим вазифаларидан бири-ёш ав- 
лодни онгли интизом руҳида тарбиялашдир.
Таълим муассасаларида ўрнатилгаи интизом таълим муасса- 
салари жамоасини жипслапггириш, таълим муассасаси ички ҳаёти 
ва фаолиятининг мўътадил кечишини таъмиилайди. Интизом ўқув- 
чилардан ҳамжиҳатлик асосида фаолият олиб бориш, ўқув юрти 
манфаати учун биргаликда курапшш, раҳбарият ҳамда ваколатли 
ўқувчилар органлари, унинг аъзолари талабларини тўғри талқин 
этиш ва уларнинг бажарилишини талаб этади.
Ўқув юртида қарор топган онгли интизом ўқувчилар фаолли- 
ги ва ташаббускорлигининг ўсишига ёрдам беради. Шунингдек, 
онгли интизом ўқувчиларнинг ўқиш ва меҳнат фаолиятига онг- 
ли муносабатда бўлиш, ўқув юрти ички тартиб-интизомига 
бўйсуниш, жамоа томонидан топширилган топшириқни бажа- 
ришга виждонан ёндашган ҳолда хулқ-атвор меъёрларига қатъ- 
ий риоя этиш зарурлигини тушуниб олишлари ва уларга ўз их-
www.ziyouz.com kutubxonasi


тиёрлари билан итоат этиш кўникмаларининг ҳосил бўлишига 
шароит яратади.
Таьлим муассасалари ўқувчиларида интизомлилик хислати- 
нинг ҳосил бўлиши учун таълим-тарбия ишларининг сифатини 
яхшилаш, уларнинг самарадорлигини ошришга имкон беради.
Онгли интизом жамоа ёрдамида олиб борилган тарбиявий иш- 
ларнинг натижасигина бўлиб қолмай, айни вақтда, тарбия воси- 
таси сифатида хизмат қилади. Интизом кўрсаткичи қанчалик юк- 
сак даражага кўтарилса, унинг тарбия воситаси сифатидаги таъ- 
сири шунча ортиб боради. Интизомли жамоа ўз аъзоларини ички 
тартибга риоя қилишга, муайян хулқ меъёрларига амал қилишга, 
ўқитувчилар топшириқларини бажаришга, ўз тенгдошларига на- 
муна кўрсатишга, ижтимоий бурчни англашга ўргатади. Бундай 
жамоада ўқувчи нотўғри ҳаракат қилса, унинг хатоси кўрсатила- 
ди, натижада ўқувчи томонидан ўз хатосини англаши, тўғрнлаш- 
га бўлган уриниш юзага келади. Ўқувчи ва жамоа ўртасида онгли 
интизомни қарор топтириш икки томонлама таъсир кучига эга- 
дир. Ўқувчи жамоа доирасида жамоанинг салбий хусусиятлари- 
ни йўқотиш учун курашади, жамоа эса ўқувчидаги мавжуд нуқ- 
сонларни бартараф этишга ўз улушини қўшади.
Интизом ўқув ишларига ғоят катта таъсир кўрсатади. 
Ўқитувчиларнинг топшириқларни, жамоа қарорларини бажа- 
риш, машғулотларга кечикмасдан етиб келиш ҳамда сабабсиз 
биронта ҳам дарсни қолдирмаслик, дарсда тартиб сақлаш, уй 
вазифаларини ўз вақтида бажариш каби ҳолатлар таълим жа- 
раёнининг муваффақиятини, шунингдек, ўқувчиларнинг чуқур 
билим олишлари учун имкон яратади. Шундай экаи, қайсики 
ўқув юртида ўқитувчи ва ўқувчилар жамоаси интизом қоида- 
ларига қаттиқ риоя қилса, ўша ўқув юртида ўзлаштириш юқори 
даражада бўлади, тарбиявий ишларни ташкил этишда юксак 
натижалар қўлга киритилади.
Ўқувчиларнинг онгли интизомини қарор топтиришда кунда- 
лик ҳаётий режим ҳамда унга қатъий амал қилиш муҳим аҳамият 
касб этади. Қатъий дарс жадвали, синфдан ва мактабдан ташқари 
тарбиявий тадбирларни уюштириш ва уларни ўтказиш, кундалик 
фаолиятни аниқ режалаштириш ўқувчининг шахсий ҳаётини му- 
айян тартибга солишга хизмат қилади.
www.ziyouz.com kutubxonasi


Ўқувчиларнинг кундалик ҳаётий режимини ишлаб чиқишда 
мактаб ва мактабдан ташқари та^лим муассасалари муайян ўрин 
эгаллаши лозим. Улар орасида номувофиқлик бўлмаслиги керак. 
Умумий ўрга таълнм мактаблари тарбиявий тадбирларни режалаш- 
тираётганда макгабдан ташқари таълим муассасалари тадбирлар 
режасини, мактабдан ташқари таълим муаа^асалари эса умумий ўрта 
таълим мактабларининг тадбирлар режаси мазмунини инобатга 
олиши лозим. Шунингдек, улар ўқув-тарбиявий тадбирларни бир- 
галикда ўтказишлари янада мақсадга мувофиқ бўлади.
Ўқувчиларни кундалик режимини ўз ташаббуслари билан ту- 
зиш ва бажаришга ўргатиш муҳимдир. У ўзининг кундалик режи- 
мини мактаб ва мактабдан ташқари муассасалар иш режаси би- 
лан мувофиқлаштиришга эришиши мақсадга мувофиқдир. Кун- 
далик режимни тузиш, унга риоя қилиш, фаолият турларини, иш 
ҳажмини, дам олиш, овқатланиш, ухлаш ва гигиена талабларига 
амал қилшп кабиларга ажратиладиган вақтни белгилашда ота-она- 
лар ва ўқитувчилар уларга ёрдамлашишлари яхши натижалар бе- 
ради.
Кундалик режимга амал қилиш фақат организмнинг физиоло- 
гик қувватига ижобий таъсир кўрсатиб қолмай, балки иш учун за- 
рур тартибни юзага келтиради, унинг бажарилишини енгиллашти- 
ради, режимга, интизом талабларига ижобий муносабатни шакл- 
лакгиради.
Онгли интизом туйғусини ўқувчиларда шакллантириш қуйи- 
даги мазмундаги фаолиятни ташкил этиш асосида кечади:
а) мақсадга мувофиқ талабларнинг қўйилиши ҳамда уларнинг 
ўқувчипар томонидан бажарилишини уэлуксиз, доимий назо- 
рат қилиб бориш;
б) ижтимоий-ахлоқий ва ижтимоий-ҳуқуқий меъёрлар моҳияти- 
ни тушунтириш;
в) онгли интизом меэонларидаи бири бўлган интизомли хулқ, ха- 
рактер ва ирода сифатларини ҳосил қилиш мақсадида машқ 
қилдириш ва ўргатиш;
г) рағбатлантириш ва жаэолаш. Рағбатлантириш - ўқувчининг иа- 
мунали хулқи учун бошқаларга ибрат қилиб кўрсатиш, фах- 
рий ёрлиқлар билан тақдирлаш, деворий газетада ушбу ўқувчи 
тўғрисида кичик маълумотнома бериш, унинг суратини мах-
www.ziyouz.com kutubxonasi


сус доскага қўйиш, ота-онасининг номига ташаккурнома юбо- 
риш ва бошқалар. Жазолаш - ўқувчи (талаба)нинг хатти-ҳара- 
кати ва фаолиятини жамоа муҳокамасига қўйиш каби ҳолат 
асосида ташкил этилади.
Юқорида билдирилган фикрларга таяниб, қуйидаги хулосалар- 
га келишимиз мумкин:
1. Маънавий-ахлоқий тарбияни ташкил этиш ижтимоий тарбия- 
нинг муваффақиятини таъминловчи энг муҳим омил санала- 
ди. Маънавий-ахлоқий тарбия баркамол шахсни шаклланти- 
риш негизи, асосидир. Шу боис, ушбу тарбияни таппсил этиш 
таълим муассасалари фаолиятинииг муҳим ва ажралмас tap- 
кибий қисмидир.
2. Таълим муассасаларида маънавий-ахлоқий тарбияни йўлга 
қўйилишининг қуйидаги турлари алоҳида аҳамиятга эгадир: 
суҳбат, учрашув, эргалик, ҳафталик, ойлик, кўрик, конферен- 
ция, баҳс, мунозара ва бошқалар.
3. Онгли интизом - шахс фаолиятининг ижгимоий-ахлоқий ҳамда 
ижтимоий-ҳуқуқий меъёрлар талаблари асосида ақлий қувват- 
га таянган ҳолда ташкил этиш кўрсаткичидир.
Онгли интизом тарбияси яхлит педагогик жараён бўлиб, унда 
ўқувчиларнинг ижтимоий-ахлоқий ҳамда ижтиомий-ҳуқуқий меъ- 
ёрларга онгли муносабати шакллантирил ади.

Download 7,1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   144




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish