§ 3. Ахлоқий тарбиянинг йўллари ва воситалари
Инсоннинг ахлоқий тарбияланганлиги унинг теварак-атрофда-
ги нарсаларга бўлган турли-туман муносабатларидан намоён бўла-
ди. У инсоннинг ҳисларида, кечинмаларида ифодаланади ҳамда
хулқ-атворида, хатги-ҳаракатида кўринади. Ахлоқий тарбиянинг
мақсади шахсни ахлоқий шакллантиришдир.
Шахснинг муҳим маънавий сифатлари бўлган ахлоқий онг,
ҳиссиёт ва хулқни шакллантириш; ватанпарварлик, ватанга му-
ҳаббат, Ўзбекистон герби, байроғи, мадҳиясига ҳурмат, инсонпар-
варлик, меҳнатга муносабат, жамоа билан биргаликда қилинади-
ган изланишларга муносабат, онгли интизом ва бошқа туйғулар-
ни камол топтириш ахлоқий тарбиянинг асосий вазифаларидир.
Ахлоқий тарбиянинг мазмуни, аввало, ўқувчиларнинг амалий
фаолиятларида, ўқиш, меҳнат, жамоатчилик ишларида, уларнинг
www.ziyouz.com kutubxonasi
муносабатлари характерида, ўзаро таъсир кўрсатиш усуллари,
хулқ-атвор меъёрларини ўзлаштиришларида намоён бўлади.
Ахлоқий тарбия ёши ва ўҳувчининг тўғри йўналиш олиши учун
ҳал қилувчи таъсир кўрсатадиган муҳитни (оила, ўртоқлар ва
дўстлар муҳнти) ҳам ҳисобга олганда шахснинг бутун ҳаётий фа-
олияти жараёнида амалга оширилади. Ахлоқий тарбиянинг йўл
ва усуллари ўқувчиларга ахлоқий сабоқ бериш каби махсус ишни
ташкил қилишда алоҳида хусусиятга эга. Ушбу йўлларни кўриб
чиқайлик. Ахлоқий билим бериш бир қанча тарбиявий вазифа-
ларни бажаради: инсон ҳаёти ва маданиятининг ахлоқий қадрият-
лари тўғрисида кенг тасаввур беради.
Ахлоқий тасаввурлар, қараш, мулоҳаза, баҳо бериш каби ту-
шунчаларни шакллантиришга ва шу асосида ахлоқий эътиқодни
юксалтиришга таъсир кўрсатади, яъни:
ўқувчиларни ўзларининг ахлоқий тажрибаларини мушоҳада
қилишлари ва бойитишларига ёрдам беради;
турли манбалардан ахлоқ тўғрисида олинган билимларни
тўғрилайди;
шахснинг ўзини ахлоқий тарбиялашга замин яратади.
Ахлоқий билим беришни ташкил қилишда ўқувчиларнинг ёш
хусусиятларини, уларнинг шахсий ахлоқий тажрибаларини, ах-
лоқий меъёрлар тўғрисидаги хабардорлик даражасини, ахлоқ со-
ҳасидаги ўзлаштирган билимларнинг ахлоқий талаблари билан
муносабатини ҳисобга олиш зарур.
Ахлоқий билим, асосан ахлоқ тўғрисидаги суҳбатлар, маъру-
залар, мавзуи, кечалар, турли касб намояндалари билан учрашув-
лар, ўқувчилар конференциялари ва бошқа воситалар билан амалга
оширилади.
Ахлоқий меъёрларни тушунтириш ахлоқий билимларнинг пой-
девори бўлиб хизмат қилувчи дунёқарашга таянганда самарали
амалга оширилади.
Шахснинг ахлоқий ривожланиши ахлоқий эҳтиёжларни шакл-
лантиришни ўз ичига олади: меҳнатга, мулоқотга, маданий қад-
риятларни ўзлапггиришга, билиш қобилиятини ривожлантириш
ва бошқаларга эҳтиёж излайди. Бу эҳтиёжлар ўқувчилар фаолия-
ти ва муносабатларининг реал тажрибасида ривожланади. Кўп қир-
рали фаолият жараёнида хатти-ҳаракатнинг ижтимоий фойдали
www.ziyouz.com kutubxonasi
кўникмалари, ахлоқий одатлар, барқарор муносабатлар шакллана-
ди.
Ахлоқий тажриба тўплаш учун фақат баҳолаш ва хулқнннг
одатдаги формаларини талаб қилувчи фактларгина катта аҳами-
ятга эга бўлмайди.
Ҳодисаларнинг хилма-хиллиги, ҳар бирининг кўп қиррали,
ёши, лавозими, ижтимоий ҳолати, мижози, ҳаётий биографияси
турлича бўлган кишиларнинг ишидаги, фикр-мулоҳазаларидаги,
хатти-ҳаракатидаги чалкашликлар ва баъзан зиддиятлар ҳам ўқув-
чиларга турлича мураккаб бўлган кўплаб янги вазифалар юклай-
ди. Уларни таҳлил қилиш, ҳар бирининг ечимини излаш, топил-
ган йўлнинг тўғрилигини текшириб кўриш ахлоқий тажриба
тўплашнииг муҳим йўлидир.
Ахлоқий меъёрларни ўзлаштириш инсоннинг бу меъёрларига
эмоционал муносабати билан бойийди. Ахлоқий меъёрни маълум
маънода у ёки бу хатти-ҳаракатни келтириб чиқаришга ундовчи
сабаблар ҳам белгилайди.
Ахлоқий туйғу, ахлоқий иэггироб ва ахлоқий муносабатлар қать-
ий шахсий маънавий қиёфага эга. Улар инсонни олижаноб ҳара-
кат ва ниятлардан қониқтиради, ахлоқий меъёрларни бузганлик-
ларида виждон азобига солади.
Психологларнинг аниқлашича, кичик мактаб ёши ахлоқий та-
лаб ва меъёрларини ўзлаштиришга мойиллигининг юқорилиги
билан характерланади. Бу шахс ривожланишига ўз вақтида ахло-
қий пойдевор қўйиш имконини беради.
Ўсмирлик ёшида яқин атроф-муҳитини ўзлаштиришда муай-
ян тажриба пайдо бўлади, тенгдошлар билан барқарор алоқалар
ўрнатилади, ўз-ўзини англаш, хусусий шахсинитасдиқлашга эҳти-
ёж кучаяди, ўсмир атрофидаги кишилар намунасига эргашади,
идеал ахтариш, ўз мавқеини белгилаш воситасини танлашга ин-
тилади. Ахлоқий тарбияни тўғри амалга ошириш шахснинг гар-
моник ривожланиши, унинг ахлоқий соғломлиги учун катга аҳами-
ятга эга.
www.ziyouz.com kutubxonasi
Do'stlaringiz bilan baham: |