Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги республика таълим маркази



Download 3,61 Mb.
bet12/46
Sana31.03.2022
Hajmi3,61 Mb.
#520542
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   46
Bog'liq
сузиш 17.01.2011 Гулсара опа




Брасс



Брасс бу қўл ва оёқларнинг бир вақтнинг ўзида узлуксиз ва симметрик ҳаракатидир. Дельфин усулидан фарқли қўл ҳаракати цикли сув остида бажарилади.


Тезлик кўрсаткичлари буйича брасс сув спорти услублари орасида охирги ўринни эгаллайди. Бироқ Брасс амалий сузишда катта аҳамиятга эгадир, чунки спортчининг товуш чиқармасдан сузишига имкон яратади. Сув юзини кўришни ва катта масофаларни босиб ўтишни таъминлайди. Шунингдек Брасс сув остида сузишда ҳам қўлланилади. Брасс услуби 50, 100-200м. масофада қўлланилади, комплекс сузишда эса 200-400 м. (биринчи бўлак 50-100 м.) ва 3-даврда комбинацияланган эстафетада 4Х100 м.
Ҳар бир цикл қўл ва оёқнинг бир вақтнинг ўзида ҳаракати, бир марта нафас олиш ва бир вақтнинг ўзида маротаба нафас чиқаришдан иборат.
Гавда ҳолати. Брасс услубида сузишда сузувчининг гавдаси сув сатҳида чўзилган ва юзи пастга қараган, ва сувга шўнғиган ҳолатда бўлади. Бу усулда қулоч отишнинг хослиги ва нафас олиш, гавданинг ҳолатини «забт» этиш бурчаги 2-15°гача бўлади.
Оёқлар ҳаракати. «Брасс» услубида оёқларнинг йиғилиши, иш ҳаракати (туртки) ва сирпанишдек (пауза) ҳаракатларини бажаради.
Тайёрланиш ҳаракатлари. Бошланғич ҳолатда оёқлар чўзилган ва бирлашган, оёқ учи эса йиғилган бўлади. Сўнгра оёқлар бир вақтнинг ўзида тизза ва тос суяги бўғинларида букилади, шу вақтда тиззалар елка кенглигида симметрия ҳолатида ёйилади ва бир вақтнинг ўзида озгина пастга тушади, оёқ кафтлар гавда йуналиши буйича сув юзасига яқин ҳаракатларни бажаради, гавдани тортиш вақтида оёқ кафтлар икки томонга ёйилади. Тайёрланиш ҳаракатлари болдир ва оёқ кафтларнинг ташкарига бир вақтнинг ўзида оёқ кафтлари ташки томонга букилади («ўзига каратиб»).
Ишчи ҳаракат кетма кет, тезлаштирилган, тезлик билан оёқларни тос суяги ва тизза бўғинларида оркага караб– ёнга ва озрок пастга тўғриланиши билан бошланади. Оёқларнинг тизза бўғинида тўғриланиши жараёнида гавданинг ўрта қисмига тенглаштирилади. Иш ҳаракатини бажариш жараёнида, асосий сузиш юзалари, оёқ кафти ва болдирнинг ички юзалари хисобланади. Иш ҳаракати оёқларнинг тўғриланиши ва оёқ учини чўзиш билан тугалланади.
Қўллар ҳаракати. Брасс услуби қўллар ҳаракати цикли ва тайёрлаш ҳаракатларидан иборат
Ишчи ҳаракат. Бошлангич ҳолатда қўллар узатилиб бирлашган қулоч отиш кафти эса пастга каратилган. Кейин узатилган қўллар ёнга ва пастга ҳаракат килиб бир вақтнинг ўзида кафтлар ташқарига бурилади, қўл панжалари эса сузувчининг гавдасига перпендикуляр ҳолатга келтирилади. Сув юзаси ва қўллар орасидаги бурчак 15-20° ни ташкил этганда иш ҳаракатининг энг самарали жараёни бошланади. Бу ерда тирсак бўғинларида озгина букилган қўлнинг оркага- пастга ва ёнга сувни куч билан оркага итаради. Қўл панжалари сув юзасида елка кенглигига яқинлашганда ёки кирганда ишчи ҳолат тугалланади
Тайёрланиш ҳаракатлари. Бу ҳаракат қўл панжаларининг гавдага караб (ичкарига) бурилиши ва шу билан бирга тирсак бўғинлариниг орасидаги бурчак тахминан 90-100° хосил килганда бошланади. Сўнгра, букишни давом эттириб тирсак бўғинлари пастга тушади ва қўл панжалари юқорига кўтарилади тирсак бўғинлари билан тенглашади (горизонтал ҳолатда), ҳамда бир вақтнинг ўзида бир оз олдинга чикади (қўллар кукрак остига келтирилади). Шундан сунг гавдага караб (ичкарига) бурилган қўл панжалари тирсак бўғинларида тўғриланиб олдинга узатилади ва иш ҳаракатни бажариш учун бошлангич ҳолатга қайтади.
Нафас олиш. Нафас олиш учун сузувчи бошини сувдан кўтариши керакки, огиз сув сатҳидан юқорида бўлиши керак. Бошнинг бундай ҳолати елка ҳолатига боғликдир. Елканинг энг юқори ҳолати қўллар билан сувни итариш ҳолатининг сўнггида бошланади. Айнан шу пайтда огизни катта очган холда нафас олинади, сўнгра бош сувга туширилиб ва қиска танаффусдан сўнг нафас чиқариш бошланади. Нафас чиқариш оғиз ва бурун орқали бажарилади ва шу цикл давомида давом этади.
Ҳаракатни умумий мувофиқлиги. Тўғриланган ва бирлаштирилган қўл ва оёқлар бошланғич ҳолатида иш ҳаракатини қўллар бажаради, оёқлар эса тўғри ва бўшашган ҳолатда бўлади. Сўнгра қўллар тайёрланиш ҳаракатини биринчи ярмида (қўллар кўкрак остига келтирилган) оёқлар тортилади. Шундан сўнг қўллар тайёрланиш ҳаракатининг иккинчи қисмини бажаради (олдинга узатилади). Бир вақтнинг ўзида оёқлар иш ҳаракатини бажаради (сувни итариш «толчок») ва қўлларни тузатиш вақтидан озгина кечроқ вақтда тугайди. Қисқа сирпаниш жараёнидан сўнг ҳаракатлар цикли такрорланади.


Download 3,61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   46




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish