Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги низомий номидаги тошкент давлат педагогика


Ўқувчиларнинг китобхонлик маданиятини шакллантиришда ўқиш дарсларининг роли. Ўқувчиларда ўқиш малакаларини



Download 4,79 Mb.
bet46/110
Sana11.03.2022
Hajmi4,79 Mb.
#490208
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   110
Bog'liq
4.2.-Boshlangich-1-қисм

1.3. Ўқувчиларнинг китобхонлик маданиятини шакллантиришда ўқиш дарсларининг роли. Ўқувчиларда ўқиш малакаларини
шакллантиришдаги қийинчиликлар.

Президентимиз Шавкат Мирзиёев 2017 йил 12 январь куни “Китоб маҳсулотларини чоп этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғибот қилиш бўйича комиссия тузиш тўғрисида”ги фармойишни имзоладилар. Фармойишда болалар адабиётининг сифатини яхшилашга алоҳида эътибор қаратдилар. Хусусан, таълим муассасаларида синфдан ташқари ўқиш учун тавсия этилган ўзбек ва чет эл адибларининг мумтоз ва замонавий асарларини танлаб, хрестоматия адабиётлари рўйхатларини қайта кўриб чиқиш ва ўқув жараёнига мутолаа этилган асарлар асосида иншо ёзиш тизимини жорий этиш масаласига алоҳида урғу берилган.


79

Болалар адабиёти ўқувчиларни ёшларни имон-эътиқодли кишилар сифатида ва Ватанга муҳаббат руҳида тарбиялашда мамлакатимизнинг қудратли қуролидир. Бугунги даврда бу фанга интилиш, қизиқиш, ўрганиш, ўзлаштириш янада ошди. Шундай экан, кичкинтойларга атаб ёзиладиган ҳар қандай бадиий асар уларнинг ёш хусусиятларига, савияларига мос бўлиши, улар қалбида чуқур ўй-фикрлар уйғотиши, ёрқин образлар ва юксак ғояларга бой бўлиши, уларни улкан ва порлоқ ишларга илҳомлантириши зарур. Энг муҳими, мавзулар тушунарли, содда ва қизиқарли тилда ёритилиши лозим.

Фақат чинакам бадиий асарларгина болаларга кучли таъсир кўрсатиб, ана шу талабларга жавоб бера олади. Шу сабабли бундай китоблар педагогик ва психологик нуқтаи назардан ҳам алоҳида аҳамият касб этади.


Болалар адабиёти бу вазифани бажаришда аввало, бадиий тилга суянади. Адабий асарнинг тили унинг ғоявий мазмунини аниқ ва ифодали очиб бериш воситасидир. Яхши, аниқ, равон, образли, бой тил билан ёзилган асар ёзувчининг мақсад ва фикрларини китобхонларга тез ва осон етказади.


Буюк мутафаккир Алишер Навоий «Маҳбуб-ул қулуб» асарида тилни «кўнгил хазинасининг қулфи1», деб таърифлайди, кишиларни қисқа ва





  1. Alisher Navoiy. «Mahbub-ul qulub» asari. www.ziyouz.com kutubxonasi

80
мазмунли, чуқур мантиқ билан сўзлашга чақиради. Бу талаб, шубҳасиз, болалар ёзувчиларига ҳам тааллуқлидир.


Болалар ёзувчиси содда, равон, қизиқарли ва мазмундор қилиб ёза билиши керак. Бунинг учун эса у халқ тилини пухта билиши лозим.


Равон тил билан ёзилган бадиий асарлар ёш китобхоннинг нутқига ҳам катта таъсир кўрсатади, сўз бойлигини оширади.


Болалар ёзувчиларининг энг яхши китоблари ёш авлодни табиатни севишга, ҳалол яшашга, илм-фан чўққиларини эгаллашга, халқ учун фойдали янги кашфиётлар қилишга ўргатади. Китоб халқимизнинг ўтмиши, илғор маданиятимиз, фан ва техникамиз ютуқлари билан таништиради, фахр туйғуларини ўстиради.





Download 4,79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   110




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish