Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги низомий номидаги тошкент давлат педагогика


Мактаб ёшидаги кичик болалар китобхонлиги



Download 4,79 Mb.
bet47/110
Sana11.03.2022
Hajmi4,79 Mb.
#490208
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   110
Bog'liq
4.2.-Boshlangich-1-қисм

Мактаб ёшидаги кичик болалар китобхонлиги. Бу ёшдаги болалар китобхонлиги аввалгисидан бироз фарқ қилади. Бу фарқ болаларнинг ёши, билими, савияси билан боғлиқ. Мактабгача ёшдаги болалар, асосан, тарбиячилари, ота-оналари ёрдамида бадиий асарлар билан танишсалар, бошланғич синф ўқувчилари бу ишни мустақил бажарадилар. Мустақиллик уларга ишонч ва завқ-шавқ бағишлайди.

Бу ёшдаги болаларни теварак-атрофдаги турли воқеа-ҳодисалар ниҳоятда қизиқтиради. Уларнинг бизни қуршаган олам ҳақидаги саволларига бадиий асарларда муфассал жавоб берилган.


Бу давр болаларига тавсия этиладиган асарларнинг ҳажми аввалгисига нисбатан каттароқ, маъно ва мазмуни мураккаброқ бўлишидан ташқари, ҳарфлари ҳам йирик-йирик бўлиб, расм ва бўёқларга бой бўлиши талаб этилади.


Бу давр болалар китобхонлигида кичкинтой, албатта, бажариши зарур бўлган масъулият бор. Масалан, ота-она, тарбиячи, муаллим топшириғини сўзсиз адо этиш, намунали ўқиш, юриш-туришда ўзгаларга ибрат бўлиш, она-Ватанни севиш ва бошқалар.




Қўшиқлар. Бола тарбиясида қўшиқнинг роли жуда катта. Қўшиқ лириканинг энг қадимги шаклларидан бири бўлиб, куйлашга мўлжалланган бир неча бандли шеърдан иборатдир. Қўшиқлар куй-оҳанг билан айтилади. Баъзан қўшиқ ўйин билан бирга ижро этилади. Демак, қўшиқ учун шеър ва куй керак. Қўшиқ халқ оғзаки ижодининг энг кўп тарқалган ва оммалашиб кетган жанрларидан бири ҳисобланади.


Мақоллар. Халқ оғзаки ижодида мақоллар етакчи ўринда туради. Халқ яратган ғоят ихчам, чуқур ва тугал маъноли гаплар мақол деб юритилади. Мақол халқнинг, бир неча авлодларнинг ақл-у фаросати ҳамда

81
турмуш тажрибасининг якуни, улар донишмандлигининг маҳсулидир. Мақолларда ҳаётнинг аччиқ-чучугини татиб кўрган, турмушдаги ҳодисаларга ақл кўзи билан қарайдиган, соф виждонли, олийжаноб меҳнат аҳлининг бирор воқеа-ҳодисадан, бирор кишидан ёки бирор ишдан чиқарган хулосаси баён қилинади. Бу хулоса бирор киши учун (кўпроқ болалар учун) йўл кўрсатувчи бўлиб хизмат қилиши мумкин. Мақоллар халқнинг ақл-идроки, ижтимоий-тарихий тажрибаси, кураши ҳамда меҳнатнинг бадиий ифодаси сифатида яратиб келинмоқда.





Download 4,79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   110




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish