Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги низомий номидаги тошкент давлат педагогика



Download 4,79 Mb.
bet10/110
Sana11.03.2022
Hajmi4,79 Mb.
#490208
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   110
Bog'liq
4.2.-Boshlangich-1-қисм

2-мавзу: Ўқиш дарсларида матн устида ишлаш орқали бадиий асарни таҳлил қилиш компетенциясини шакллантириш. Синфдан ташқари ўқиш дарсларини ташкил этишга замонавий ёндашув ( 2 соат кўчма машғулот).

Ўқиш дарсларига қўйилган мақсадлар ва уларни амалга оширилишини кузатиш ва таҳлил қилиш. Ўқиш дарсларида матн устида


ишлаш орқали бадиий асарни таҳлил қилиш компетенциясини шакллантириш жараёнини кузатиш. Синфдан ташқари ўқиш дарсларини


ташкил этишдаги инновацияларни ўрганиш. Ўқиш дарсини кузатиш ва уни дидактик (таълимий) ва услубий таҳлил қилиш.




3-мавзу: Математикадан алгебраик (арифметик амаллар, ҳарфий ифодалар, тенгламалар ечиш) материаллар устида ишлаш технологияси


(2соат кўчма машғулот).

Математика дарсларига қўйилган мақсадлар ва уларни амалга оширилишини кузатиш ва таҳлил қилиш. Математика дарсларида алгебраик (арифметик амаллар, ҳарфий ифодалар, тенгламалар ечиш) материаллар устида ишлаш технологияси компетенциясини шакллантириш жараёнини кузатиш. Математика дарсини кузатиш ва уни дидактик (таълимий) ва услубий таҳлил қилиш.




4-мавзу: Бошланғич таълим математика фанидан масалалар ечишга замонавий ёндашув

Бошланғич синфларда масалалар ечишга ўргатиш, масалани эшитиш ва уни мустақил ўқиш малакасини шакллантириш жараёнини таҳлил қилиш. Масаланинг бошланғич таҳлилини ўтказиш, масалани қисқа ёзиш, масалани ечиш уни ўқитувчи талабига биноан ёзиш ва масала саволига жавоб бериш малакасини шакллантириш жараёнини кузатиш.




Кўчма машғулот “Бошланғич таълим фанларини ўқитиш методикаси” модули доирасида, талаб даражасидаги моддий-техника базага эга ва илмий-услубий жиҳатдан тажрибали умумий ўрта таълим


бошланғич таълим фанлари ўқитувчилари фаолият кўрсатаётган мактабларда ташкил этилади.


МУСТАҚИЛ ТАЪЛИМ МАЗМУНИ
16
Модулга оид ўрганилган материаллар асосида “Она тили дарсларида билим, кўникма, малакаларни назорат қилишнинг замонавий технологиялари”, “Савод ўргатиш даврида ўқишга ўргатишдаги муаммолар” мавзуларига оид мустақил иш бажарилади.

Фанлардан дарсларни кузатиш ва таҳлил қилишда қуйидагиларни: кўргазмали, намунавий, ҳисобот дарслари ва уларга қўйилган талаблар асосида дарсни таҳлил қилиш.


Дарсни баҳолаш мезонлари: 1) ўқитувчининг дарсга тайёргарлиги таҳлили (дарс ишланмаси, тақвим-мавзу режа, ўқув дастури, дарслик, дарс тақдимоти, кўргазмали қуроллар, тарқатма материаллар ва ҳ.к.ларни олдиндан ҳозирлаб қўйилганлиги), 2) дарс мазмуни таҳлили (дарс мақсадининг тўғри белгиланганлиги, мавзунинг бошқа фанлар билан боғланганлиги, дарс мавзусини мустаҳкамлаш учун берилган топшириқларнинг тўғри танланганлиги, ўқитувчининг ўз фанини қанчалик мукаммал билиши), 3) дарснинг услубий таҳлили (ўқитишнинг турли усулларидан тўғри ва ўрнида фойдаланганлиги, дарснинг интерфаоллик даражаси (ўқувчиларни фаоллаштирадиган гуруҳларда ёки мустақил ишлашига шароитнинг қанчалик яратилганлиги), дарс вақтининг тўғри тақсимланганлиги, ўқувчиларнинг дарсдаги гуруҳий ёки мустақил ишининг тўғри ташкил қилинганлиги, ўқув материалларининг табақалаштирилганлик даражаси (яхши ва қийин ўзлаштирадиган ўқувчиларга муносабат), 4) ўқитувчининг педагогик маҳорати таҳлили (ўқитувчининг дарс мавзусини равон тилда тушунтира олиши, ўқитувчининг дарсда ўзини дадил тута олиши, мотивация (ўқувчиларни таълим олишга ундаш) ва уни рағбатлантириб бориши, дарс давомида ижодий, таълимий муҳитни ярата олганлиги, дарсга оид кўргазмали қуроллар, жиҳозлар ва асбоблардан ўрнида фойдаланганлиги, ўқувчиларнинг фаоллиги), 5) дарсда дарслик ва бошқа қўшимча ўқув материалларидан фойдаланиш таҳлили (дарсда дарсликдан самарали фойдаланиш даражаси, қўшимча ўқув материалларидан фойдаланиш даражаси), 6) дарсда АКТ ва таълимнинг бошқа воситаларидан фойдаланиш таҳлили (ўқитувчининг проектор, мультимедиа ва бошқа техник воситалардан фойдалана олиш даражаси, ўқитувчининг тайёрлаган тақдимот сифати ёки ўқув доскасидан самарали фойдалана олиши, тақдимот сифати ёки мавзу асосий моментларининг доскага ёзиб борилиши), 7) дарсда яратилган таълимий муҳит ва муносабатлар таҳлили (ўқитувчининг ўқувчиларга нисбатан муносабати: хушмуомалалиги, тил топа олиши, ўқувчиларнинг бир-бирларига нисбатан муносабати: ўзаро


17
ёрдам, ҳурмат, ҳамжиҳатлик, ўқувчиларнинг ўқитувчига нисбатан муносабати: ҳурмат, интизом, эшитиш), 8) Баҳолаш ва дарсга якун ясаш таҳлили (ўқувчиларнинг дарс давомида билим ва кўникмаларининг тўғри баҳолаб борилиши, баҳолаш топшириқларининг дарс мақсадидан келиб-чиқиб тузилганлиги, дарс охирида дарсга якун қилиниши, рефлекция) асосида дарсни кузатиш ва уни дидактик (таълимий) ва услубий таҳлил қилиш.


Мазкур машғулот умумий ўрта таълим муассасаларининг бошланғич синфларида ўтказилади. Унда ўтказилган дарс тингловчилар томонидан тегишлимезонлар асосида таҳлил қилинади. Илғор педагогик тажрибага эга бўлган ўқитувчиларнинг иш тажрибаси ўрганилади. Бу жараёнга кўчма машғулот ташкил қилинган бошланғич синф ўқитувчиларини жалб этиш, уларнинг дарсларини таҳлил қилиш орқали уларга методик ёрдам кўрсатиш ҳам кўзда тутилади. Машғулот натижаси сифатида очиқ дарсни кузатиш ва таҳлил қилиш варағи тўлдирилади ва малака ишига илова қилинади.

18

19
Муаммоли вазият методи – тингловчиларни муаммоли вазиятга тўқнаш келишини таъминлаш асосида уларнинг билиш фаолиятини фаоллаштиришга асосланадиган йўл. Методнинг моҳияти аниқ вазиятни таҳлил қилиш, баҳолаш ва унинг ечими юзасидан қарор қабул қилишдан иборат. Таълим жараёнида муаммоли вазият методи қўлланилганда тингловчиларнинг фаолиятлари қуйидаги тизим асосида ташкил этилади:

Муаммоли вазият



Ечимнинг усул ва

Муаммо




воситаларини танлаш




Ҳаракатларни режалаштириш

Download 4,79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   110




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish