Ривожлантирувчи вазифа – ўқувчиларнинг касбгача тайёргарлигини ривожлантириш, меҳнат таълими (технология) фанини мазмунини такомиллаштириш орқали баркамол шахс бўлиб етишишига ёрдам бериш.
Ижодий вазифа – меҳнат таълими (технология) фанини жараёнида касб-ҳунар асосларига оид билим, кўникма ва малакаларини замонавий талаблар даражасида бўлишини таъминлаш учун ўқувчиларнинг мустақил равишда ижодий фаолият юрита олиши.
Амалий вазифа – буюм, нарса, намуналар асосида зарурий буюртмаларни амалда бажара олиш.
Бошланғич синфда меҳнат таълими (технология) фанини ёъналишлари бўйича машғулотларни ташкил қилиш ва ўтказиш кетма – кетлиги маҳаллий шароит ҳамда имкониятларни ҳисобга олган ҳолда таълим муассасаси томонидан белгиланади.
1-4-синфлар учун
Қоғоз ва картон билан ишлаш
Газлама ва толали материаллар билан ишлаш
Табиий ва турли материаллар билан ишлаш
Бадиий қуриш-ясаш ва техник моделлаштириш.
Ҳар бир дарс машғулоти хавфсизлик техникаси қоидаларига риоя қилган
ҳолда ташкил этилади.
Ўқувчиларга меҳнат таълими (технология) фанини ёъналишлари бўйича касблар турлари ҳақида ахборотлар берилади.
Мажбурий таълим муассасалари меҳнат таълими (технология) фанини ўқитишда даражаларга ажратган ҳолда ўқитилиши белгиланди.
Бошланғич синфда меҳнат А-1 (1-4 синф) ўқувчиларни ақлий ва жисмоний меҳнат турлари, касблар билан дастлабки таништириш, касб танлашга тайёрлаш, меҳнатни қадрлаш, меҳнатга қизиқиш ҳамда меҳнатсеварликни шакллантириш; табиий ва турли материаллардан буюмлар, жиҳозлар, табрикномалар, ўйинчоқлар, ҳаракатланувчи моделлар ясаш лаёқатини эгаллаш; А-1+ (1-4 синф) – меҳнат таълими (технология) фанини бўйича халқ ҳунармандчилигининг бошланғич элементлари сингдирилган турини эгаллашнинг кучайтирилган даражаси бўлиб, бунда танланган халқ ҳунармандчилик турлари бўйича кенгроқ назарий билим бериш билан бирга кучайтирилган ҳолда меҳнат
180
таълими асосида амалий машғулотларни бажариш лаёқатини ривожлантириш.
Меҳнат ва уни ўқитиш методикаси фани педагогик фанлардан бири бўлиб, фанининг асосий илмий изланишлари натижаларига таянган ҳолда, илғор ўқитувчиларнинг иш тажрибаси билан бойитилган материаллар асосида ёритиб беради. Ўқувчиларни меҳнатга тарбиялаш ва уларни бўлажак амалий фаолиятга тайёрлашда меҳнат малака ва кўникма ва малакаларни эгаллашларини таъминлайди, ўқувчиларни меҳнат фаолиятига, ижтимоий фойдали ишлаб чиқариш меҳнатини бажаришга тайёрлайди.. Меҳнат таълимида меҳнатга психологик тайёрлик, меҳнат фаолиятининг тўғри мотивлари асосида тарбиялайди, шахснинг ҳар бир онгли меҳнаткаш учун зарур бўлган сифатлари шаклланашида ёрдам беради. Ўқувчилар ўртасида ёълга қўйилган ўзаро ёрдам эса, уларда дўстлик, биродарлик, умумлашиш, жамоатчилик каби фазилатларни тарбиялайди. Шу билан бир қаторда билим, кўникма, малакаларини ривожлантириш, миллий ва умуминсоний қадриятлар асосида ижтимоий муносабатларга кириша олиш компетенцияларини шакллантиради .
Do'stlaringiz bilan baham: |