Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги мактабгача таълим муассасалари ходимларини қайта


Тингловчиларни инновацион педагогик фаолиятга тайѐрлаш



Download 1,24 Mb.
Pdf ko'rish
bet10/82
Sana21.02.2022
Hajmi1,24 Mb.
#71653
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   82
Bog'liq
bolalarni maktabga tajyorlashda maktab va mahalla hamkorligi

Тингловчиларни инновацион педагогик фаолиятга тайѐрлаш
 
Ў.О.Тоҳиров
МТМХҚТ ва УМОРЎММ 
 бўлим бошлиғи 
 
Янги авлодни тарбиялаш, уларни вояга етказиш, замонавий илм-фан ва 
касб-ҳунарларни пухта эгаллашлари учун бугунги кун педагоглари таълим 
жараѐнига оид инновацияларни жорий қилиш компетенцияларига эга 
бўлишлари зарур ҳисобланади. 
Ҳозирда таълим жараѐнида инновацион педагогик ва ахборот 
коммуникация технологияларини ўқув жараѐнида қўллашга бўлган қизиқиш, 
эътибор кундан-кунга ортиб бормоқда. Чунки, шу вақтгача анъанавий 
таълимда малака оширишга келган тингловчиларни фақатгина тайѐр 
билимларни эгаллашга ўргатиб келинган бўлса, замонавий технологияларда 
эса, улар эгаллаѐтган билимларини ўзлари қидириб мустақил равишда, илмий 
ѐндошган ҳолда ўрганиб таҳлил қилишларига, хатто хулоса ва тавсияларни 
ўзлари келтириб чиқаришларига ўргатади. Малака ошириш институтлари 
профессор-ўқитувчилари эса бу жараѐнга шахснинг баркамол ривожланиши, 
шаклланиши, билим олиш ва тарбияланишига шарт-шароитларни яратади 
ҳамда ривожлантирувчи, бошқарувчи, йўналтирувчи функцияларини ҳам 
бажаради.
Шунинг учун ҳам тингловчиларнинг малакасини ошириш жараѐнида 
инновацион педагогик технологияларнинг ўрни ва роли бениҳоя катта бўлиб, 
тингловчиларнинг педагогик маҳоратига оид билим, тажриба ва интерактив 
методлардан фойдаланиш, етук малакага эга бўлишларини таъминлайди. 
Шундай экан ―Инновацион педагогика ўзи нима?‖ деган савол 
туғилади. Бу борада қуйидагиларга тўхталиш мумкин. 


18 
Инновацион педагогика атамаси ва унга хос бўлган тадқиқотлар 
Ғарбий Европа ва АҚШда 60-йилларда пайдо бўлган. Инновацион фаолиятга 
оид қарашлар О.Н.Гоноболин, В.А.Сластинин, Н.В.Кузмина, А.И.Щерванов 
ва бошқалар ишларида тадқиқ этилган. 
Педагогика луғатларида инновация сўзининг луғавий маъноси 
қуйидагича келтирилган. Инновация – (инглизча) – янгиликни киритиш 
(тарқатиш) деган маъноларни билдиради. 
Янгилик киритишнинг ижтимоий-психологик аспекти америкалик 
инновациячи Э.Роджерс томонидан ишлаб чиқилган бўлиб, янгилик киритиш 
жараѐни қатнашчиларининг таснифи, уларнинг янгиликка бўлган муносабати 
ва бошқаларни кўрсатган. 
А.И.Григорин инновация деганда, муайян ижтимоий бирликка – 
ташкилот, аҳоли, жамият, гуруҳга, янги, нисбатан турғун (унсур) 
элементларини киритиб борувчи мақсадига мувофиқ ўзгаришлар эканлигини 
таъкидлаган. 
Бу жараѐнга икки хил қараш (Григорин, Сазонон, Степанов ва бошқ.) 
мавжуд. 
Биринчи қарашда, ҳаѐтга жорий этилган қандайдир янги ғоя ѐритилади. 
Иккинчи ѐндашувда, алоҳида-алоҳида киритилган янгиликларнинг 
ўзаро таъсири, уларнинг бирламчи, рақобати ва натижада бирининг ўрнини 
иккинчиси эгаллашидир. 
Педагогика адабиѐтларида инновацион жараѐннинг қуйидагича 
босқичлари келтирилади. Унга кўра: 
1. Янги ғоя туғилиши ѐки янгиликнинг пайдо бўлиши (кашфиѐт 
босқичи) деб юритилади. 
2. Ихтиро қилишлик – янгилик яратиш босқичи; 
3. Яратилган янгиликларнинг амалда қўллай билиш босқичи; 
4. Янгиликни ѐйиш, уни кенг тадбиқ этиш босқичи; 
5. Муайян соҳада янгиликка ҳукмронлик қилиш босқичи. 
Педагогик инновацияда ―янги‖ тушунчаси марказий ҳисобланиб, 
педагогик фанда – хусусий, шартли, маҳаллий ва субъектив янгиликка 
қизиқиш уйғотади. 
Илмий йўналишларда янгилик ва инновация тушунчалари фарқланади. 
Янгилик – бу восита, янги метод, методика, технология ва бошқалардир. 
―Инновация‖ – бу таълим: маълум босқичлар бўйича ривожланадиган 
жараѐн ҳисобланади. 
Инновацион жараѐнлар, уларнинг 
функциялари, ривожланиш 
қонуниятларининг педагогик асосларини ўрганиш ўқув жараѐнини 
замонавий педагогика ва психология фанлари ютуқлари асосида, жаҳон 
стандартлари даражасида ташкил этиш имконини беради.
Демак, тингловчи, янги педагогик технологиялар, назариялар, 
концепциялар муаллифи, тадқиқотчи, фойдаланувчи ва тарғиботчи сифатида 
намоѐн бўлади.
Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда инновацион педагогик 
технологияга қуйидагича таъриф бериш мумкин. 


19 
Инновацион педагогик технология – педагогик инновацияларни 

Download 1,24 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   82




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish