1. Шартнома предмети
Мазкур шартнома муассаса ва ота-оналарнинг болага таълим-тарбия бериш, унинг соғлигини муҳофазалаш ва мустаҳкамлаш, ҳиссий мутаносиблигини таъминлаш, жисмоний ва интеллектуал (аклий ва шахсий) ривожланиши, боланинг ривожланиш жараёнидаги камчиликларни муассаса ваколати доирасида бартараф этиш сифатидаги ҳуқуқ ва бурчларини белгилайди.
2. Томонларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
2.1. Махсус муассаса қуйидаги мажбуриятларни олади:
2.1.1. Тарбияланувчи________________________________________________нинг муассасадаги таълим муддати ___________________________
ХТМФМТТЭБ тиббий-психологик-педагогик-комиссиясининг 20__йилдаги _____сонли хулосасига асосан ________дан______гача. Шартнома муддати туман тиббий-психологик-педагогик комиссияси томонидан кўрсатилган муддатгача кучга эга.
2.1.2.Гуруҳга қуйидаги ҳужжатлар асосида қабул килинади:
яшаш жойидан ва ҳудудий шифохона дефектологи, психоневролог, кўз, қулоқ, бурун касалликлари бўйича хулоса муҳрланган, штампланган ҳамда ота ёки онанинг иш жойидан маълумотнома, туғилганлик ҳақида гувоҳнома нусхаси, тиббий ривожланиш харитаси, барча тор мутахассислар кўриги натижаси ёзилган ҳолда, бола мактабгача таълим муассасаларига қатнаган бўлса, унга берилган тавсифнома.
2.1.3.Бола ҳаётини муҳофаза қилиш жисмоний ҳамда психик соғлиғини мустаҳкамлашни таъминлаш, нутқидаги ва ривожланишдаги камчиликларни бартараф этиш, ижодий қобилиятлари ва қизиқишларини ривожлантириш, боланинг ривожланиш хусусиятларини инобатга олган ҳолда, унинг шахсига алоҳида ёндашишни йўлга қўйиш, боланинг ҳиссий муваффакиятларга эришиши ҳақида ғамхўрлик қилиш, «Бола ҳуқуқлари тўғрисида Конвенция»га риоя қилган ҳолда;
2.1.4.Бола муассасада Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан тасдиқланган ёки тавсия этилган дастур асосида ўқитилади;
2.1.5.Махсус муассасадаги предметли-ривожлантирувчи муҳит (хона, жиҳоз, ўкув-кўргазмали кўлланмалар, ўйин ва ўйинчоқлар) ташкил этилади;
2.1.6. Таълим дастурининг мазмуни, боланинг ёши, индивидуал хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда унинг фаолияти ташкил этилади;
2.1.7.Болани махсус муассаса ходимларининг қўпол муносабатлари, жисмоний ва психик зўравонликларнинг турли кўринишларидан ҳимоя қилишни таъминлайди;
2.1.8.Бола билан коррекцион-таълимий иш олиб боради;
2.1.9.Болага тиббий хизмат кўрсатишни ташкил қилади, даволовчи профилактик тартиб бўйича эмлаш ва диспансеризациядан ўтказади;
2.1.10.Бола касал бўлганида, санатор-курорт даволаниш, карантин, ота-онасининг таътили ёки сабабли ҳолатларида (касаллик, хизмат сафари ва ҳоказолар) унинг ўрни сақланади (ёз даврида ота-оналар томонидан ариза ёзилган такдирда, таътили неча кунлигидан қатъий назар 72 кун);
2.1.11.Боланинг буюмларини тўлалигича сақлайди (қимматбаҳо тақинчоқ ва кийим-кечаклар бундан мустасно)
2.1.12.Ота-онага болани тарбиялаш ва таълим бериш масалаларида малакали ёрдам кўрсатади;
2.1.13.Пуллик ҳизмат кўрсатиш ман этилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |