II. Дефектологнинг вазифалари
2.1.Дефектолог нутқи, эшитиши ва кўришида енгил нуқсонлар бўлган болаларни аниқлаб, улар билан тўғри коррекцион-педагогик иш олиб боради.
2.2. Дефектолог бола қабул қилинган кунидан бошлаб 15 кун мобайнида болалардаги камчиликларни текширади ҳамда 15 майдан-30 майгача олиб борилган коррекцион-педагогик ишлар натижаларини текшириб, таҳлил қилади.
2.3. Дефектолог тарбияланувчиларда аниқланган психик ривожланишдаги муаммоларни бартараф этиш устида иш олиб боради.
2.4. Муассаса дефектологи педагоглар, бошқа мактабгача таълим муассасасидаги мутахассислар, ота-оналарга ёки уларнинг ўрнини босувчиларга ёрдамга муҳтож бўлган болалар ҳақида маслаҳатлар беради ва семинарларда қатнашади.
2.5. Дефектолог ота-оналар билан ҳамкорликда иш юритади ва улар учун ахборотлар стенди тайёрлайди.
2.6. Дефектолог ўз устида иш олиб боради, бу ҳақдаги “Ўз устида ишлаш папкаси”ни юритади
III. Дефектологнинг лавозим мажбуриятлари
3.1. 3 ёшдан-6 ёшгача бўлган тарбияланувчилар нутқидаги камчиликларини аниқлаб, ташхис қўяди, тиббий ходимлар хулосасини тўплайди ва тиббий-психологик-педагогик комиссия назорати остида иш олиб боради.
3.2. Енгил эшитишида нуқсони бўлган, кўришида, руҳий ривожланиши сустлашган болаларда албатта нутқида камчилик бўлади, дефектолог уларнинг нутқи устида ишлаш билан бирга эшитиш, ақлий ривожланишдаги камчиликларни юмшатиш бўйича ҳам иш олиб боради.
3.3. Таълим олувчи тарбияланувчиларнинг камчилигига қараб гуруҳларга ажратади.
3.4. Гуруҳли, якка машғулотларда ривожланиши ва нутқий камчиликлари кузатилган болалар билан коррекцион-педагогик иш олиб бориш, шу билан бирга болалар бажара олмаган вазифаларни тиклаш бўйича иш олиб боради.
3.5. Умумий типдаги мактабгача таълим муассасасидаги педагоглар, бошқа мутахаcсислар билан боғлиқ ҳолда иш юритиб, машғулотларни кузатади, қатнашади, ўтказади.
3.6. Нутқи ва ривожланишида камчилик бўлган болалар ота-оналарига, педагогик ишчиларга махсус усулларни қўллаш ҳақида маслаҳатлар беради.
3.7. Зарур ҳужжатларни юритади.
3.8. Шахснинг умумий маданияти шаклланиши, ижтимоийлашуви, касбга оид дастурларни онгли танлаши ва ўзлаштиришига ҳаракат қилади.
3.9. Давлат талабларидан четга чиқмаган ҳолда турли хил коррекцион-педагогик ишлардан, таълимий усуллар шаклидан фойдаланади.
3.10. Давлат талабларига мувофиқ тарбияланувчилар ривожланиш даражасини таъминлайди, кейинги боланинг алмашиб туришига жавоб беради.
3.11. Муассасанинг таълимий вазифаларини татбиқ этади.
3.12. Ўзбекистон Республикасининг «Бола ҳуқуқлари тўғрисида Конвенция», “Таълим тўғрисида”ги Қонунида белгиланган тарбияланувчилар ҳуқуқ ва меъёрларига амал қилади.
3.13. Мутахассислик малакасини мунтазам равишда ошириб боради.
3.14. Шаҳар, туман, методик йиғилишларда қатнашиб, иш тажрибасини алмашиб туради.
3.15. Ҳафтасига 24 соатдан иборат иш тартибини тузади ва уни муассаса раҳбарига тасдиқлатади.
3.16. Ота-оналар ёки уларни ўрнини босувчилар билан боғланиб туради.
3.17. Таълим жарёнида болалар ҳаёт хавфсизлигини таъминлаб туради.
3.18. Техник хавфсизлиги ва ёнғин хавфсизлиги қонун меъёрларига амал қилади.
3.19. Санитария-гигиена қоидаларга риоя қилади.
3.20. Коррекцион иш олиб борилган болаларни кузатади.
3.21. Дефектолог муассасада ривожланишида орқада қолган болаларнинг коррекцион-педагогик ишига жавоб беради.
3.22. Дефектологга муассасада меҳнат интизоми, ички тартиби қоидаларини сабабсиз бузиш, мазкур лавозим йўриқномасида келтирилган мажбуриятларга риоя қилмаслик, шунингдек, амалдаги қонунчиликка асосан таълимни бошқарув органлари ҳамда муассаса раҳбарининг кўрсатма ва буйруқларини бажармаслик, ҳуқуқий-меъёрий ҳужжатларга риоя қилмаслик ҳолларида ишдан бўшатишгача бўлган интизомий жазо қўлланилади.
3.23. Болалар ҳаёт хавфсизлик йўриқномасини таълим-тарбия жараёнида дефектолог қонунда кўзда тутилган тартибни бузса, маъмурий жавогарликка тортилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |