Тетиклаштирувчи машқ
Тарбиячи болаларга "Қўй ва қўзичоқлар" ўйинини таклиф этади. Аввал қўй -
тарбиячи, қўзичоқлар болалар бўлишади. Она кўй болаларига топширик. беради:
олдинги оѐқларни юқорига кўтаринг, рақсга тушинг, бош уруштиринг, маъранг
―бэ-бэ-бэ...‖ Сўнгра она кўй ролини болалар бажаришлари мумкин.
Савод ўрганишга тайѐрлаш бўйича амалий машқ
Тарбиячи машғулотни давом эттириб, ―S‖ товуши иштирок этган расмларни
болаларга кўрсатади. Болалар расмларни номлайдилар. Сўнгра болалар билан
11
қофияли нутқ машқини ўтказади.
Sa-sa-sa-mana sizga issiq somsa
Sa-sa-sa-ko’m-ko’kkina somsa
Sa-sa-sa- atlas gulli kosa
As-as-as-chiroylidir xon atlas
Sal-sal-sal- ari beradi asal
Os-os-os- tos to’la gilos
Os-os-os-bir kosa gilos
Болалар билимини текшириш ва мустаҳкамлаш учун саволлар :
1. Она қўй қандай экан?
2. Қора қўзичоқ қандай экан?
3. Ола-була қўзичоқ қандай экан?
4 Қўзичоқлар қандай овоз чиқарадилар?
5. Расмларни номланг. ―S‖ товуши иштирок этган расмлар кўрсатилади.
4- машғулот
Мавзу: Ўйинчоқни тасвирлаш.
Мақсад: Ўйинчоқни тасвирлашни ўргатиш, унинг характерли белгиларини
айтиш.
Вазифалар:
Ўйинчоқларнинг номини тўғри айтиш билан болалар луғатларини бойитиш
Ўйинчоқларнинг сифати ва ҳолатини билдирувчи сўзларни киритиш.
"S" товушини сўзларда, жумлаларда айтилишини мустаҳкамлаш.
"S" товуши бор сўзларни топишга, тинглашга ўргатиш.
Кутилаѐтган натижалар:
Ўйинчоқни тасвирлашни ўрганадилар ва унинг характерли белгиларини айтишга
ўрганадилар.
Грамматик жиҳатдан тўғри сўзлашга интилади
Керакли жиҳозлар:
Ўйинчоқлар.
Машғулотнинг бориши.
Тарбиячи топишмоқ айтади: Мўйлови бор, соқоли йўк, (Мушук)
Тўғри, бу мушук. Болалар қаранглар, мушукнинг кўзлари қандай? (кўк) Жуни
қандай? (юмшоқ) Мушук ҳақида нима дейиш мумкин? У қандай? (момиқ, ѐқимтой,
чаққон) Мушук нима қила олади? (сакрайди, сичқон тутади, тимдалайди, сут
ичади) Мушукнинг боласи нима деб аталади? (мушукча) Мушук катта, мушуклар-
чи . . . (кичкина) Мушукка от топамиз, нима деб ном қўямиз? (Мош) Мош ҳақида
ким гапириб беради?
Болалар жавоблари: унинг оти Мош. Унинг мўйлови бор, кўзлари кўк, жуни
юмшоқ. Мош момиққина. У сутни, сичқон тутиб ейишни яхши кўради. У менга
жуда ѐқади.
Кейин болалар ўйинчоқ кучукчани кўришади ва саволларга жавоб беришади. Бу
нима? У қандай? Кучук болаларини нима деймиз? Кучук катта, кучукчалар-чи? . . .
(кичкина). Кучукка от қўямиз. (Олапар). Ким Олапар ҳақида гапириб беради?
Олапар қандай? У нима қила олади?
Болалар кучукни таърифлайдилар. Бу кучук Олапар. Жуни оппоқ, юмшоқ, момиқ,
кўзи қора, мунчоққа ўхшайди. Олапар мен билан ўйнашни яхши кўради. Мен ҳам
12
уни яхши кўраман.
— Болалар, кимнинг уйида мушук, кучук бор? Улар ҳақида гапириб бера
оласизми? (2—3 бола жавоблари тингланади).
Do'stlaringiz bilan baham: |